Етти кун      Бош саҳифа

«Ўзбекистон матбуоти» ва «Муштум» журналлари яна нашр этилади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва бир гуруҳ соҳа фидойилари ташаббуси билан қисқа муддат ичида чоп этилмай қолган «Ўзбекистон матбуоти» журналининг тақдимоти ўтказилди.

«Ўзбекистон матбуоти» ва «Муштум» журналлари яна нашр этилади

Фахрий журналистлар, уюшманинг вилоят бўлими вакиллари, тадқиқотчилар ва ёш журналистлар иштирокидаги тадбирни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров олиб борди. Тақдимот иштирокчиларига яқин кунлардаги режалар, журналларнинг формати, муассислари ва ҳомийлари ҳақида маълумот берилди. Журналнинг кейинги фаолияти ва унда чоп этиладиган илмий, маърифий материаллар ҳақида мулоҳазалар юритилди. Таклифлар ва танқидлар тингланди.

– «Ўзбекистон матбуоти» журналини қатор ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар ёрдамида чоп этишни йўлга қўйганимиз билан кейинги тақдири Ўзбекистонда фаолият юритаётган журналистларга, шу соҳада таҳсил олаётган талабаларга ҳам боғлиқ, – дейди уюшма раиси Олимжон Ўсаров. – Журнални ойда бир марта чоп этилиши режалаштирилган. Журналга Чўлпондек улуғ маърифатпарвар инсоннинг қўли теккан. Қолаверса, ушбу журнал ҳар доим ҳам ўзбек матбуотининг юзи ҳисобланган. Мен ҳар доим журналистларни бирлашишга чақирганман. Келинглар, мана шу журнални «жонлантириш»га, саҳифаларини бойитишга ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Яна бир хушхабар сифатида шуни айтиб ўтмоқчиманки, айрим сабабларга кўра «Муштум» журнали ҳам нашр этилмай қолганди. Ташаббускорлар кўмаги билан журналнинг илк сони босмахонага топширилди. У ҳам яқин кунларда чоп этилади. Маълумот учун: журнал бир асрлик шонли тарихни босиб ўтган маърифий нашрлардан бири ҳисобланади.




Ўхшаш мақолалар

Сайлов жараёнида 968 нафар  халқаро кузатувчи  қатнашади

Сайлов жараёнида 968 нафар халқаро кузатувчи қатнашади

🕔10:45, 22.10.2021 ✔7

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Фарғонада электромобиль  ишлаб чиқарилади

Фарғонада электромобиль ишлаб чиқарилади

🕔10:40, 22.10.2021 ✔4

Фарғона вилоятида 2022 йилдан бошлаб электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Дастлабки электромобиллар жорий йилнинг декабрь ойида тест режимида ишлаб чиқарилади.

Батафсил
Оролбўйига  қушлар қайтяпти

Оролбўйига қушлар қайтяпти

🕔10:39, 22.10.2021 ✔4

Шу кунларда Қорақалпоғистонга ташриф буюрган меҳмонлар камёб манзарани кузатишлари мумкин – Мўйноқдаги Судочье кўлига қизғиш фламинголар галаси қайтиб келди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайлов жараёнида 968 нафар  халқаро кузатувчи  қатнашади

    Сайлов жараёнида 968 нафар халқаро кузатувчи қатнашади

    Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

    ✔ 7    🕔 10:45, 22.10.2021
  • Фарғонада электромобиль  ишлаб чиқарилади

    Фарғонада электромобиль ишлаб чиқарилади

    Фарғона вилоятида 2022 йилдан бошлаб электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Дастлабки электромобиллар жорий йилнинг декабрь ойида тест режимида ишлаб чиқарилади.

    ✔ 4    🕔 10:40, 22.10.2021
  • Оролбўйига  қушлар қайтяпти

    Оролбўйига қушлар қайтяпти

    Шу кунларда Қорақалпоғистонга ташриф буюрган меҳмонлар камёб манзарани кузатишлари мумкин – Мўйноқдаги Судочье кўлига қизғиш фламинголар галаси қайтиб келди.

    ✔ 4    🕔 10:39, 22.10.2021
  • «Қизил китоб»га киритилган турлар  Қонун асосида  муҳофаза қилинади

    «Қизил китоб»га киритилган турлар Қонун асосида муҳофаза қилинади

    «Қизил китоб» – йўқолиб бораётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини қайд қилувчи давлат ҳужжати. «Қизил китоб»да ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг камайиши, ареалларининг қисқариб бориши сабаблари ёритилади, уларни сақлаб қолиш учун тавсиялар бериб борилади.

    ✔ 6    🕔 10:38, 22.10.2021
  • Қадринг  баланд  бўлсин,  она тилим!

    Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

    Маърифатпарвар шоир Аваз Ўтар «Тил воситаи робитаи оламиёндир» дея тил инсон ва оламни боғлаб турувчи восита, кўприк эканини таъкидлаган. Бугун юртимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми тобора юксалаётгани ҳар биримизга фахр-ифтихор бағишлайди.

    ✔ 4    🕔 10:36, 22.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар