Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Биргина «алло»нинг ортидан келаётган катта бало

Статистика маълумотларига кўра, юртимиздаги ҳар 100 хўжаликка 50 та автомобиль ҳамда 290 та телефон тўғри келар экан. Бу бир хонадонда 3 тадан мобиль алоқа воситаси борлигини англатади.

Биргина «алло»нинг ортидан келаётган катта бало

Аслида ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган бу гаджетлар узоқни яқин қилиш, дўстлар, яқинлар билан масофадан суҳбатлашиш, янгиликлардан тезкорлик билан хабардор бўлиш имконини берди. Шу билан бирга меҳр-муҳаббат туйғусидан, реал ҳаётдан бироз йироқлашишимизга мана шу матоҳ сабаб бўлмаяптимикан?..

Атрофингизга назар солинг. Ҳамманинг қўлида телефон, қулоқларида қулоқчин. Йўлда, рулда, кўча-кўйда, уйда, ҳаттоки овқаланиш чоғи дастурхон атрофида ҳам телефон қўлимизда ёки ёнимизда туради. Яқинларни бориб йўқлашдан кўра телефон орқали сўзлашишни афзал биламиз. Дўстлар билан суҳбатлашишдан кўра ижтимоий тармоқлардаги «тренд»ларни томоша қилиш муҳимроқ гўё. Китоб ўрнига ҳам шу қурилмада ўйин ўйнаб, кино кўриб вақт ўтказамиз. Мана шулар бизнинг маънавий таназзулимиз эмасми?!

Аслида мобиль телефонлардан фойдаланиш саломатликка қанчалик зарар экани мутахассислар томонидан исботланган. Телефон радиочастотали нурланиш ёрдамида таянч станциялар билан алоқа ўрнатади. Агар радиочастотали радиацияси етарлича юқори бўлса, у «термал» таъсирга эга бўлади, яъни тана ҳароратини кўтаради. Мобиль телефонлардан радиацион нурланишнинг паст даражаси бош оғриғи ёки мия шиши каби хавфли асоратларга олиб келиши мумкин деган хавотирлар мавжуд.

2011 йил май ойида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «мия саратонининг бир тури бўлган глиома хавфининг ошишига асос­ланиб, одамлар учун кансероген бўлиши мумкин» деб, ўз баёнотида одамлар мобиль телефондан фойдаланишда «эҳтиёткорона ёндашиш» лозимлигини таъкид­лаган.

Тадқиқотларга кўра, алоқа воситасидан фойдаланишда маълум даражада бўйнимиз ерга эгилади. Узоқ вақт шу ҳолатда қолиш эса бўйин мускулларини зўриқтиради ва тугун ёки спазмларга олиб келиши мумкин. Шу боис вақти-вақти билан танаффус қилиш, телефонни юқорироқ тутиш тавсия этилади.

Автомобилни бошқариш пайтида мобиль телефондан фойдаланиш йўл-транспорт ҳодисалари хавфини оширади. Шу сабабли рулда кетаётган вақтда қўл телефонида гаплашиш кўп мамлакатларда тақиқланган. Унга риоя этмаслик эса қоидабузарлик ҳисобланади.

Автомобилни бошқараётганда SMS ёзиш жуда хавфли. Нега дейсизми? Боиси машинани бошқариб кетаётганда хабар ёзиш ҳайдовчини йўлни назорат қилиш, атрофга диққатли бўлиш каби муҳим хавфсизлик омилларидан чалғитади. Оқибатда эса бахтсиз ҳодиса юз бериши мумкин ва бунга бир неча сониянинг ўзи кифоя қилади.

Йўлда кетаётганда смартфонда SMS ёзиш ёки бирор видео кўриш, умуман телефонга чалғиш пиёдалар учун ҳам хавф туғдиради. Боиси айни ўша вақтда чорраҳадан ўтаётган ёки нотекс йўлдан кетаётган пиёда йиқилиб тушиши, бахтсиз ҳодисага учраши ҳеч гап эмас.

 Ажабланарлиси шундаки, одамлар телефонга чалғиши сабаб бахтсиз ҳодисага учрашининг 52 фоизи уйда содир бўлар экан. Бундай вазиятларда турли жароҳатлар олиш кўп кузатилади.

Бугун чақалоқ ҳатто тили чиқиб улгурмай телефонга қўл чўзади, оёқлари юрмай туриб телефон ўйнайди, «дада» эмас «ало» деб гапиришни бошлайди. Аслида болалардаги телефономаниянинг авж олишига катталар, ота-оналар айбдор. Чақалоққа алла айтишдан кўра тайёр аллани юклаб олиб, қулоқлари ёнига қўйиб қўйишни афзал кўрамиз. «Ма, шуни олда, жим ўтир» дея боланинг овозини ўчиришга уринамиз. «Ма, мультфильм кўриб ўтир» деб қўлига ўзимиз телефонни тутқазамиз.

Шу тариқа боланинг энг яқин дўстини, ҳамроҳини ўзимиз танлаб бермоқдамиз аслида. Яъни, реалликдан виртуалликка ўтказиб, улғайганида эса оилапарвар, меҳрибон фарзанд, ғамхўр ўғил-қиз бўлишини кутамиз. Бу қанчалик мантиққа тўғри келади? Фарзандга меҳр бермай, уни телефонга ошно қилиб, яна меҳр талаб қилиш, булутсиз осмондан ёмғир кутиш эмасми?

Бугун кимнинг қўлига қараманг, мобиль алоқа воситасини кўрасиз. Ҳа, технологиялар ҳаётимизнинг бир қисмига айланиши керак, аммо мазмунига эмас. Биз эса шуни унутиб қўймоқдамиз, фарзандларимизга ҳар қандай буюмдан тўғри мақсад учун фойдаланиш лозимлигини ўргатиш ўрнига ўзимиз ижтимоий тармоқлар билан оворамиз. Бунинг оқибатини болалар улғайганида, сочларимизга оқ оралаб, ҳассага суяниб қолганимизда англаймиз. Ўшанда ҳам «қаерда хато қилдим» дея бош қотирамиз холос.

Техника инсонни эмас, инсон техникани бошқариши лозим. Шундай экан меҳрни, оилани, фарзандлар ва яқинлар даврасида бўлишни митти гаджетлардан устун қўяйлик.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экологик  таълим –  экологик барқарорлик  омили

Экологик таълим – экологик барқарорлик омили

🕔10:43, 22.10.2021 ✔5

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини авайлаб-асраш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Батафсил
Тил бор экан,  миллат  барҳаёт

Тил бор экан, миллат барҳаёт

🕔10:37, 22.10.2021 ✔5

Ҳар бир миллатнинг, халқнинг ўтган куни, бугуни ва келажагини, унинг дунёда мавжудлигини биргина омил – она тили билдириб туради. Дунё олимларининг эътирофига кўра, бугунги кунда ер юзи аҳолиси беш мингдан зиёд тилда гаплашади.

Батафсил
Қушларга хавф солаётган маҳсулот

Қушларга хавф солаётган маҳсулот

🕔16:22, 07.10.2021 ✔60

Бир кунда ер юзида чиқадиган пластик чиқиндилар юз минг тонналаб, қайта ишланадиган қисми эса жуда оз. Аслида пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши глобал миқёсда табиатга ва айниқса ҳайвонот дунёсига зарар етказади. Нафақат ердаги жонзотлар, ҳатто осмон эгалари бўлган қушлар ҳам пластмасса сабаб қирилиб кетиш хавфи остида.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик  таълим –  экологик барқарорлик  омили

    Экологик таълим – экологик барқарорлик омили

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини авайлаб-асраш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

    ✔ 5    🕔 10:43, 22.10.2021
  • Тил бор экан,  миллат  барҳаёт

    Тил бор экан, миллат барҳаёт

    Ҳар бир миллатнинг, халқнинг ўтган куни, бугуни ва келажагини, унинг дунёда мавжудлигини биргина омил – она тили билдириб туради. Дунё олимларининг эътирофига кўра, бугунги кунда ер юзи аҳолиси беш мингдан зиёд тилда гаплашади.

    ✔ 5    🕔 10:37, 22.10.2021
  • Қушларга хавф солаётган маҳсулот

    Қушларга хавф солаётган маҳсулот

    Бир кунда ер юзида чиқадиган пластик чиқиндилар юз минг тонналаб, қайта ишланадиган қисми эса жуда оз. Аслида пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши глобал миқёсда табиатга ва айниқса ҳайвонот дунёсига зарар етказади. Нафақат ердаги жонзотлар, ҳатто осмон эгалари бўлган қушлар ҳам пластмасса сабаб қирилиб кетиш хавфи остида.

    ✔ 60    🕔 16:22, 07.10.2021
  • Биргина «алло»нинг ортидан келаётган катта бало

    Биргина «алло»нинг ортидан келаётган катта бало

    Статистика маълумотларига кўра, юртимиздаги ҳар 100 хўжаликка 50 та автомобиль ҳамда 290 та телефон тўғри келар экан. Бу бир хонадонда 3 тадан мобиль алоқа воситаси борлигини англатади.

    ✔ 48    🕔 16:19, 07.10.2021
  • Табиатни фидойилар  сақлаб қолади

    Табиатни фидойилар сақлаб қолади

    «Табиат бу ҳар бир саҳифаси буюк мазмунга эга ягона асардир»

    Гёте

    ✔ 76    🕔 14:04, 30.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар