Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Табиатни фидойилар сақлаб қолади

«Табиат бу ҳар бир саҳифаси буюк мазмунга эга ягона асардир»

Гёте

Табиатни фидойилар  сақлаб қолади

Тараққиётнинг ҳозирги босқичида вужудга келган инсон ва табиат ўртасидаги номутаносибликнинг олдини олишда энг муҳим вазифалардан бири бу ҳар бир инсоннинг экологик маданиятини юксалтиришдир. Ҳаво ҳароратининг исиб бориши, озон қатламининг сийраклашиши, биологик хилма-хилликнинг камайиши, саноат чиқиндиларининг ортиши, бир сўз билан айтганда «табиат – жамият – инсон» муносабатларининг бузилиши экологик маданиятни янги тенденциялар орқали юксалтириб боришни тақозо этади.

Атроф муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш, бу масалалардаги қонунчилик талабларини сўзсиз бажариш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда экологик таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда халқимизнинг энг фидойи қатламларидан бири – таълим тизими ходимларининг фаолияти жуда муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди Дастурида ҳам таълим соҳасида «Табиатни фидо­йилар сақлаб қолади!» шиори остида бу борада қатор ибратли ишларни амалга ошириш илгари сурилган. Яъни, «яшил тараққиёт» тамойилларини таълим ва фанга интеграция қилиш, узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларини кенг жорий этиш, мактабгача таълим қамровини 100 фоизга, олий таълим билан қамров даражасини 40 фоизга етказиш вазифалари устувор этиб белгиланган.

Шунингдек, илм-фан соҳасида «Табиатни авайлаш – ҳаётни асраш!» шиори остида экологик тоза, чиқиндисиз ва ресурс тежамкор технологияларни ишлаб чиқишга қаратилган илм-фан ривожини жадаллаштириш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш асосида илмий маҳсулотлар ҳажми ва инновацион маҳсулотлар турларини кенгайтириш каби кенг қамровли масалаларга эътибор қаратилган.

Ҳақиқатан ҳам, экологик маданият, экологик инқироз ва уларни бартараф этиш, ижтимоий экология, энг муҳими экологик мувозанат тушунчаларини аҳолининг барча қатламлари онгига сингдириш фидо­йилар олдида турган кечиктириб бўлмас вазифалардир.

Ҳар бир инсонни фикрлашга ундайдиган ҳақиқатлар мавжуд. Экологик номақбул ҳудудда яшаётган инсонлар қанча? Аҳоли санитар меъёрларига тўғри келмайдиган ичимлик сувдан фойдаланаётган ва шу сабабли оламдан эрта кўз юмаётган инсонлар қанча?.. Ҳар биримиз «Табиат бизга нима берди?», деб эмас «Биз табиатни асраш учун нима қиляпмиз?», қабилида яшаш тарзимизни тўғри маромга солишимиз муҳимдир.

Ота-боболаримиздан мерос қадриятларимиз, табиатга, унинг неъматларига, тўрт унсур – сув, тупроқ, олов, ҳавога бўлган эҳтиромимизни қайта тиклашимиз зарур. Экологик маданиятга эга бўлиш, табиат ва унинг саховатини қадрлаш, бу борадаги илмий тажрибаларни бир тизимга келтириб, таҳлил қилиб, жамиятимиз олдида турган долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда экологик таълимнинг ўрни беқиёс.

Буюк бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний «Агар инсонлар табиатга нисбатан зўравонлик қилиб, унинг қонунларини қўпол тарзда бузсалар, бир кун келиб, табиат уларнинг бошига шундай кулфатларни солиши мумкин-ки, буни ҳеч қандай куч қутқара олмас», дея бежиз сабоқ бермаган.

Ўйлаймизки, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Экологик партиядан кўрсатилган номзод томонидан илгари сурилган таклифлар келгусида экологик маданиятни юксалтириш бўйича миллий дастурни қабул қилиш ва кенг татбиқ этиш, шу асосда ҳар бир инсоннинг атроф муҳитга муносабатини ижобий томонга ўзгартиришда қўл келади.

Зеро, замин ягонадир. Уни барчамиз бирлашиб асрашимиз шарт.

 

Шерзод МУСТАФОҚУЛОВ,

Қўқон университети ректори,

профессор




Ўхшаш мақолалар

Экологик  таълим –  экологик барқарорлик  омили

Экологик таълим – экологик барқарорлик омили

🕔10:43, 22.10.2021 ✔3

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини авайлаб-асраш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Батафсил
Тил бор экан,  миллат  барҳаёт

Тил бор экан, миллат барҳаёт

🕔10:37, 22.10.2021 ✔3

Ҳар бир миллатнинг, халқнинг ўтган куни, бугуни ва келажагини, унинг дунёда мавжудлигини биргина омил – она тили билдириб туради. Дунё олимларининг эътирофига кўра, бугунги кунда ер юзи аҳолиси беш мингдан зиёд тилда гаплашади.

Батафсил
Қушларга хавф солаётган маҳсулот

Қушларга хавф солаётган маҳсулот

🕔16:22, 07.10.2021 ✔60

Бир кунда ер юзида чиқадиган пластик чиқиндилар юз минг тонналаб, қайта ишланадиган қисми эса жуда оз. Аслида пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши глобал миқёсда табиатга ва айниқса ҳайвонот дунёсига зарар етказади. Нафақат ердаги жонзотлар, ҳатто осмон эгалари бўлган қушлар ҳам пластмасса сабаб қирилиб кетиш хавфи остида.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик  таълим –  экологик барқарорлик  омили

    Экологик таълим – экологик барқарорлик омили

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини авайлаб-асраш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

    ✔ 3    🕔 10:43, 22.10.2021
  • Тил бор экан,  миллат  барҳаёт

    Тил бор экан, миллат барҳаёт

    Ҳар бир миллатнинг, халқнинг ўтган куни, бугуни ва келажагини, унинг дунёда мавжудлигини биргина омил – она тили билдириб туради. Дунё олимларининг эътирофига кўра, бугунги кунда ер юзи аҳолиси беш мингдан зиёд тилда гаплашади.

    ✔ 3    🕔 10:37, 22.10.2021
  • Қушларга хавф солаётган маҳсулот

    Қушларга хавф солаётган маҳсулот

    Бир кунда ер юзида чиқадиган пластик чиқиндилар юз минг тонналаб, қайта ишланадиган қисми эса жуда оз. Аслида пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши глобал миқёсда табиатга ва айниқса ҳайвонот дунёсига зарар етказади. Нафақат ердаги жонзотлар, ҳатто осмон эгалари бўлган қушлар ҳам пластмасса сабаб қирилиб кетиш хавфи остида.

    ✔ 60    🕔 16:22, 07.10.2021
  • Биргина «алло»нинг ортидан келаётган катта бало

    Биргина «алло»нинг ортидан келаётган катта бало

    Статистика маълумотларига кўра, юртимиздаги ҳар 100 хўжаликка 50 та автомобиль ҳамда 290 та телефон тўғри келар экан. Бу бир хонадонда 3 тадан мобиль алоқа воситаси борлигини англатади.

    ✔ 47    🕔 16:19, 07.10.2021
  • Табиатни фидойилар  сақлаб қолади

    Табиатни фидойилар сақлаб қолади

    «Табиат бу ҳар бир саҳифаси буюк мазмунга эга ягона асардир»

    Гёте

    ✔ 75    🕔 14:04, 30.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар