Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Зўравонликлар ортидаги аёллар Қачон бу фожиаларга чек қўйилади?

Таҳлилларга кўра, айни пайтда дунё миқёсида 33-50 фоиз аёллар эрларининг калтаклаши, дўппослашидан азият чекаётган экан. Бу эса, ўз навбатида, нозик жинс вакилларини маиший жиноятлардан ҳимоя қилиш давр муаммоси эканлигини кўрсатади.

Жамиятимизда аёлларга бўлган зўравонлик ва уларни хўрлаш ҳолатлари ҳар куни бўлмаса ҳам, ҳафтада бир марта ижтимоий тармоқлардаги муҳокама мавзуларидан бирига айланаётгани сир эмас.

Баҳор ойларида Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осиб қўйган эди. Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва уч нафар қизини, Чироқчида аёл ўзининг икки фарзандини поезд тагига ташлади, Тошкентда 20 ёшли қиз тўққизинчи қаватдан «қулаб» тушди, Жиззахда ўрта мактаб директори ўринбосари ўз турмуш ўртоғини ўлдирганликда айбланди, самарқандлик эркак аразлаб опасиникига кетиб қолган аёлини пичоқлаб ўлдирди ва ҳоказо. Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин.

Аммо ўтган ойда Самарқандда содир бўлган мудҳиш воқеа бизни оилавий зўравонликлар мавзусини жиддий ёритишга ундади.

Йиллар давомида кетма-кет қиз туққанлиги учун хўрлаб келинган аёл ва унинг 16 яшар қизи ўз жонига қасд қилди. Ваҳоланки бир йил олдин аёлга ҳимоя ордери берилган эди. Бу фожиа ҳимоя ордерлари ҳам номига, қоғозбозлик учун берилаётганини, айнан ўзбекчилик деган бир истиҳола оқибатида ўзгаларнинг оила ишига аралашмаслик, кўра-била туриб икки инсоннинг умри хазон қилинганлигини кўрсатмаяптимикан?

Аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар статис­тикаси таҳлил қилинганда, жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2020 йилда 244 нафар шахсга нисбатан 226 та ҳамда 2021 йилда эса 115 нафар шахсга нисбатан 106 та аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузаликлар мазмунан кўриб тамомланган. Аммо шунчаки жиддий муаммо эмас, оддий оилавий можаро деб қараб келинган оилавий зўравонликлар ортида жудаям катта фожиалар борлигини билганимизда эди...

Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак, 2020 йил давомида жами бўлиб, 14 минг 774 нафар аёлга, 2021 йил 4 ойи давомида 14 минг 165 нафар аёлга ҳимоя ордери берилган.

 Аммо Самарқандда юз берган фожиа ушбу ордерларлар ҳимоясига шубҳа уйғотади.

Илмсизликнинг чўққиси

Айнан бизда, ҳа, ўзбекларда кетма-кет қиз фарзанд туғилишига аёл айбдор деб билинади. Шу сабаб таҳқирланади, ҳақорат қилинади. Бунга исбот талаб қилиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Ҳар бир ўзбекман деган одам умрида бир марта бўлса ҳам «фалончи хотинини ўғил туғмагани учун ҳайдаб юборибди» деган гапни эшитган. Самарқандда юз берган фожиа ҳам айнан шу айб­ловлар туфайли содир бўлди. Онасининг хўрланишларига ва жисмоний азобланишларига чидай олмаган 16 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди ва онаси ҳам афсуски сўнгги чора деб шу аянчли йўлни танлади.

– Бизда жуда кўп аёлларни айнан қиз фарзанд кўрганлиги учун хўрлашади.

– Аслида, аёл киши бўлажак фарзандига Х хромосома бера олади холос, она тухум ҳужайрасида ўғил туғилишида керак бўладиган Y хромосома бўлмайди. Эркаклар эса иккала хромосомани ҳам бера олади. Х берса қиз, Y берса ўғил, – дейди шифокор гинеколог Гулноза Қўчқорова. – Кўпинча қабулимга аёли кетма-кет қиз фарзанд кўраётганлигидан шикоят қилиб келадиган эркакларга доим шуни таъкидлайман.

Бизда келин дегани қул деганими? Ўғил фарзанд туғиш аёл кишининг ихтиёридами? Қайнона дегани уйда иш буюрувчи ҳукмдорми? Эр дегани хотиннинг ростанам «хўжайин»ими? Хўжайин дегани унга ҳамма нарса мумкин деганими? Саволлар кўп, жавоблар эса...

Нега биз доим аёлдан идеал бўлишни, ундан ҳали уни, ҳали буни талаб қиламиз. Аммо эркаклар-чи, нега улар ҳам илмли бўлишга, сал бўлса ҳам қалб кўзини очиб бу дунёга теран назар солишга ўргатилмайди, интилмайди. Нега у ҳам ўзи талаб қилаётган хислатларда турмуш ўртоғига мос бўлиши кераклигини тушуниб етмайди? Бизнинг жамиятимизда нега ҳамма оилавий келишмовчиликларда асосан аёл айб­ланади? Унинг фарзандлар тарбиячиси, миллат тарбиячиси эканлиги кўп ҳолларда унутиб қўйилади.

Андишанинг оти қўрқоқ...ми?

Аёлларимиз – ориятли, улар оиласининг шаънини ҳамма нарсадан устун қўйишади. Лекин буни суистеъмол қилаётган эркакларимиз андишанинг отини қўрқоқ қўйишмоқда шекилли. Ахборот тезлиги шамолдек учқур бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ҳар куни бир марта бўлса ҳам зўравонликка учраган аёл ҳақидаги хабар ёки видеоларга кўзимиз тушмоқда.

– Оилада зўравонлик ва камситишларга учраётган аёлларнинг асосий қисми ҳаётида моддий ва маиший қийинчиликлар мавжудлиги, турмуш ўртоғининг ичкиликка ружу қўйгани, рўзғор ташвиши, бола тарбияси мисолида масъулиятсиз эканини айтиб ўтишади, – дейди Ўзбекистон мусулмонлар идораси ходими Мунира Абубакирова. – Уруш даврини бир кўз олдингизга келтиринг. Ўша пайтлар момоларимиз, боболаримиз қанча машаққату қийинчиликларга бардош беришган. Наҳотки, бугунги тинчлик, тўкинчилик даврида тўқликка шўхлик қилиб, аёлларни ҳақоратласак, дўппос­ласак?! Инсон ақлига сиғмайдиган йўллар билан қийноқларга солсак. Ахир улар миллат давомчиларини тарбия қилишади-ку...

Биз кўпинча ўғил фарзандни боқувчим дея унга кўп имкониятлар яратиб берамиз, қизни эса бировнинг хасми, менга фойдаси тегармиди деб, ўқиб илм олишига ҳам оғринамиз. Келин олсак зўр пул топсин деймизу, унинг ўқишини давом эттиришига тиш-тирноғимиз билан қарши бўламиз. Ана шундай нотенг қарашлар эса жамиятимиздаги энг оғриқли нуқталардан бири – оилавий зўравонликларнинг йилдан-йилга кучайиб, тобора ваҳшиёна тус олишига сабаб бўлмоқда. Бунинг оқибатида эса гулдай фарзандлар ўз ўлими билан шундай зўравонлик­ларга исён билан чиқмоқда. Аммо бу тўғри йўл эмас. Қизларимизни илмли қилиш орқали бу йўлнинг ҳақ эмаслигини қалбига сингдириш  – ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Қолаверса, жамиятда бировнинг ички ишига аралашмаслик, ўз тинчини ўйлаш, муаммога бепарволик ва тоқатлилик каби ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, оилавий зўравонликлар назоратдан чиқиб, муаммо катталашгач, қилинган мурожаатлар кўпинча участка нозири ёки маҳалла фуқаролар йиғинида тезда ёпиб юборилаётгани, сабаблар ўрганилмаслиги, фақат ўша вазиятнинг ўзигагина тааллуқли, вақтинчалик чоралар билан чекланиб қолиниши ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ошишига олиб келяпти. Оқибатда бу оғриқ нуқтамиз катта «чипқон» бўлиб, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди.

Биз ривожланишдан, илм олишдан, ўқиб-ўрганишдан, изланишдан қанчалик узоқлашиб бораверсак, бошимизга шунча кулфатлар ёғилаверади. Шу маънода наслимиз давомчиларини таҳқирласак, ўзимизга, келажагимизга зулм қилган, ўзимиз ўтирган дарахт шохини ўзимиз кесган бўламиз. Ўзимизга ўзимиз катта зулм қилган бўламиз.




Ўхшаш мақолалар

Мен  Табиатни яхши  кўраман

Мен Табиатни яхши кўраман

🕔09:30, 26.11.2021 ✔60

Тунов куни денг, ишхонамизда ҳашарлашиб кўчат ўтқазишга чиқишимизни айтиб қолишди. «Фалон сапхўзнинг ерларига», дейишди.

Батафсил
Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

🕔10:11, 22.11.2021 ✔64

Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

Батафсил
Экологик масалалар –    тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

Экологик масалалар – тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

🕔10:11, 22.11.2021 ✔86

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мен  Табиатни яхши  кўраман

    Мен Табиатни яхши кўраман

    Тунов куни денг, ишхонамизда ҳашарлашиб кўчат ўтқазишга чиқишимизни айтиб қолишди. «Фалон сапхўзнинг ерларига», дейишди.

    ✔ 60    🕔 09:30, 26.11.2021
  • Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

    Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

    Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

    ✔ 64    🕔 10:11, 22.11.2021
  • Экологик масалалар –    тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

    Экологик масалалар – тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

    Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.

    ✔ 86    🕔 10:11, 22.11.2021
  •  Зўравонликлар  ортидаги аёллар  Қачон бу фожиаларга чек қўйилади?

    Зўравонликлар ортидаги аёллар Қачон бу фожиаларга чек қўйилади?

    Таҳлилларга кўра, айни пайтда дунё миқёсида 33-50 фоиз аёллар эрларининг калтаклаши, дўппослашидан азият чекаётган экан. Бу эса, ўз навбатида, нозик жинс вакилларини маиший жиноятлардан ҳимоя қилиш давр муаммоси эканлигини кўрсатади.

    ✔ 79    🕔 09:43, 19.11.2021
  • Ерлар  деградацияси –  бутун экотизимга хавф солади

    Ерлар деградацияси – бутун экотизимга хавф солади

     «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.»  Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси, 55-модда.

    ✔ 72    🕔 18:30, 11.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар