Даромад манбаи      Бош саҳифа

Хазон чиқиндими ё экоресурс?

Шу кунларда хазонларни ёқмаслик, бунинг оқибатида атроф муҳитга етадиган зарар ҳақида бот-бот гапиряпмиз, ёзяпмиз. Амалда эса ҳудудларда баргларни бир ерга тўплаб ўт қўйиб, ёқиб юбориш ҳоллари давом этаверади. Чунки биз бу ишимизнинг қанчалар хавфли эканлигини ёки англамаймиз, ёки бир мен ёқмаганим билан бирор нима ўзгарармиди, деган бепарволик кайфиятидамиз.

Хазон чиқиндими  ё экоресурс?

Фойдали ўғит олиш йўли

Куз келди дегунча, отам бир неча ўра ковлатиб, хазонларни ўша ерга кўмарди. Баҳор чоғида эса онам ҳовлимизда етиштирадиган юздан ортиқ гул кўчатлари учун махсус озуқа тайёр бўлади. Айниқса, бу чиринди камҳосил ерларни қувватлаш учун катта ёрдам беради. Чириган барглар билан бойитилган ер енгил бўлади ва ўсимлик илдизларига ҳаво яхши етиб боради. Бу айниқса, бизнинг намчил, кўлмак сувлар кўп бўлган яшаш жойимиздаги ботқоқланишнинг олдини олишда ҳам катта ёрдам беради. Шу билан бирга шириндан-шакар полиз меваларини ҳеч қандай кимёвий ўғитларсиз етиштириш имкони туғилади.

Ўйлаб кўрганмисиз, нима учун ўрмонларда йиллар давомида тўпланган баргхазон ўсимликлар ва ҳайвонлар учун қулай экологик муҳит яратади?

Демак, хазон чиқинди эмас, балки табиатда озиқ модда алмашинувининг муҳим ишитрокчисидир. Хазон чириндилари билан бойиган тупроқда чувалчанглар тез кўпаяди, чиринди улар учун озуқа ҳисобланади. Бунда тупроқнинг органик таркиби ҳам сифат жиҳатдан яхшиланади.

Хазон таркибида кўп миқдорда азот моддаси мавжуд бўлиб, бу борада қуриган баргдан ҳосил бўлган чиринди бемалол, бошқа табиий ўғитлар билан беллаша олади. Демак, хазондан тайёрланган ўғитлар ҳосилдорликни оширишда ҳам катта самара беради.

Шунинг учун ҳам хазонларни ёқиш дунёнинг қатор мамлакатлари қонунчилигида тақиқланган бўлиб, бундай ҳаракатни содир этганлар учун катта жарималар белгилаб қўйилган. Демак биз аслида хазонларни эмас, табиий экологик ўғитни, инсонлар саломатлигини, яқинларимиз нафас олаётган тоза ҳавони ёқиб юбормаяпмизми?!.

Хазондан табиий ёқилғи

Ҳозир ҳар қандай ишингизни қўйиб, зудлик билан хазондан ҳар бири пишган ғиштдай келадиган ўтин (брикет) тайёрласа бўладиган қўлбола тахтакач-дастгоҳ ясашингизни маслаҳат берган бўлардик. Чунки ҳозир бундай ўтинлар тайёрлаб олишнинг айни пайти.

Битта бундай дастгоҳни ясаш учун: энлироқ тахта бўлаклари; бошдан охиригача бураладиган тўртта узун болт; саккизта шайба; саккизта гайка;  гайка қотириш калити керак бўлади.

Йиғилган хазонни ёқилғи-мой маҳсулотлари чиқиндисини сепиб бироз намлайсиз ва дастгоҳ қолипига жойлагач, қопқоғи билан яхшилаб босганча, гайкаларини бураб, қотириб зичлайсиз. Бироздан сўнг дастгоҳнинг қопқоғини очиб, ичига яна хазон соласиз-да, такрор зичлайсиз.

Ушбу ишни то зичланган хазон тўплами ғишт қалинлигига етгунча такрорлайсиз. Тахминан ҳар олти соатда дастгоҳдан хабар олиб, гайкаларини бураб қотириб борасиз. Чунки хазон зичлашган сари дастгоҳнинг хазонни босиб турган қопқоғи ўзидан-ўзи бўшаб бораверади. Зичланиш давомида хазон билан ёқилғи-мой маҳсулоти ўртасида диффузия жараёни кечиб, хазон қаттиқ ўтинга (брикет)га айланади. Хазон орасига кераксиз қоғоз чиқиндилари, пайраха, кўмир кукунидан тайёрланган лой каби ёнадиган материалларни ҳам аралаштириб юбориш мумкин.

Дастгоҳда зичланган хазон 2-3 кунда етарлича қаттиқ ўтин ҳолатига келади. Уни дастгоҳдан аста ажратиб олиб, ёмғир тегмайдиган қуруқ жойга тахлаб қўяверасиз. Бундай «ғишт» ўтин печка ичида узоқ ёниб, хонадонингизга иссиқлик беради.

Барглар – иситгич

Эколог мутахассисларнинг айтишича, дарахт барглари ўзининг қисқа умри давомида атмосферадаги барча заҳарли моддаларни ютади. Улар ёқилганда эса ана шу моддаларнинг бари янада заҳарлироқ ҳолатда ҳавога кўтарилади.

Аммо технологиялар ривожланишнинг чўққисига чиқаётган бугунги замонда хазондан ҳам фойда олаётган мамлакатлар кўп. Масалан, Германияда тўкилган барглардан хонадонларни иситиш учун фойдаланишади. Биомейлер ёки компост иситиш тизими орқали хазонлардан жудаям кўп миқдордаги энергия ажратиб олинади. Бундай компост билан иситиш манбаларида ҳарорат ҳаттоки 60 даражагача чиқади. Бу эса компост ёқилғидан бемалол иссиқ сув етказиб беришда ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади.

Вена шаҳрида экологик тоза завод жойлашган бўлиб, унда қуриган шохлар ва япроқлар қайта ишланади. Бу завод ҳавони ҳам, атроф муҳитни ҳам ифлослантирмайди. Кўриниши эртакдаги уйчаларга ўхшаш бу жойнинг архитектураси кучли дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган. Завод Вена шаҳридаги 170 мингта уйни иссиқлик билан таъминлайди.

АҚШда эса ҳамма дарахтлар баргини тўкиб бўлгачгина хазон йиғиб олинади. Буни тежамли ва оқилона ечим десак хато бўлмайди.

Боғлар ва парклардаги хазонлар эса олинмайди. Улар келгуси йилда ер ва ўсимликлар учун табиий озуқа вазифасини бажаради. Рига шаҳрида эса одамлар октябрь ойининг охирларидан бошлаб тўкилган баргларни йиғиб махсус жойларга топширади. Улар моддий рағбатлантирилади.

Хазонларни ёқмасдан улардан мақсадли фойдаланишнинг минглаб усуллари бор. Энг асосийси уларнинг ичидан атроф муҳитга зарар бермасдан, инсонлар соғлиғини сақлаган ҳолда фойда келтирадиган йўлни танлаб олишдир.

Ижтимоий тармоқларга кирсангиз, хазонлардан фойдали ва тежамкор экологик тоза маҳсулот олишнинг оддий уй шароитида амалга ошириш мумкин бўлган минглаб усуллари кўрсатиб берилган. Ҳаётимизни эса ҳеч ким четдан келиб яхшилаб бермайди. Қулайликни ўз қўлимиз билан, оддий нарсалардан ҳам ярата олишимиз мумкин. Шундай экан ҳозироқ қиш тадоригини кўриб қўйишга шошилинг. Энг асосийси бунда сиздан ҳеч қандай маблағ талаб қилинмайди. Ажаб эмас яқинда юртимизда ҳам хазондан «брикет» табиий ёқилғи ишлаб чиқариш корхоналари кўпа­йиб қолса.

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Томчилатиб  суғориш қаерда пайдо  бўлган?

Томчилатиб суғориш қаерда пайдо бўлган?

🕔18:03, 11.11.2021 ✔84

Замонавий томчилатиб суғориш усули 1960 йилда Германияда пайдо бўлиб, у ерда ер ости суғориш учун лойли қувурлардан фойдаланилган. 1913 йилда Колорадо университети (АҚШ)да сув сатҳини кўтармасдан илдиз зонасига сув етказиб беришга муваффақ бўлишган.

Батафсил
Хазон чиқиндими  ё экоресурс?

Хазон чиқиндими ё экоресурс?

🕔18:01, 11.11.2021 ✔79

Шу кунларда хазонларни ёқмаслик, бунинг оқибатида атроф муҳитга етадиган зарар ҳақида бот-бот гапиряпмиз, ёзяпмиз. Амалда эса ҳудудларда баргларни бир ерга тўплаб ўт қўйиб, ёқиб юбориш ҳоллари давом этаверади. Чунки биз бу ишимизнинг қанчалар хавфли эканлигини ёки англамаймиз, ёки бир мен ёқмаганим билан бирор нима ўзгарармиди, деган бепарволик кайфиятидамиз.

Батафсил
Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

🕔15:04, 20.08.2021 ✔201

Ҳозирги вақтда глобал иқлим ўзгариши ер юзидаги барча тирик мавжудотларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Aйниқса, олимлар иқлим ўзгаришларининг эукарёт организмларга таъсирини, масалан, уларнинг ноқулай шароитларга мослашишини яхши тас­вирлаб беришган. Шунингдек, олимлар микроорганизмларнинг экотизимдаги ўзига хос ролини яхши тушунтиришган бўлса-да, бироқ иқлим ўзгаришининг микроорганизмларга таъсири кам ўрганилган. Чунки, микроорганизмларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди ва бу улар устида тадқиқотлар олиб боришда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Томчилатиб  суғориш қаерда пайдо  бўлган?

    Томчилатиб суғориш қаерда пайдо бўлган?

    Замонавий томчилатиб суғориш усули 1960 йилда Германияда пайдо бўлиб, у ерда ер ости суғориш учун лойли қувурлардан фойдаланилган. 1913 йилда Колорадо университети (АҚШ)да сув сатҳини кўтармасдан илдиз зонасига сув етказиб беришга муваффақ бўлишган.

    ✔ 84    🕔 18:03, 11.11.2021
  • Хазон чиқиндими  ё экоресурс?

    Хазон чиқиндими ё экоресурс?

    Шу кунларда хазонларни ёқмаслик, бунинг оқибатида атроф муҳитга етадиган зарар ҳақида бот-бот гапиряпмиз, ёзяпмиз. Амалда эса ҳудудларда баргларни бир ерга тўплаб ўт қўйиб, ёқиб юбориш ҳоллари давом этаверади. Чунки биз бу ишимизнинг қанчалар хавфли эканлигини ёки англамаймиз, ёки бир мен ёқмаганим билан бирор нима ўзгарармиди, деган бепарволик кайфиятидамиз.

    ✔ 79    🕔 18:01, 11.11.2021
  • Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

    Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

    Ҳозирги вақтда глобал иқлим ўзгариши ер юзидаги барча тирик мавжудотларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Aйниқса, олимлар иқлим ўзгаришларининг эукарёт организмларга таъсирини, масалан, уларнинг ноқулай шароитларга мослашишини яхши тас­вирлаб беришган. Шунингдек, олимлар микроорганизмларнинг экотизимдаги ўзига хос ролини яхши тушунтиришган бўлса-да, бироқ иқлим ўзгаришининг микроорганизмларга таъсири кам ўрганилган. Чунки, микроорганизмларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди ва бу улар устида тадқиқотлар олиб боришда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради.

    ✔ 201    🕔 15:04, 20.08.2021
  • ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

    ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

    Газетамизнинг ўтган сонида экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкинлиги ҳақида айтган эдик. Ва томорқачиликдаги муаммолар тўғрисида атрофлича мақола ҳам чоп этилган эди.
     

    ✔ 5095    🕔 12:01, 22.05.2020
  • МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

    МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

    Хаёлингизга келган тўмтоқ ва тумтароқ фикрларни қувиб ташланг-э! Отамзамонлар қоптими ҳозир!? Кимгадир «бола пули», «суюнчи пули» ё бўлмаса «моддий ёрдам» ёзиб бериш эвазига ўнта сўм-йигирмата сўмнинг пайида юрмаяпти бугунги раислар. Улгурганча улгуржи ишлашяпти ҳозиргилари...

    ✔ 5278    🕔 11:57, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар