Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Дарахтлар қўриқчиси

Уйимиз фермерлар кўчасида бўлганлиги учунми ён атрофимиз хилма-хил дарахтлар билан ўралган. Дарахтлар экилган ариқдан ҳеч сув аримас, ёши улуғ отахонлар ариқ устига сўри солиб отамлашарди. Мен эса уларнинг ёнига бориб гапларини тинглаб завқланардим.

Дарахтлар  қўриқчиси

Кўчамизнинг бошида ариқ бўйлаб тутзор экилган, дадамнинг айтишига қараганда тутларнинг ёши анча катта бўлиб, эсини таниганидан буён бу тутлар қад ростлаб турар экан. Ростдан ҳам тутларнинг танаси қалинлигидан икки-уч кишининг қучоғига сиғмасди. Баҳор келгач тенгқурларим билан дарсдан қочиб тут ейишга югурар эдик. Уйга эса мактаб кийимимиз ранги қизил тус олган ҳолда қайтиш одатга айланган, ойим бўлса «ҳадеб сенга кўйлак олиб бергани имконимиз бўлмаса, қачон ақлинг киради сен боланинг» дея танбеҳ берардилар.

Маҳалламизда «Дарахтлар қўриқчиси» лақаби билан танилган Шарофат исмли бир аёл бўлиб, ариқ ёқалаб экилган тутларга қараб юрар, бизни тутлар устида кўриб қолса «Сенлар уларнинг жонини оғритяпсанлар шохларини синдириб ташлабсанларку» дея қўлига хипчин олиб қувларди. Бўйлари баланд, доим қошларини чимирганча юргани учун қўрқардик. Бирон кишини тутларга зиён етказишига йўл қўймас эди у.

Бир куни синфдошларимиз билан дарсдан сўнг тут егани йўл олдик. Ҳамма ўзи хоҳлаган дарахт устига чиқиб олган. Мен эса тутларнинг энг баландининг тепасига чиқишим биланоқ Шарофат холанинг «Ҳа сенларними, қани дарров тушларинг» деган овози эшитилиб қолди. Шерикларим дарахтлардан тушишдию тум-тарақай бўлишди. Мен эса улардан ортда қолиб кетдим. Савалайди деб ўйлаган эдим, дарахтдан тушушим билан Шарофат ая қўлимдан ушлаб «қани юр буёққа, тутдан бир-иккита ейман» деди ва «Тепадан тушиб кетсанг нима бўлади, ёш ҳолингга майиб бўлиб қоласан. Онангни ўйламайсанми, кўзинг очлик қилиб энг баланд тутга чиқиб олганингни қара», дея танбеҳ бера кетди. «Бу дарахтларнинг она табиатимизга қанчалик фойдаси катта эканини билмайсан-да. Уларнинг шохларини синдириб, жонига озор берсанг бир кун келиб қуриб қолади. Бош­қа қайтиб дарахт устига чиқма. Кейинги сафар кўриб қолсам, дадангни ёнига олиб бораман», дея тутларнинг соясига бориб ўтириб олди. Қўлимга сумкамни олганча уйга қайтдим. Дадам ишдан қайтгандан сўнг бўлган воқеани айтиб бердим. Дарахт устига чиққанимни эшитиб койиб берди. Кейин Шарофат аями, деганча бир дам жимиб қолди. У аёл кўринишидан жаҳлдор, қўпол кўрингани билан анчайин меҳрибон, оқкўнгил, уйимиз ёнидаги тутларга қараб юрмаганида ҳозир булар бўлмас эди. Дарахтларга меҳри ўзгача. Яқинда туман ҳокимининг олдига боғ қиламан, менга ер ажратиб беринг, деб кирган экан, Адҳам аканинг уйи ёнида қаровсиз тиканаклар босиб ётган ерни беришибди. Тунов куни шу тарафга йўлим тушиб қолганди. Дарров дарахт кўчатлари олиб келиб экишни бошлаб юборибди. Олдин у ерлардан одамлар юролмас эди, ёввойи ўтлар босиб ётарди. Энди бўлса Шарофат ая у жойларни ободонлаштириб, кўрса кўз қув­найдиган қилиб қўйибди.

Кўрмайсанми пилла вақтида Шарофат ая уйимиз ёнидаги тутларнинг шохларини ҳеч кимнинг чопишига йўл қўймасди. Ҳали ҳамон эсимда, қўшнимиз Музаффар ака тутларнинг шохларини чопганлиги учун маҳаллага арз қилиб борганди. Ҳайрон қолардим нега бошқаларнинг тут шохларини чопишига қаршилик қилади деб. Кейин билсам қўшнимиз дарахт танаси қуриб қолишини ўйламасдан пала-партиш чопиб ташлар экан. Шарофат ая бўлса невараларини олиб эҳтиёткорлик билан пилла учун тут шохларини чопиб олар эди.

Ҳозир ҳам уйимиз ёнидаги тутлар осмон сари юксалиб ўсишда давом этмоқда. Тутларнинг сони яна бир нечтага кўпайгани Шарофат аянинг саъй-ҳаракатлари билан. Ахир халқимизда шундай мақол бор, яхшидан боғ, ёмондан доғ қолар.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Дарахтлар  қўриқчиси

Дарахтлар қўриқчиси

🕔13:36, 30.09.2021 ✔61

Уйимиз фермерлар кўчасида бўлганлиги учунми ён атрофимиз хилма-хил дарахтлар билан ўралган. Дарахтлар экилган ариқдан ҳеч сув аримас, ёши улуғ отахонлар ариқ устига сўри солиб отамлашарди. Мен эса уларнинг ёнига бориб гапларини тинглаб завқланардим.

Батафсил
Бундан ортиқ  ваҳшийлик  бўлмайди

Бундан ортиқ ваҳшийлик бўлмайди

🕔16:30, 24.09.2021 ✔65

Охирги йилларда юртимиздаги қаровсиз жониворларга нисбатан муносабатни таҳлил қиладиган бўлсак, этни жунжиктириб, юракни оғритадиган далилларга дуч келамиз. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида болалар томонидан бўғоз ит қорнига сим тиқилган, устидан бензин қуйиб, ёқиб юборилган.

Батафсил
Яшил пиёла

Яшил пиёла

🕔15:53, 30.07.2021 ✔148

Марио БЕНЕДЕТТИ

Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил пиёла билан қора тақсимча бағоят гўзал кўринади, деганди ўшанда. Аммо табиатан ўжар Мариана бир хил рангдаги идишчаларни ишлатишни яхши кўрарди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахтлар  қўриқчиси

    Дарахтлар қўриқчиси

    Уйимиз фермерлар кўчасида бўлганлиги учунми ён атрофимиз хилма-хил дарахтлар билан ўралган. Дарахтлар экилган ариқдан ҳеч сув аримас, ёши улуғ отахонлар ариқ устига сўри солиб отамлашарди. Мен эса уларнинг ёнига бориб гапларини тинглаб завқланардим.

    ✔ 61    🕔 13:36, 30.09.2021
  • Бундан ортиқ  ваҳшийлик  бўлмайди

    Бундан ортиқ ваҳшийлик бўлмайди

    Охирги йилларда юртимиздаги қаровсиз жониворларга нисбатан муносабатни таҳлил қиладиган бўлсак, этни жунжиктириб, юракни оғритадиган далилларга дуч келамиз. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида болалар томонидан бўғоз ит қорнига сим тиқилган, устидан бензин қуйиб, ёқиб юборилган.

    ✔ 65    🕔 16:30, 24.09.2021
  • Яшил пиёла

    Яшил пиёла

    Марио БЕНЕДЕТТИ

    Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил пиёла билан қора тақсимча бағоят гўзал кўринади, деганди ўшанда. Аммо табиатан ўжар Мариана бир хил рангдаги идишчаларни ишлатишни яхши кўрарди.

    ✔ 148    🕔 15:53, 30.07.2021
  • Синовли кунлар

    Синовли кунлар

    Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи менда катта таассурот қолдирди. Асарда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида сўз юритилади. Мазкур асарга «Бобурнома» ва «Ҳумоюннома» асарлари асос бўлган.

    ✔ 174    🕔 16:35, 16.07.2021
  • Сув  ресурслари ва глобал  инқироз  қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Сув ресурслари ва глобал инқироз қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    Бугун ҳамма тоза сув ичаяпти деб ўйлайсизми? Aдашасиз. Ернинг умумий майдони 510 млн.км² деб оладиган бўлсак, шундан 361 млн.км² ёки 71 фоизини океанлар эгаллаган. Бироқ, истеъмолга яроқли чучук сув миқдори бор-йўғи 2,5 фоизни ташкил этади.

    ✔ 145    🕔 16:28, 08.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар