Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Вафодор ит

Итнинг вафодорлиги ҳақида адабиётимизда жуда кўп асарлар ёзилган. Уларни севиб ўқиганмиз. Болалигимизда шундай жонивор боқиб олишни ҳаммамиз ҳам орзу қилганмиз. Ушбу ҳикоямиз ана шундай садоқатли ит ҳақида.

Вафодор ит

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими томонидан Жиззах вилояти Хўжамушкент ота зиёратгоҳига медиа-тур уюштириладиган бўлди. Тонг саҳарда бир гуруҳ журналистлар марҳум касбдошларимизнинг қабрларини зиёрат қилиш учун Гулистон туманидаги Дўстлик қабристонига йўл олдик. Марҳумларнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилдик.

Диққатимизни бир неча қадам наридаги қабр устида чўккалаган итнинг ириллаши ўзига тортди. Қабрнинг усти теп-текис, бамисоли ям-яшил гиламдек сунъий қоплама қопланган. Атрофига панжара ҳам ўрнатилмаган (Балки марҳумнинг яқинлари томонидан атай шундай қилингандир). Унинг устида каттагина бир ит бошини олд оёқлари орасига олиб мўлтираб ётибди. Яқинига боргандик, ириллаб турганча бизни қабр ёнига йўлатмади. Афтидан, ҳожаси қазо қилиб ит унинг қабри устида мотам тутиб ётгандек таассурот уйғотди бизда. Узоқдан суратга олдик. Марҳумнинг қабри устига қора мармардан обида ўрнатилган экан. Суратни катталаштириб ҳам ўқий олмадик.

Қабристон шайхи саҳар мардонлаб келмаган экан. Шу ерда ётиб қабристонда қўшимча қурилиш қилаётган ёлланма ишчилар эндигина ўрниларидан туриб юз-қўлларини ювишаётган экан. Ит ҳақида улардан сўрадик. Улар марҳумнинг кимлигини билишмас экан, лекин ит хўжаси бандаликни бажо келтиргандан буён қабр устида қўриқчилик қилаётганини айтиб беришди. Масалага ойдинлик киритиш учун Дўстлик қабристонига боришга азм қилсак-да, ҳалигача мавридини топмадик. Бироқ итнинг хўжасига вафоси ҳаммамизнинг дилимизда қолди.

Баъзида садоқат ва вафода жониворлар ҳам инсонларга ўрнак бўлиши мумкин экан.

Муҳаммадали АҲМАДИЙ




Ўхшаш мақолалар

Вафодор ит

Вафодор ит

🕔09:37, 19.11.2021 ✔66

Итнинг вафодорлиги ҳақида адабиётимизда жуда кўп асарлар ёзилган. Уларни севиб ўқиганмиз. Болалигимизда шундай жонивор боқиб олишни ҳаммамиз ҳам орзу қилганмиз. Ушбу ҳикоямиз ана шундай садоқатли ит ҳақида.

Батафсил
«Энг кичик заррадан  Юпитергача»

«Энг кичик заррадан Юпитергача»

🕔14:48, 05.11.2021 ✔78

Биологик хилма-хилликни ташкил этувчи ҳар бир турнинг кундалик ҳаётимизда ўз ўрни ва аҳамияти бор

Батафсил
Дарахтлар  қўриқчиси

Дарахтлар қўриқчиси

🕔13:36, 30.09.2021 ✔123

Уйимиз фермерлар кўчасида бўлганлиги учунми ён атрофимиз хилма-хил дарахтлар билан ўралган. Дарахтлар экилган ариқдан ҳеч сув аримас, ёши улуғ отахонлар ариқ устига сўри солиб отамлашарди. Мен эса уларнинг ёнига бориб гапларини тинглаб завқланардим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Вафодор ит

    Вафодор ит

    Итнинг вафодорлиги ҳақида адабиётимизда жуда кўп асарлар ёзилган. Уларни севиб ўқиганмиз. Болалигимизда шундай жонивор боқиб олишни ҳаммамиз ҳам орзу қилганмиз. Ушбу ҳикоямиз ана шундай садоқатли ит ҳақида.

    ✔ 66    🕔 09:37, 19.11.2021
  • «Энг кичик заррадан  Юпитергача»

    «Энг кичик заррадан Юпитергача»

    Биологик хилма-хилликни ташкил этувчи ҳар бир турнинг кундалик ҳаётимизда ўз ўрни ва аҳамияти бор

    ✔ 78    🕔 14:48, 05.11.2021
  • Дарахтлар  қўриқчиси

    Дарахтлар қўриқчиси

    Уйимиз фермерлар кўчасида бўлганлиги учунми ён атрофимиз хилма-хил дарахтлар билан ўралган. Дарахтлар экилган ариқдан ҳеч сув аримас, ёши улуғ отахонлар ариқ устига сўри солиб отамлашарди. Мен эса уларнинг ёнига бориб гапларини тинглаб завқланардим.

    ✔ 123    🕔 13:36, 30.09.2021
  • Бундан ортиқ  ваҳшийлик  бўлмайди

    Бундан ортиқ ваҳшийлик бўлмайди

    Охирги йилларда юртимиздаги қаровсиз жониворларга нисбатан муносабатни таҳлил қиладиган бўлсак, этни жунжиктириб, юракни оғритадиган далилларга дуч келамиз. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида болалар томонидан бўғоз ит қорнига сим тиқилган, устидан бензин қуйиб, ёқиб юборилган.

    ✔ 130    🕔 16:30, 24.09.2021
  • Яшил пиёла

    Яшил пиёла

    Марио БЕНЕДЕТТИ

    Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил пиёла билан қора тақсимча бағоят гўзал кўринади, деганди ўшанда. Аммо табиатан ўжар Мариана бир хил рангдаги идишчаларни ишлатишни яхши кўрарди.

    ✔ 214    🕔 15:53, 30.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар