Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

Аммо уларнинг қарови-чи? Илдизи тутиб кетдими, кўкардими, парваришига кимдир эътибор беряптими? Мана шу жиҳатлар, очиғи, кўпинча эътибордан четда қолади. Бу хайрли ташаббусларнинг аксарияти фақат рақамларда акс этяпти, холос. Агар йиллар давомида экилган кўчатлар вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришланганда эди, аллақачон юртимизнинг асосий қисми яшилликка бурканган, ўрмонзорларга айланган бўларди.

Экилган кўчатларнинг ке­йинги тақдири билан ҳеч кимни иши бўлгани йўқ. Шаҳар ва туманлар, қишлоқларнинг марказий кўчаларига минглаб дарахт ва гул кўчатлари ўтқазиш яхши анъанага айланган. Таълим мас­канларида ҳам ёшлар томонидан боғлар барпо этилаётгани қувонарлидир. Бу кўчатларга қарайдиган масъул бор жойда ҳолат яхши, аммо аксарият ҳолларда улар қаровсиз қолиб, қуриб кетмоқда. Хусусан, Фарғона шаҳрида ўтган йили марказий кўчалар қаторида Бурҳониддин Марғилоний, Бобур кўчаларига ҳам юзлаб манзарали кўчатлар ўтқазилди. Афсуски, етарли парвариш бўлмагани сабабли унинг аксарияти қуриган.

Бугун юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга жиддий киришилди. Фарғона вилоятида 15 млн. 291 минг дона мевали ва манзарали кўчатларни экиш, шундан, 2021 йил куз мавсумида 5 млн. 734 минг дона ва 2022 йил баҳор мавсумида 9 млн. 557 минг дона кўчат экиш режалаштирилди. Маълум бўлишича, кўчатларни 20,4 минг дона умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқасига, 312,5 минг дона қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ерларда, 7352 минг дона фермер хўжалиги экин ер майдонлари четларига ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ва турли ташкилот ва корхоналарнинг бўш майдонларига экиш назарда тутилмоқда.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 176,2 гектар майдонда жамоат парклари, 135,8 гектар майдонда яшил майдонлар ташкил этиш бўйича ер майдонлари танланган.

– Кўчат экишнинг қоидаларига амал қилган киши уни яхши ўстира олади, – дейди Фарғона давлат университети узумчилик, мевачилик ва сабзавотчилик факультети декани Дилмуроджон Дармонов. – Дарахт кўчатларини етиштириш, парваришлаш ҳам машаққатли иш ва пухта билим талаб этади. Аввало унинг нави, иқлим шароитига мослигига эътибор қаратиш керак. Албатта, экиб қўйиш билан дарахт кўкармайди, унга эътиборли бўлиш керак. Вақтида суғориш, маҳаллий ўғит билан озиқлантириш зарур.

Ўсимликлар дунёси ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир. Тадқиқотларга қараганда, бир гектар майдондаги дарахтлар бир кеча-кундузда 220-275 килограммгача карбонат ангидрид газини ютиб, 180-215 килограмм кислород ажратади. Бу миқдор ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлашга етади. Бошқача айтганда, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради. Шундай экан, мамлакатимизда яшил майдонлар яратиш, ўрмонзорларни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофазалаш фақат мутасадди ташкилотларнинг эмас, барчамизнинг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Айни кунларда юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинган. Бу борада номигагина , ҳисобот учун дарахт экиш анъанасидан воз кечиб, ҳар бир туп кўчатга эътиборли бўлиш вақти келди назаримизда. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар бу ишларни ҳомийлик билан эмас, балки бюджетдан маблағ ажратиб, амалга ошириши керак. Яна кампаниябозликка берилсак, мусаффо она заминимизни асрашни бой берган бўламиз.

 

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Мен  Табиатни яхши  кўраман

Мен Табиатни яхши кўраман

🕔09:30, 26.11.2021 ✔60

Тунов куни денг, ишхонамизда ҳашарлашиб кўчат ўтқазишга чиқишимизни айтиб қолишди. «Фалон сапхўзнинг ерларига», дейишди.

Батафсил
Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

🕔10:11, 22.11.2021 ✔63

Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

Батафсил
Экологик масалалар –    тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

Экологик масалалар – тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

🕔10:11, 22.11.2021 ✔85

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мен  Табиатни яхши  кўраман

    Мен Табиатни яхши кўраман

    Тунов куни денг, ишхонамизда ҳашарлашиб кўчат ўтқазишга чиқишимизни айтиб қолишди. «Фалон сапхўзнинг ерларига», дейишди.

    ✔ 60    🕔 09:30, 26.11.2021
  • Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

    Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

    Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

    ✔ 63    🕔 10:11, 22.11.2021
  • Экологик масалалар –    тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

    Экологик масалалар – тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши

    Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланган ҳолда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради.

    ✔ 85    🕔 10:11, 22.11.2021
  •  Зўравонликлар  ортидаги аёллар  Қачон бу фожиаларга чек қўйилади?

    Зўравонликлар ортидаги аёллар Қачон бу фожиаларга чек қўйилади?

    Таҳлилларга кўра, айни пайтда дунё миқёсида 33-50 фоиз аёллар эрларининг калтаклаши, дўппослашидан азият чекаётган экан. Бу эса, ўз навбатида, нозик жинс вакилларини маиший жиноятлардан ҳимоя қилиш давр муаммоси эканлигини кўрсатади.

    ✔ 78    🕔 09:43, 19.11.2021
  • Ерлар  деградацияси –  бутун экотизимга хавф солади

    Ерлар деградацияси – бутун экотизимга хавф солади

     «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.»  Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси, 55-модда.

    ✔ 69    🕔 18:30, 11.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар