Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Глазго саммити: «Алок Шарманинг кўз ёшлари...»

Иқлим исишига қарши Глазгода ўтган халқаро саммит COP26 президенти (Буюк Британиянинг собиқ бизнес ва энергия вазири) Алок Шарманинг кўз ёши билан якунланди. Аммо, бу қувонч кўз ёшлари эмас эди – у режадаги келишувга эришилмагани учун ҳаммадан ўтиниб кечирим сўради.

Глазго саммити:  «Алок Шарманинг  кўз ёшлари...»

Халқаро саммитдан кўзланган мақсад барча давлатларни қазиб олинувчи ёқилғилардан воз кечишга кўндириш эди, аммо энг охирги дақиқаларда ҳамманинг уйқуси келиб меҳмонхонага қайтгилари келиб турганида, Ҳиндистон ва Хитой кўмирдан «босқичма-босқич воз кечиш» сўзларини ҳатто грамматик мантиғи бўлмаган «босқичма-босқич камайтириш» иборасига ўзгартиришди. Дунёнинг салкам 3 миллиард аҳолиси яшайдиган Ҳиндистон ва Хитойнинг бу хархашасидан ер юзидан йўқолиб кетиш хавфи остида турган давлатчалар жуда норози бўлишди.

Хуллас, сайёрамиз исишда давом этади – жазирама иссиқ, қурғоқчилик, сел, чанг бўронларига тайёр бўлаверамиз. Тақдир ҳазилини қарангки, Ҳиндистон «ёқилғидан воз кечсак, биз ривожланмай қоламиз» дея чиқиш қилган вақти Деҳли ҳокимияти пойтахт ҳавоси 10 баравар ифлосланиб кетгани сабаб душанбадан мактабларни ёпди ва бюджет ташкилотларини уйдан ишлашга ўтказди. Деҳлида бир марта нафас олиш 20 та сигарет чекишга тенг деб баҳоланди.

Ҳамма кўмирдан воз кечмаётган Хитой ва Ҳиндистонни қоралаяпти, лекин кўзёш тўккан Алок Шарманинг ватани – Британия ва кўплаб бошқа йирик давлатлар, ҳатто АҚШ ҳам нефть ва газ саноатини субсидиялашда давом этяпти. Уларнинг ўзлари ҳам бу борада яхши ўрнак бўлолмаяпти. Оч-яланғоч Ғарбни латта-путта ва техника билан тўйинтириш учун Хитой заводларига энергия керак ва кўмир ишлатилаверади. Хитойни бунинг учун койиш худди сизни ўз машинасида уйингизга бепул элтиб қўйган ҳайдовчини у ишлатган бензин учун койишдек гап.

Ғарбнинг ўзида ҳам нефть ва газ лоббиси ўта қудратли, улар Глазгодаги саммитга ҳатто иштирокчи давлатлардан ҳам кўпроқ (400 дан ошиқ) делегат юборишган эди.

 

Ибрат САФО




Ўхшаш мақолалар

Кийим-  кечаклар тоғи

Кийим- кечаклар тоғи

🕔09:59, 26.11.2021 ✔45

Чилининг Атакама чўлидаги тоғ чўққилари орасида биттаси алоҳида ажралиб туради. Чунки у минглаб кийим-кечаклардан ташкил топган «тоғ»дир. Бу «тоғ» ҳар йили 39 тонна кераксиз кийимлар билан тўлдирилади.

Батафсил
Глазго саммити:  «Алок Шарманинг  кўз ёшлари...»

Глазго саммити: «Алок Шарманинг кўз ёшлари...»

🕔10:16, 22.11.2021 ✔63

Иқлим исишига қарши Глазгода ўтган халқаро саммит COP26 президенти (Буюк Британиянинг собиқ бизнес ва энергия вазири) Алок Шарманинг кўз ёши билан якунланди. Аммо, бу қувонч кўз ёшлари эмас эди – у режадаги келишувга эришилмагани учун ҳаммадан ўтиниб кечирим сўради.

Батафсил
Германияда  мактаб  ўқувчилари  14 миллион  дарахт  экди

Германияда мактаб ўқувчилари 14 миллион дарахт экди

🕔09:58, 22.11.2021 ✔59

Ўн йил олдин Германиялик 9 ёшли Феликс Финкбайнер ўз олдига бир миллион дарахт экишни мақсад қилиб қўяди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кийим-  кечаклар тоғи

    Кийим- кечаклар тоғи

    Чилининг Атакама чўлидаги тоғ чўққилари орасида биттаси алоҳида ажралиб туради. Чунки у минглаб кийим-кечаклардан ташкил топган «тоғ»дир. Бу «тоғ» ҳар йили 39 тонна кераксиз кийимлар билан тўлдирилади.

    ✔ 45    🕔 09:59, 26.11.2021
  • Глазго саммити:  «Алок Шарманинг  кўз ёшлари...»

    Глазго саммити: «Алок Шарманинг кўз ёшлари...»

    Иқлим исишига қарши Глазгода ўтган халқаро саммит COP26 президенти (Буюк Британиянинг собиқ бизнес ва энергия вазири) Алок Шарманинг кўз ёши билан якунланди. Аммо, бу қувонч кўз ёшлари эмас эди – у режадаги келишувга эришилмагани учун ҳаммадан ўтиниб кечирим сўради.

    ✔ 63    🕔 10:16, 22.11.2021
  • Германияда  мактаб  ўқувчилари  14 миллион  дарахт  экди

    Германияда мактаб ўқувчилари 14 миллион дарахт экди

    Ўн йил олдин Германиялик 9 ёшли Феликс Финкбайнер ўз олдига бир миллион дарахт экишни мақсад қилиб қўяди.

    ✔ 59    🕔 09:58, 22.11.2021
  • 2030 йилгача  олтита шаҳар сув остида қолиши мумкин

    2030 йилгача олтита шаҳар сув остида қолиши мумкин

     Дунёнинг турли бурчакларида жойлашган камида олтита шаҳар иқлим ўзгариши сабабли 2030 йилгача тўлиқ ёки қисман сув остида қолиши мумкин. Бундай маълумотларни Climate Central нотижорат ташкилоти прогнозларига таяниб The India Times нашри келтириб ўтди.

    ✔ 62    🕔 18:25, 11.11.2021
  • Ёғочдан  уй қуриш  мажбурий

    Ёғочдан уй қуриш мажбурий

    Амстердамда ёғочдан уй қуриш мажбурий қилиб қўйилди. Бундан мақсад, ишлаб чиқариш чоғида кўп миқдорда углерод гази ажралиб чиқадиган пўлат ва бетон каби зарарли материаллардан фойдаланишни камайтиришдир.

    ✔ 65    🕔 18:24, 11.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар