Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

IT таълим бизга нима беради?

«Рақамли иқтисодиёт» мамлакатимиз тараққиётининг асосларидан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бошланди. Жумладан, унинг доирасида ҳудудларда 89 та, тармоқларда 200 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

IT таълим бизга нима беради?

Аслида бундай лойиҳаларларни амалга оширишда ишни мактаблардан бошлаш лозим. Ўқувчилар, таълим соҳаси иштирокчиларининг ахборот технологияларига оид билимини ошириш – олдимизга қўйган мақсадга эришишда муҳим омил аслида.

Айтиш лозимки, ҳозирги кунда Ўзбекис­тонда ахборот технологияларига ихтисос­лашган юзта мактаб фаолият юритмоқда. Келгуси икки йилда бундай муассасаларни 205 тага етказиб, 30 мингдан зиёд ўқувчиларни ўқитиш режалаштирилган. Ушбу мактаблар учун педагоглар, техника ва ўқув дастурларини пухта тайёрлаш ишлари ҳозирдан бошланиши керак. Хўш, биз бунга қандай эришамиз?

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилади. Уларда дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги, телекоммуникация каби йўналишлар бўйича 8 мингга яқин ўқувчи таҳсил олиши кутилмоқда. Бу IT мутахассисларига бўлган талабнинг юқорилигидан далолат. Бунда кадрлар тайёрлашда ўқув марказлари ҳам муҳим ўрин тутади. Устави 80 миллиард сўм бўлган «Венчур» жамғармаси ва IT билимларни ривожлантириш маркази ташкил этилиши белгиланди. Ушбу марказларда келгуси беш йилда 100 минг нафар ёшларга дастурий таъминот, мобиль иловалар, тармоқ администратори каби йўналишлар бўйича профессионал таълим берилади.

Рақамли технологиялар самараси

Ҳозирда мамлакатимизда 151 та рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият юритиб, уларда жорий йил ҳисоби бўйича жами 27 мингдан ортиқ ўқувчи ёшлар ва аёллар таҳсил олди.

Ушбу марказлар фаолиятини кенгайтириш, давлат-хусусий шериклиги асосида яна шундай ўқув масканларини ташкил этиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Бу ерда ёшлар мобиль ва веб дастурлаш, мобиль робототехника, киберспорт, IT-English соҳаларини ўрганиш имкониятига эга.

Умуман олганда, бундай ўқув марказлари аҳоли, хусусан, ёшларни компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга ўргатиш мақсадида ташкил этилмоқда. У ерда ёшлар учун компьютер саводхонлиги, рақамли ва IT тадбиркорлик асослари, график ва веб-дизайн, мобиль иловалар яратиш каби 11 турдаги ўқув курси ташкил этилган.

Биргина Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар ўқув марказини мисол келтирсак, бу ерда 500 дан ортиқ ёшлар IT соҳасида компьютер саводхонлиги, дастурлаш тиллари, робототехника курслари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди. 30 дан ортиқ йигит-қиз IT соҳасида ўзини ўзи банд қилиб фрилансерлик фаолияти билан шуғулланиб, ўнга яқин IT корхоналар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Хотин-қизлар учун лойиҳалар

Хоразмда минг нафар ўқувчи қизларни тайёрлаш бўйича янги «ТеchBika» ўқув лойиҳаси жорий қилинди. Лойиҳанинг мақсади – минг нафар ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари ва ҳар хил соҳалар бўйича кенг қамровли ўқув дастури орқали юқори малакали мутахассислар этиб таёрлаш. Унинг давомийлиги 8 ой бўлиб, машғулотлар ҳафтасига 3 марта, кунига 1,5 соатдан ўтказилмоқда. Курсларни муваффақиятли якунлаган ўқувчиларга сертификатлар берилади.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича «ITWоmеn.Uz», «Тumaris Edu» каби лойиҳалар ўтказиб келинмоқда. Биргина «ITWоmеn.Uz» аёллар ва қизларнинг ахборот технологиялари бўйи­ча билимини оширишга ва барча соҳаларда иштирокини таъминлашга хизмат қилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида 35 ёшгача бўлган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар қамраб олинди.

Гарчи мамлакатимиз бу соҳада ривож­ланган мамлакатлар қаторига кирмаса-да, ривожланиш ва барқарор ўсишда давом этмоқда. Ҳозирда ўқитилаётган, тарбияланаётган ёшлар улғайиб, яқин йилларда юртимизда ахборот технологияларини янада юксакларга олиб чиқишга хизмат қилади.

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

🕔10:18, 22.10.2021 ✔3

Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

Батафсил
Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

🕔16:37, 15.10.2021 ✔34

Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

Батафсил
Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

🕔16:36, 15.10.2021 ✔29

Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетик ичимликлар  қувватбахшми  ёки иллатбахш?

    Энергетик ичимликлар қувватбахшми ёки иллатбахш?

    Жазирама иссиқ кунларда таркибидаги қўшимчалар табиий эмаслиги нотабиий ранглариданоқ кўриниб турган турли номдаги салқин энергетик ичимликларни каттаю кичик сотиб олиши авжга чиқади. Куннинг иссиғида қизиб турган баданга муздеккина ичимлик жуда ёққандек туюлади.

    ✔ 3    🕔 10:18, 22.10.2021
  • Сайлов жараёнлари  онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади

    Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

    ✔ 34    🕔 16:37, 15.10.2021
  • Тил саводхонлиги жиддий  эътиборни талаб қилади

    Тил саводхонлиги жиддий эътиборни талаб қилади

    Кўча-кўйда, транспорт ва бошқа жойлардаги реклама, эълонларда, пешлавҳаларда кўплаб имловий хатоларнинг учраётгани дилни хира қилади. Ҳар қадамда «Xo’jalik mollari», «istemolshilar», «Farxod ko’chasi», «Xurmatli xaridorlar», «KOK-SAROY», «Kuhinur» каби чаласаводлик «намуна»ларига дуч келавериб, асаблар қақшайди.

    ✔ 29    🕔 16:36, 15.10.2021
  • Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Табиат, инсон ва жамият муносабатлари уйғунлиги

    Бугун дунё ҳар куни, ҳар соатда ўзгармоқда. Инсоният қанчалик тараққий этмасин, иқлим ўзгаришлари, табиат ҳодисалари ва инжиқликлари қаршисида барибир ожиз қолади. Асрлар мобайнида ўз неъматларини одамларга туҳфа этиб келган она табиатнинг биргина талаби ҳам инсониятга қимматга тушиши мумкин.

    ✔ 59    🕔 16:30, 07.10.2021
  • IT таълим бизга нима беради?

    IT таълим бизга нима беради?

    «Рақамли иқтисодиёт» мамлакатимиз тараққиётининг асосларидан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бошланди. Жумладан, унинг доирасида ҳудудларда 89 та, тармоқларда 200 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    ✔ 61    🕔 16:29, 07.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар