Давр нафаси      Бош саҳифа

Қашқадарёда чиқиндилар муаммоси бартараф қилинади

2021 йил 27 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг Қашқадарё  вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қашқадарёда  чиқиндилар муаммоси  бартараф қилинади

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекис­тон Экологик партияси Марказий Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, партиядан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари, табиатсевар аҳоли ва ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишонч­ли вакили Носир Ҳалимов иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг, номзод Нарзулло Обломуродов йиғилганларни ўз сайлов­олди дастури билан таништирди. Номзод ўз нутқида сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа ва мақсадларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда чиқиндилар муаммоси нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам энг долзарб экологик масалалардан бирига айланган. Нарзулло Обломуродов қашқадарёлик сайловчиларни ўзининг сайлов­олди дастури билан таништирар экан, асосий эътиборни вилоятдаги саноат ва маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларга қаратди.

Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти бўйича санитар тозалаш корхоналари аҳоли томонидан чиқариладиган маиший чиқиндиларни ташиш хизмати 771 та маҳалла учун мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда шундан 685 та маҳалла жараёнга қамраб олинган. Йил якунига қадар ҳудуддаги мавжуд 16 та чиқинди полигонидан 3 таси ёпилади ва 3 та янги полигон, жумладан, қурилиш чиқиндиси учун 2 та полигонда, яъни Косон ва Чироқчи туманида қурилиш ишлари бошланади. Вилоят ҳудудида мавжуд бўлган қаттиқ маиший ва саноат чиқиндилар полигонлари 19 та бўлиб, жами эгаллаб турган ер майдони 154 гектардан ошади.

Қашқадарё вилоят «Агрокимё­ҳимоя» АЖга қарашли Ғузор туманидаги Ўсимлик зараркунандаларига қарши заҳарли моддалар «қабрис­тони» мавжуд бўлиб, умумий ер майдони 3,3 гектарни ташкил этади. Мазкур ҳавзанинг ҳимоя зонаси ташкил этилган бўлиб, лойи­ҳавий чиқинди тўплаш қуввати 481,3 тоннани ташкил этади.

Учрашувда вилоятдаги мавжуд барча даволаш профилактика муассалари томонидан йилига 2,3 минг тоннадан зиёд тиббиёт чиқиндилари ҳосил бўлиши алоҳида қайд этилди. Буларнинг орасида албатта юқумли касаллик­лар шифохоналаридан чиқаётган чиқиндилар ҳам борлиги жиддий масала ҳисобланади. Шу боис ҳам бундай турдаги чиқиндиларни белгиланган тартибда, атроф муҳитга, инсонлар саломатлигига хавф туғдирмасдан зарарсизлантириш долзарб аҳамиятга эга.

– Олиб борилаётган ишлар билан бир қаторда, вилоят бўйича экологик ҳолатни янада барқарорлаштириш бўйича қилиниши зарур бўлган ишлар ва ечимини кутаётган муаммолар мавжуд бўлиб, уларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқчимиз, – дея таъкидлади Н.Обломуродов. – Вилоятда, айниқса, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи долзарб бўлиб турибди. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг ичимлик сув таъминотини 90 фоизга етказиш вазифасини қўйганмиз. Бунинг учун сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар олиб борилади. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда сувни чучуклаштирувчи локал қурилмалар барпо этиш орқали олис қишлоқ жойларда сув таъминотини сезиларли даражада яхшилашга эришилади. Ичимлик сув таъминоти лойиҳаларига бозор механизмлари жорий этилади.

Номзоднинг сайловолди учрашувида таъкидланишича, 2022-2026 йилларда вилоятда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш даражаси 90 фоизга етказилади. Давлат хусусий шерикчилик лойиҳаси асосида йил якунига қадар 14 та туман ва шахарларда 357 та маҳаллага хусусий тадбиркорлик субъектлар жалб қилинади ва қўшимча 196 та махсус техникалар билан таъминланади. Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини қарийб 60 минг тоннага ёки 80 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Қашқадарёда бўлган сайлов­олди урашувида мавжуд бошқа муаммолар ва улар билан боғлиқ истиқболдаги режаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, келгусида Экопартия энергетика соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, экологик мувозанатни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва халқаро ҳужжатларни қабул қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш, шунингдек, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида эзгу ишларга бош бўлиши сайловчиларга етказилди.

 

 

Шуҳрат МУРОДОВ, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг «Атроф муҳит ҳимояси ва экология» кафедраси профессори:

– Бугунги иқлим ўзгариши шароитлари ва антропоген таъсирлар натижасида вилоятимиз ҳудудида ҳам яшилликнинг камайиши, атмосфера, ер ва сув ресурсларининг ифлосланиши кузатилмоқда.

Айниқса, вилоятимизда ичимлик сув танқислигининг келиб чиқиши мумкинлиги ҳам бизга бугун экологик муаммолар ҳақида жиддийроқ ўйлайдиган вақт етгани ҳақида эслатиб турибди. Номзоднинг дастурий вазифаларини амалга ошириш натижасида аҳолининг ичимлик сув таъминотини 90 фоизга етказиш назарда тутилган. Шунинг учун мен Нарзулло Обломуродовга овоз беришга чақираман.

 

Мавлуда НОРҚУЛОВА, Қашқадарё вилоят перинатал маркази директори:

– Соғлом авлодни тарбия қилиш учун, аввало, шу авлод нафас оладиган ҳаво тоза бўлиши, у озиқланаётган маҳсулотлар – тоза тупроқ, тоза сувда етиштирилган бўлиши, тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга кириб борган бўлиши керак. Айнан соғлом авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш учун ҳам она табиатни ўз ҳолича табиий асрашга ҳаракат қилишимиз ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйишимиз лозим.

Номзод дастурида таъкидлаганидек, «яшил сиёсат»нинг кучайтирилиши келажакда экология билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган саломатлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларнинг олдини олишни кафолатлайди. Соҳа вакили сифатида нақадар оғир бўлса-да айтаман, биз бугунги кунда атроф муҳит ифлосланиши билан боғлиқ бўлган турли касалликлар кўпайиш даражаси юқори даврда яшаяпмиз. Дастурда бу муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ мақсадлар ва устувор вазифалар белгиланган.

 

Раъно БОЗОРОВА, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод ўрмон хўжалиги директори:

– Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида Ўрмон кодексини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш назарда тутилган. Бу ўз навбатида, бугунги кунда ўрмон хўжаликларини бошқаришда қўлланилаётган тарқоқ норматив-хуқуқий ҳужжатларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, дастурда ушбу соҳада аниқ мақсадли вазифалар кўрсатиб берилган, хусусан ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш орқали республика ҳудудининг ўрмон билан қопланганлик даражасини 7,6 фоиздан 15 фоизга етказилиши стратегик режа сифатида белгиланган.

 

Гулноза БОТИРОВА, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 106-умумтаълим мактаби директори:

– Мен Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман кенгашининг «Аёллар қаноти» етакчиси сифатида яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчи эдим. Гап шундаки, бугунги кунда аксарият туғиш ёшидаги хотин-қизлар, аёлларнинг камқонлиги ва тез-тез касалликка мойиллик ҳолатлари ёхуд туғилаётган чақалоқларнинг аксарият ҳолларда касалманд бўлиб туғилиши каби кўнгилсиз ҳолатлар бартараф этилиши учун албатта экологиямиз тоза, атроф муҳит озодалиги катта аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, номзодимизнинг сайловолди дастуридаги барча йўналишлар бугунги кунда жамиятимиз ҳаёти учун долзарб ҳисобланади.




Ўхшаш мақолалар

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ:  Экология ва аҳоли саломатлиги йўлида одамлар фикрини ўзгартиришимиз керак

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ: Экология ва аҳоли саломатлиги йўлида одамлар фикрини ўзгартиришимиз керак

🕔14:07, 30.09.2021 ✔83

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Экологик партиядан номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашувларида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтмоқда, кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Батафсил
Қашқадарёда  чиқиндилар муаммоси  бартараф қилинади

Қашқадарёда чиқиндилар муаммоси бартараф қилинади

🕔14:06, 30.09.2021 ✔82

2021 йил 27 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг Қашқадарё  вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Қуёшли замин –  қайта тикланувчи  энергия учун чексиз  имконият

Қуёшли замин – қайта тикланувчи энергия учун чексиз имконият

🕔13:41, 30.09.2021 ✔81

Юртимизнинг серқуёш воҳаси бўлган Сурхондарёда ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви жонли мулоқотларга бой кечди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар