Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Сариқ нимчадаги қаҳрамонлар

Эрта тонгда ширин уйқудан воз кечиб уйғониш осон эмас. Аммо мени ҳар тонг қўнғироқ ҳам, соат ҳам уйғотмайди, ҳар куни деразамнинг кичкинагина дарчасидан эшитиладиган «шиғ-шиғ» этган товушдан кўзимни очаман.

Сариқ нимчадаги қаҳрамонлар

Дераза ёнига бориб ташқарига боқарканман, эндигина ёруғлик таратиб бошлаётган қуёшни кўраман, катта йўлдан бир-бир машиналар ўтиб қолади. Шунда деярли бўм-бўш кўчада, сариқ нимчадаги ободонлаштириш ходимлари йўл четини, йўлакларни, уй атрофларини узун супурги билан тозалашаётганини кўраман. «Шиғ-шиғ» этган товуш айнан шу сариқ нимчадаги инсонлар қўлидаги супургидан келаётган бўлади.

Ўйланиб қоламан, улар иссиқда ҳам, совуқда ҳам, ёмғиру қорда ҳам, таътилу байрамда ҳам канда қилмай ҳар куни супуришади. Кўчаларни тозалаб, ҳар қадамда ариқлар ичига ташлаб кетилган чиқиндиларни бирма-бир йиғиб чиқишади. Қизиқ!..

Автобусда ҳам баъзан дуч келиб қоламан, узун супурги билан туришаркан, худди ўзларидан хижолат бўлгандек тасаввур уйғотади кишида. Уларнинг кўзларидан, юз қиёфаларидан шундай кўринади, кимнингдир кийимини чанг қилиб қўймайин, бировга халал бермайин, деган ифодани ўқийсиз. Бир четда ёки эшик ёнида қимтиниб туришади. Баъзида автобус чиптачиси йўл ҳақини сўраб келаркан, «пулини тўламасанглар нега чиқасанлар?..» дея беҳурмат қилиб гапиришади. Ҳатто кейинги бекатда тушиб қолишларини талаб қилишади. Бу ҳолат четдан кузатаётган ҳар хил ёшдаги одамлар учун ноқулай вазиятни келтириб чиқаради. Айрим чиптачилар эса йўл ҳақини сўрашмайди ҳам. Улар тозалаш учун навбатдаги манзилга келиб, автобусдан тушаётганларида «Катта раҳмат, барака топинглар» дея юзларида табассум билан кўпчиликда ажойиб бир таассурот қолдиради.

Кўп ҳолларда тушлик пайтида очиқ осмон остида, дарахтлар соясида чойшаб ёйиб, уйидан олиб келган тушликни бир-бирига улашиб, самимий суҳбатлашиб тановул қилаётганларини кўраман.

Назаримда улар мансабини суиистеъмол қилмай, шахсий манфаатлари йўлида фойдаланмай, фидойилик ва сабр билан астойдил меҳнат қиладиган камдан-кам соҳа вакиллари бўлишса керак. Биз ҳар вақт сариқ нимчада учратадиган, эътибор бермайдиган, жойи келса баъзиларимиз улар билан ёнма-ён туриб қолсак, орланиб ўзимизни секингина четга тортадиган бу касб эгалари чин инсонийликнинг ҳақиқий намунаси, десак муболаға эмас.

Аслида ўз кўчасини бир ойда бир маротаба бўлса-да тозалаш учун қўлига супурги олмайдиганлар бор. Бундайлар сариқ нимча кийган ходимлар ҳақида гап кетса, ойлигини олгандан кейин ишини ҳам қилсин-да, дей­ди. Аммо ана ўшалар чиқинди ташлаш керак бўлмаган жойларга ҳам чиқинди улоқтириб, ўзининг оддийгина бурчини ҳам билмаслигини кўрсатиб қўйишади.

Шаҳримиз, маҳалламиз тозалигини таъминлайдиган бу инсонларга биз қанчалик ҳурмат ва эътибор кўрсата оляпмиз? Ҳеч бўлмаса улар қилаётган ишни енгиллаштиришга, бурчимизни бажаришга ҳафсала қила оляпмизми? Ёки қўлимиздаги бўш идишни ҳам чиқинди қутига оборишга эриниб, ариққа улоқтиришга ва улар меҳнатини оғирлаштиришга яраяпмиз холосми?..

Гарчи бу ходимларнинг қилаётган ишлари бор-йўғи кўча тозалаш, дарахтларни парваришлаш, гуллар экиш бўлса ҳам, улар ҳар доим ўз ишини яхши кўриб, виж­донан бажаришади. Ўз ишига масъулият билан ёндашиши, бизларни қайсидир маънода, озода жойда юришимиз, ўқишимиз, ишлашимиз учун ҳар куни эрталаб супургининг «шиғ-шиғ» овози билан уйғотишининг ўзи катта бир қаҳрамонлик аслида.

 

Диёрбек АБДУРАҲМОНОВ,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

🕔10:18, 22.10.2021 ✔3

Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

Батафсил
Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

🕔16:37, 15.10.2021 ✔34

Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

Батафсил
Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

🕔16:36, 15.10.2021 ✔29

Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

    Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

    Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

    ✔ 3    🕔 10:18, 22.10.2021
  • Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

    ✔ 34    🕔 16:37, 15.10.2021
  • Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

    Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

    Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

    ✔ 29    🕔 16:36, 15.10.2021
  • Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Бугун дунё ҳар куни, ҳар соатда ўзгармоқда. Инсоният қанчалик тараққий этмасин, иқлим ўзгаришлари, табиат ҳодисалари ва инжиқликлари қаршисида барибир ожиз қолади. Асрлар мобайнида ўз неъматларини одамларга туҳфа этиб келган она табиатнинг биргина талаби ҳам инсониятга қимматга тушиши мумкин.

    ✔ 59    🕔 16:30, 07.10.2021
  • IT таълим бизга нима беради?

    IT таълим бизга нима беради?

    «Рақамли иқтисодиёт» мамлакатимиз тараққиётининг асосларидан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бошланди. Жумладан, унинг доирасида ҳудудларда 89 та, тармоқларда 200 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    ✔ 61    🕔 16:29, 07.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар