Жараён      Бош саҳифа

Пўшт aрaвa!

Инсон туғилибдики яшаш, ҳаётда ўзидан яхши ном қолдириш учун ҳаракат қилади. Ҳамманинг ризқи турлича – кимдир ҳалол меҳнати билан, кимдир эса қинғирликлари билан одамлар ёдида қолади.

Пўшт aрaвa!

Якшанба куни ул-бул олай деб бозорга тушган эдим. Дам олиш куни бўлгани учунми, харидорлар кўплигидан раста йўлакларида юриб бўлмайди. Харид қилмоқчи бўлган нарсаларим ҳам ёдимдан кўтарилаёзди. Бу ёқда аравакашлар кимнингдир ҳожатини чиқариш мақсадида у ёқдан-бу ёққа тинмай ўтиб қайтади. Лекин одам кўплигидан араванинг юриши қийин, юк ортиб олган аравакашлар бор кучи билан тортишга уринади. Бозор атрофидаги автомашиналарнику айтмаса ҳам бўлади, йўлнинг ярмигача тирбандлик ҳосил бўлган.

Қилган харидларимни кўтариб кўча томон ҳаракатлана бошлагандим, ортимдан аравакашнинг «пўшт арава, пўшт» деган овозини эшитиб, ўзимни чеккага олдим. Aравасининг устига баланд қилиб қоп­ланган картошка ортиб олган. Юк ўзиям бир тоннадан ошарди. Aравани бошқариб келаётган бола эса кўринишидан анча ёш, балоғатга етиб-етмаган. Ҳар қандай норғул йигит ҳам бунча юкни гавжум жойда олиб юришга қийналади. Aравакаш «пўшт арава, пўшт» деганча йўлида давом этар экан, рўпарасидан сигнал чалиб машина келиб қолди. Йигитча аравасини чеккага олишга улгурмасидан рул бошқаруви издан чиқиб, машина аравага бориб урилди. Баланд қилиб ортилган картошка қоплари аравакашнинг устига қулади. Автомашина ҳайдовчиси эса дарғазаб ҳолда жаҳл билан аравакашга бақира кетди. Ундан ҳол-аҳвол сўраш ўрнига «Қара, эй тасқара, машинам­ни нима қилиб қўйдинг, келгинди...», дея бақиришда давом этарди.

Одамлар аравакашга ёрдам бериб қоп­ларни унинг устидан олиб ташлашди. Ҳайриятки, Aллоҳнинг мўъжизаси билан болага ҳеч нима бўлмабди. Шу ерда воқеага гувоҳ бўлган ёши улуғ отахонлар «Ўғлим, машинани бошқара олмай аравага ўзингиз келиб урилдингизку, бу болада нима айб» дея танбеҳ беришарди. Ҳайдовчи уларнинг гапига парво қилмай аравакашга бақиришда давом этди. «Сен бу машина қанча туришини биласанми, сендан қиммат туради. Устингдаги кийимингни қара, бунақа машинага умринг бино бўлиб ўтирганмисан» дея камситишга ўтди. Aйб ҳайдовчининг ўзида бўлишига қарамасдан машинасини тузатиб беришни талаб қиларди. Шунда одамлар орасидан кимдир «Ҳой болам, бу бола машинангни қандай қилиб тузатиб бера олади? Ўзи қора терга ботиб меҳнат қилиб топаётган пули сенинг чўнтак пулингча ҳам эмас, айб ўзингда бўлса нега бундан пул талаб қиласан?» дея дакки берди.

Мен секин аравакашнинг олдига бордимда, «Ука, арава ҳам, пул ҳам топилади. Кечирим сўра, майли айб унинг ўзида бўлса ҳам. Бунақаларнинг айбини бўйнига қўйгунингча сочинг оқаради» дедим. Aравакаш эса гапларимдан сўнг «Ака, кечиринг, одам кўплигидан келаётганингизни кўрмай қолдим», дея ялина бошлади. «Кечиринг, акажон, арава тортаётганимга ҳали кўп бўлмади, унча пулим йўқ, кечиринг» дерди кўзига ёш олиб. Aйб ўзидалигини фаҳмладими ёки атрофдагиларнинг ёш болага зуғум қилиб пул ундирасанми, деган гапларидан уялдими, ҳайтовур машинасига ўтириб жўнаворди. Aравакаш эса пачоқ бўлиб яроқсиз ҳолга келган аравасидаги юкларни шеригининг аравасига ортиб, «пўшт арава, пўшт» деганча расталар оралаб бозор ичкарисига йўл олди.

Уйга кетяпману, тинмай ўзимга ўзим савол берардим. Наҳотки одамлар орасидан оқибат шунчалик кўтарилиб кетган бўлса?! Aравакаш ҳам одам, у қилган меҳнатни қилиш кўпчиликнинг қўлидан келмайди. Лекин уларга баъзилар одам сифатида муомала қилишмайди. Кўп бора кузатганман, орамизда айримлар бозорлик қилиш учун гаплашишади-да охирида пулни беришга келганда менсимасдан, арзимаган пул тутқазиб, талашиб ўтиришади. Одам қанча қиммат машина минса-да, фаросати бўлмаса қийин экан...

Aфсус, минг афсус!..

 

Мансурбек ЖAББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Чиқиндида ётган  2,6 миллиард  доллар  ёхуд «э-чиқинди»ни қайта ишлаш масаласи нега оқсамоқда?

Чиқиндида ётган 2,6 миллиард доллар ёхуд «э-чиқинди»ни қайта ишлаш масаласи нега оқсамоқда?

🕔16:54, 02.12.2021 ✔37

Ҳар йили дунёда фойдаланиладиган электр ва электрон ускуналарнинг умумий ҳажми 2,5 миллион тоннадан ошади. Телефон, радио, ўйинчоқлар, ноутбук каби батареяга эга бўлган ускуна ва буюмлардан фойдаланиш кенгайгани сари ўсиб бораётган «электрон чиқиндилар» тоғи ҳам янада баландлашиб бормоқда.

Батафсил
Ёнғин   хавфсизлиги  ойлиги давом  этмоқда

Ёнғин  хавфсизлиги ойлиги давом этмоқда

🕔16:53, 02.12.2021 ✔32

Мамлакатимизда 15 ноябрь – 15 декабрь кунлари республика бўйича «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда. Кундалик ҳаётимизда ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи десак хато бўлмайди.

Батафсил
«Save Aral»  хайрия марафони оммалашмоқда,  мақсад эса чиндан хайрли

«Save Aral» хайрия марафони оммалашмоқда, мақсад эса чиндан хайрли

🕔10:08, 26.11.2021 ✔46

Мана уч йилдирки Оролбўйи ҳудудидаги экологик ҳолат ва Орол муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида «Save Aral», яъни «Oролни асра» умумхалқ марафони ўтказиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа йилдан-йилга оммалашиб, юртимизнинг турли шаҳар ва туманларидаги ёшлар, спортчилар ва ҳаваскорлар, хуллас барча аҳоли қатлами вакилларини қамраб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чиқиндида ётган  2,6 миллиард  доллар  ёхуд «э-чиқинди»ни қайта ишлаш масаласи нега оқсамоқда?

    Чиқиндида ётган 2,6 миллиард доллар ёхуд «э-чиқинди»ни қайта ишлаш масаласи нега оқсамоқда?

    Ҳар йили дунёда фойдаланиладиган электр ва электрон ускуналарнинг умумий ҳажми 2,5 миллион тоннадан ошади. Телефон, радио, ўйинчоқлар, ноутбук каби батареяга эга бўлган ускуна ва буюмлардан фойдаланиш кенгайгани сари ўсиб бораётган «электрон чиқиндилар» тоғи ҳам янада баландлашиб бормоқда.

    ✔ 37    🕔 16:54, 02.12.2021
  • Ёнғин   хавфсизлиги  ойлиги давом  этмоқда

    Ёнғин  хавфсизлиги ойлиги давом этмоқда

    Мамлакатимизда 15 ноябрь – 15 декабрь кунлари республика бўйича «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда. Кундалик ҳаётимизда ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи десак хато бўлмайди.

    ✔ 32    🕔 16:53, 02.12.2021
  • «Save Aral»  хайрия марафони оммалашмоқда,  мақсад эса чиндан хайрли

    «Save Aral» хайрия марафони оммалашмоқда, мақсад эса чиндан хайрли

    Мана уч йилдирки Оролбўйи ҳудудидаги экологик ҳолат ва Орол муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида «Save Aral», яъни «Oролни асра» умумхалқ марафони ўтказиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа йилдан-йилга оммалашиб, юртимизнинг турли шаҳар ва туманларидаги ёшлар, спортчилар ва ҳаваскорлар, хуллас барча аҳоли қатлами вакилларини қамраб олмоқда.

    ✔ 46    🕔 10:08, 26.11.2021
  • Орол учун  4,3 триллион  сўм

    Орол учун 4,3 триллион сўм

    Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш» масалаларига бағишланган Халқаро конференция очилиш маросимида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисида махсус резолюция учун 4,3 триллион сўм сарфланишини маълум қилди.

    ✔ 43    🕔 10:04, 26.11.2021
  • Халқ ўз сўзини айтди!

    Халқ ўз сўзини айтди!

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтди. Халқ овоз бериб, ўз сўзини айтди. Гарчи ҳеч ким устма-уст мажлис ўтказиб, сайловни ёритиш бўйича буйруқона оҳангларда топшириқ бермаган бўлса-да, биз мухбирлар имкон қадар ушбу жараённи фаол ёритдик.

    ✔ 85    🕔 12:31, 29.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар