Етти кун      Бош саҳифа

Озодлигимиз, ғурур ва ориятимиз тимсоли

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлди

Озодлигимиз,  ғурур ва  ориятимиз тимсоли

Ҳар бир халқнинг муқаддас тимсоллари – миллий мустақиллиги, ўзига хос тараққиёт йўлига эгалигини билдирадиган белгилари бўлади. Ўзини ўша халққа мансуб санаган инсон борки, ана шу муқаддас тимсолларни ор-номуси, ҳаётининг муҳим бир бўлаги деб билади, кўз қорачиғидек асраб-­авайлайди. Байроқ – ана шундай муқаддас тимсоллардандир.

Бу йил давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонладик. Шу муносабат билан ўтказилган барча шодиёналар, байрам тантаналарида давлатимиз байроғи юксак ҳилпираб турди.

Ватанимизда байроқ қадим-қадимдан озодлик, ғурур-ифтихор, ор-номус тимсоли бўлиб келган. Боболаримиз ҳамиша Ватанимиз байроғини сарбаланд этиш йўлида курашганлар.

Соҳибқирон Амир Темур салтанатида ҳам жангу жадалларда давлат туғини қўшиндаги энг ишончли баҳодир сипоҳийлар қўриқлаган, ғаним устидан ғалаба қозонишда шижоат ва мардлик кўрсатган амирлару сипоҳийларга махсус туғ ҳадя қилинган. Буларнинг барчаси – байроқ миллий давлатчилик тарихимизда ҳамиша муқаддас ва азиз саналганини билдиради.

1991 йилнинг 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонунда белгиланганидек, миллий байроғимиз давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекис­тон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган бошқа шахслар байроғимизни ҳурмат қилишлари шарт.

Мана, ўттиз йилдан буён давлат байроғимиз Ўзбекистон делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, юртимизнинг чет эллардаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналарида, халқаро анжуманларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида, юртимиздаги барча расмий идораларда ҳилпирамоқда.

Спортчиларимиз ва миллий терма жамоаларимиз майдонга тушганда, ғалаба онларида эса байроғимизни боши узра баланд кўтариб, давра айланганда қалбларимизда фахр туйғулари жўш уради.

Давлатимиз байроғидаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги халқимизнинг узоқ йиллик умуммиллий қарашлар тизимидан келиб чиққан ҳолда танланган ва ўзига хос чуқур фалсафий маъноларга эга.

Байроқдаги мовий ранг – тириклик манбаи бўлган оби ҳаёт ва мусаффо осмонимиз рамзи. Унда халқимизнинг миллий интеллекти, салоҳияти ва маънавий қудрати авлодлар оша яшаб келаётгани ўз инъикосини топган.

Оқ ранг – муқаддас тинчлик тимсоли бўлиб, у халқимизга хос беғуборлик, соф виждон, покиза орзу-хаёллар ва ботиний гўзалликни англатади. Яшил ранг – яшариш ва янгиланиш рамзи бўлиб, элимизнинг навқирон ва баркамол авлодларини, табиатга уйғун ҳаётимиз ва бой табиий ресурсларимизни ифодалайди. Қизил чизиқлар – вужудларимизда жўш ураётган ҳаётий қудрат, истиқлол ва озодлик учун қон тўккан эрксевар ота-боболаримизнинг орзу-армонлари ифодасидир.

Байроқдаги ҳилол – қўлга киритилган мустақиллигимизни, 12 юлдуз эса Ватанимизда яшаётган инсонлар ҳамиша комилликка интилиши ва саодатга элтувчи йўлни танлашини билдиради.

Тарихий қадриятларимиз асосида яратилган, халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги ёрқин тимсолларда ифодаланган давлатимиз байроғини ҳурмат қилсак, ўзимизга она сути, алласи ва улуғ аждодларимиз ўгити билан кирган бемисл миллий қудрат, юксак интеллект, мустаҳкам иродани англаймиз. Зотан, миллий тимсоллар ва рамзларнинг ҳар бири миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади, уларнинг ҳар бири катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир.

 

Умиджон ҒОФУРЖОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Қайта  тикланувчи  энергия – барқарор    ривожланиш кафолати

Қайта тикланувчи энергия – барқарор ривожланиш кафолати

🕔10:11, 26.11.2021 ✔46

Бугун дунёда энергия ресурс­ларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Шунга яраша углеводород хом ашёси захираларининг камайиб бораётганлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш миқёсини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.

Батафсил
Озодлигимиз,  ғурур ва  ориятимиз тимсоли

Озодлигимиз, ғурур ва ориятимиз тимсоли

🕔10:17, 22.11.2021 ✔57

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлди

Батафсил
«Яшил макон»га  журналистлар  ҳиссаси

«Яшил макон»га журналистлар ҳиссаси

🕔10:17, 22.11.2021 ✔61

Яхшидан боғ қолар, деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган. Юртимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланаётган «Яшил макон» лойиҳаси ҳам ана шу эзгу қадрият бардавом бўлишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва бир қатор ОАВ вакиллари ҳам бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида пойтахтимизнинг Боғишамол кўчасида кўчат экиш тадбирига жам бўлдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қайта  тикланувчи  энергия – барқарор    ривожланиш кафолати

    Қайта тикланувчи энергия – барқарор ривожланиш кафолати

    Бугун дунёда энергия ресурс­ларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Шунга яраша углеводород хом ашёси захираларининг камайиб бораётганлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш миқёсини янада кенгайтиришни тақозо этмоқда.

    ✔ 46    🕔 10:11, 26.11.2021
  • Озодлигимиз,  ғурур ва  ориятимиз тимсоли

    Озодлигимиз, ғурур ва ориятимиз тимсоли

    Мустақил Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлди

    ✔ 57    🕔 10:17, 22.11.2021
  • «Яшил макон»га  журналистлар  ҳиссаси

    «Яшил макон»га журналистлар ҳиссаси

    Яхшидан боғ қолар, деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган. Юртимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланаётган «Яшил макон» лойиҳаси ҳам ана шу эзгу қадрият бардавом бўлишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва бир қатор ОАВ вакиллари ҳам бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида пойтахтимизнинг Боғишамол кўчасида кўчат экиш тадбирига жам бўлдилар.

    ✔ 61    🕔 10:17, 22.11.2021
  • Гидрометеорология соҳасидаги илк қонун

    Гидрометеорология соҳасидаги илк қонун

    Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг мажлисида «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Ушбу қонунни қабул қилиш масаласи Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида кўрилиши режалаштирилмоқда.

    ✔ 66    🕔 10:15, 22.11.2021
  • Қадрият  Даражасига  кўтарилган анъана

    Қадрият Даражасига кўтарилган анъана

    Халқимиз ўзи яшаётган масканни обод этишни инсоний бурчи, деб билади. Бўйрадек ери бўлса ҳам дарахтлар, гулу райҳонлар экади. Қадрият даражасига кўтарилган бу эзгу анъана сўнгги йилларда янгича маъно ва мазмун билан бойиди.

    ✔ 97    🕔 14:59, 05.11.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар