Халқ билан      Бош саҳифа

Кўҳна ва қадим Бухорода экотуризм ривожланади

Кўҳна ва қадим Бухоро тарихий обидалари, асрлар оша келаётган илмий салоҳияти, ҳунармандчилигию тадбиркорлиги билан етти иқлимда довруқ қозонган. Бу табаррук масканда машҳур алломалар мангу қўним топган, муқаддас етти пир зиёратгоҳини кўриш учун ҳар куни минглаб инсонлар Бухорога қадам қўяди.

Кўҳна ва қадим Бухорода  экотуризм  ривожланади

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекис­тон Респуликаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг бу галги сайлов­олди учрашуви ана шу кўҳна ва навқирон заминда бўлди. Номзод Бухоро вилоятидаги охирги йилларда юз берган ўзгаришлар, экологияга дахлдор масалалар билан яқиндан танишди.

«Тоза ҳудуд»: Озодаликни маҳалла остонасидан бошлаймиз

Биламизки, ҳар бир ҳудуднинг саришталиги у ерда хизмат кўрсатаётган озодалик ходимларининг иш сифатига ҳам бевосита боғлиқ. «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси юртимизда ана шундай «озодалик хизматлари»ни кўрсатиб келаётган корхоналардан биридир.

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов дастлаб Бухоро вилояти «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасида бўлди ва вилоятнинг олти ҳудудига замонавий махсус автоуловлар топширилишида қатнашди.

Бухоро вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК 2017 йил ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда саккизта туман аҳолисига санитар-тозалаш хизматини кўрсатиб келмоқда. Вилоят ҳудудида жами 20 та маиший чиқинди полигони мавжуд бўлиб, жами 120 гектар майдонни эгаллайди.

Ҳозирги кунда саккиз туманда жами 108 та махсус автотранспорт воситаси билан аҳолига санитар тозалаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Жисмоний ва юридик шахслардан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари сифатини янада яхшилаш учун «Тоза ҳудуд» ДУК таркибидаги Шофиркон, Ғиждувон, Қоракўл, Ромитан, Пешку, Жондор туманлари филиаллари учун олтита махсус автотранспорт воситалари топширилди.

«Хайрхуш» – обиҳаёт улашади

Номзод Нарзулло Обломуродов Бухоро вилоятига сафари доирасида Вобкент тумани «Сувоқова» ДУК иншоотининг янги тармоғи очилишида ҳам иштирок этди.

«Хайрхуш» сув иншооти иккита маҳаллада 8 мингдан зиёд аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлайди. Ушбу сув иншоотига обиҳаёт «Дамхўжа» сув омборидан етиб келади. Мазкур иншоотга 500 куб сиғимга эга резервуар ўрнатилган бўлиб, 250 кублик ­2 та резервуар эса реконструкция қилинди. Сув иншоотидаги 5 дона замонавий сув узатиш насослари Корея Республикасидан келтирилган.

Бир суткада ушбу сув иншооти орқали аҳолига 2 минг 500 куб сув етказиб берилади. Бу ерда 4 нафар ишчи-операторлар хизмат кўрсатмоқда.

Ўн километр узунликдаги янги тармоқнинг ишга туширилиши Вобкент ҳамда қўшни Бухоро туманида истиқомат қилувчи 15 мингга яқин аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган талабини тўла қондириши мўлжалланган. Бу эса халқимизнинг истеъмолга яроқли бўлган обиҳаёт билан таъминланиш даражаси йилдан-йилга яхшиланаётганидан дарак беради.

Бухоролик сайловчилар билан

Бухоро туманида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Вилоят фаоллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокидаги учрашув қизғин савол-жавобларга, ўринли таклифларга бой бўлди.

Номзоднинг сайловолди дастуридаги экологик муаммоларни бартараф қилишга қаратилган аниқ ечимга эга йўналишлар, яшилликни кўпайтириш, ноёб турларни сақлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш каби ғоялар ва таклифлар бухоролик сайловчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу эса инсонлар қалбида табиатга, атроф муҳитга, бутун борлиққа нисбатан улкан бир меҳр туйғуси борлигидан дарак беради.

Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дас­туридаги экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш, «яшил белбоғлар» яратиш билан боғлиқ фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг айни кўнглидаги гап бўлди. Айниқса,

Бухоро вилоятининг оғриқ нуқталаридан бири бўлган чўлланишнинг йилдан-йилга кучайиб бораётгани барчани ташвишга солаётгани рост.

Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида ресурстежамкор, сув тежовчи технологиялардан кенг фойдаланишни жорий қилиш вилоят учун муҳим аҳамиятга эга ташаббусдир.

– Дастурда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш, уларнинг улушини умумий суғориладиган майдонларга нисбатан ошириш каби аниқ таклифлар берилган. Бу эса чўлланиш тобора кучайиб бораётган Бухоро вилоя­ти учун ниҳоятда аҳамиятлидир, – дея фикр билдирди партия фаоли Амонжон Атоқов. – Қолаверса, аҳолининг сувни асраш, сув ресурс­ларидан самарали ва тежамкор фойдаланишни ташкил этиш бў­йича ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ривожлантириш, қайси соҳа бўлмасин сувтежамкор услублардан фойдаланиш бўйича таълим дастурларини кенгайтириш каби муҳим устувор вазифалар ҳар бир сайловчида катта қизиқиш уйғотади.

Учрашув якунида номзод сайловчиларнинг атроф муҳит ҳимоя­си, экология масалалари билан боғлиқ барча саволларига атрофлича жавоб берди.

«Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?»

Ушбу мисраларни бир марта бўлса ҳам эшитмаган, тинглаб ўйга толмаган киши бўлмаса керак? Жайронлар «оҳу» деб ҳам аталиб, қадимдан гўзаллик, беғуборлик тимсоли ҳисобланади. Аммо, минг афсуски бугунги кунда ушбу гўзал ва беозор жониворларнинг кўзлари ҳақиқатдан ҳам ёшга тўладек. Чунки ноқонуний ов ва браконьерлик оқибатида уларнинг сони йиғлашга арзулик даражада камайиб кетган. Шунинг учун ҳам юртимизда ушбу ноёб жониворни асраб қолиш ва сонини кўпайтириш учун махсус питомниклар ташкил этилган.

Ана шундай питомниклардан бири Бухоро вилоятида жойлашган «Жайрон» экомарказидир. Нарзулло Обломуродов ушбу масканга борди ва у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ўтган асрнинг 70-йилларида Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи томонидан жайронни кўпайтириш, табиатдаги сонини қайта тиклаш мақсадида жайрон яшаб келган давлатлар ҳудудида 13 та питомник ташкил этилиши режалаштирилган. Аммо 1980 йилга қадар фақат еттита питомник ташкил қилишга эришилган. Шулардан бири Ўзбекистонда бўлиб, Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигидир. Бу масканда ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини табиатдаги сонини қайта тиклаш учун кўпайтириш ва биологиясини ўрганиш, Жануби-Ғарбий Қизилқум чўлининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ишлари олиб борилади. Питомник экологик туризм ва экологик таълимни ривожлантириш учун катта имкониятдир.

«Жайрон» питомнигида яқинда ўтказилган ҳайвонларни ҳисобга олиш тадбирида 1192 бош жайрон, 202 бош туркман қулони ва 18 бош пржеваль оти муҳофаза рўйхатига киритилган.

Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигининг яна бир ўзига хос томони – бу экологик туризмни ривожлантириш имкониятидир. Ҳозир питомникка келадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳларга таклиф этиладиган 8 та экотуристик маршрут йўналишлари ишлаб чиқилган. Ушбу маршрутларда саёҳат қилиш орқали Қизилқум чўлининг Жануби-Ғарбий қисми флораси ва фаунаси билан яқиндан танишиш, питомникда кўпайтирилаётган ноёб турлар популяциясини бевосита кузатиш имкони мавжуд. Қолаверса, бу ерда йилига 20 минг сайёҳни қабул қилишга мўлжалланган экотуристик салоҳиятга эга инфратузилма ташкил қилиниши режалаштирилган.

– Ҳайвонлар бизнинг ғамхўрлигимизга муҳтож. Уларни ҳамиша асрашимиз зарур. Афсуски, уларни ноқонуний овловчи броконьерлар кўп. Биз шундай инсонларни ҳам тўғри йўлга солишимиз керак. Энди бу ерда амалга оширилаётган хайрли ишлар кўламини янада кенгайтириш ва бу соҳада малакали кадрларни ҳам етиштириш лозим, – деди Нарзулло Обломуродов.

«Жайрон» экомарказига сафар якунида Нарзулло Обломуродов сайёҳларга зарур инфратузилма яратиш ҳисобидан питомникнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бу ердаги кузатув минораларига замонавий рақамлаштирилган ускуналар ўрнатиш, инспекторларни чўл ҳудудида тезкор ҳаракатланиш имконияти мавжуд транспорт воситалари билан таъминлаш, қиш мавсуми учун озуқа захирасини кўпайтириш, ҳудудда яна кўплаб имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

– Ушбу питомник нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида ноёб ҳисобланади, – деди Нарзулло Обломуродов. – Бу ерда мавжуд инфратузилмани янада ривожлантириш, илмий изланишлар ҳамда экологик туризм имкониятларини янада кенгайтириш, ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Ноёб турларга, йўқолиб бораётган жониворларга «Жайрон»даги каби муносабат, уларни сақлаб қолишга бўлган машаққатли меҳнат диққатга сазовор албатта. Умид қиламизки, яқин йилларда жайронлар питомник ташқарисида ҳам бемалол кўпайиб, сайр қилиб юришади.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Кўҳна ва қадим Бухорода  экотуризм  ривожланади

Кўҳна ва қадим Бухорода экотуризм ривожланади

🕔10:44, 22.10.2021 ✔94

Кўҳна ва қадим Бухоро тарихий обидалари, асрлар оша келаётган илмий салоҳияти, ҳунармандчилигию тадбиркорлиги билан етти иқлимда довруқ қозонган. Бу табаррук масканда машҳур алломалар мангу қўним топган, муқаддас етти пир зиёратгоҳини кўриш учун ҳар куни минглаб инсонлар Бухорога қадам қўяди.

Батафсил
Катта ҳудуддаги  улкан имкониятлар  Навоийлик сайловчилар билан учрашув

Катта ҳудуддаги улкан имкониятлар Навоийлик сайловчилар билан учрашув

🕔10:42, 22.10.2021 ✔107

Навоий вилояти юртимизнинг энг ёш ва шу билан бирга катта майдонни эгаллаган ҳудуд ҳисобланади. Навоийликлар меҳнаткаш, ўз ишига ва касбига садоқатли, табиатни севадиган ҳамда фидойи халқ. Навоий шаҳри юртимиздаги энг озода ва тартибли шаҳарлардан бири, десак муболаға эмас.

Батафсил
Сирдарёлик сайловчилар билан  самимий учрашув

Сирдарёлик сайловчилар билан самимий учрашув

🕔10:42, 22.10.2021 ✔96

Марказий Осиёнинг энг узун дарёларидан бири – Сирдарё бўйида жойлашган ушбу вилоят экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Айниқса, балиқ ови ҳамда агротуризм ишқибозлари албатта Сирдарёга келишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кўҳна ва қадим Бухорода  экотуризм  ривожланади

    Кўҳна ва қадим Бухорода экотуризм ривожланади

    Кўҳна ва қадим Бухоро тарихий обидалари, асрлар оша келаётган илмий салоҳияти, ҳунармандчилигию тадбиркорлиги билан етти иқлимда довруқ қозонган. Бу табаррук масканда машҳур алломалар мангу қўним топган, муқаддас етти пир зиёратгоҳини кўриш учун ҳар куни минглаб инсонлар Бухорога қадам қўяди.

    ✔ 94    🕔 10:44, 22.10.2021
  • Катта ҳудуддаги  улкан имкониятлар  Навоийлик сайловчилар билан учрашув

    Катта ҳудуддаги улкан имкониятлар Навоийлик сайловчилар билан учрашув

    Навоий вилояти юртимизнинг энг ёш ва шу билан бирга катта майдонни эгаллаган ҳудуд ҳисобланади. Навоийликлар меҳнаткаш, ўз ишига ва касбига садоқатли, табиатни севадиган ҳамда фидойи халқ. Навоий шаҳри юртимиздаги энг озода ва тартибли шаҳарлардан бири, десак муболаға эмас.

    ✔ 107    🕔 10:42, 22.10.2021
  • Сирдарёлик сайловчилар билан  самимий учрашув

    Сирдарёлик сайловчилар билан самимий учрашув

    Марказий Осиёнинг энг узун дарёларидан бири – Сирдарё бўйида жойлашган ушбу вилоят экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Айниқса, балиқ ови ҳамда агротуризм ишқибозлари албатта Сирдарёга келишади.

    ✔ 96    🕔 10:42, 22.10.2021
  • Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ:  Томчилатиб суғоришда Олтиариқ тажрибаси мамлакатимизда сув етишмовчилигининг олдини олишда муҳим қадам

    Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ: Томчилатиб суғоришда Олтиариқ тажрибаси мамлакатимизда сув етишмовчилигининг олдини олишда муҳим қадам

    Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди. Барча аҳоли қатлами иштирок этган учрашувнинг дастлабки қисми Олтиариқ туманида бўлиб ўтди.

    ✔ 129    🕔 16:26, 07.10.2021
  • Экологик тарбияни боғчадан бошлашимиз шарт

    Экологик тарбияни боғчадан бошлашимиз шарт

    Наманган азалдан ўзининг бетакрор таровати, табиатсевар ва меҳнаткаш халқи, ноёб олма навлари билан машҳур. Охирги йилларда эса Наманган деганда кўз олдимизга сифатли ва бежирим, хорижникидан қолишмайдиган кийим-кечаклар келади. Наманган бугунги кунда ишлаб чиқаришнинг барча йўналишларида илгарилаб бормоқда.

    ✔ 103    🕔 16:24, 07.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар