Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Асаббузар немис қўшним

Охирги кунларда Германияда уйлар нархи осмон бўлиб кетаётганини эътиборга олсак, қўшнимни бемалол миллионер ёки миллиардер, дейиш мумкин.

Асаббузар немис  қўшним

У молиявий ишлар бўйича адвокат ва биз яшаётган уйнинг ҳам эгаси. Эшиги олдида турган турли-туман номдор машиналар эса, чўнтагининг оғирлигини кўрсатади.

Бошқанинг чўнтагидаги пулни санаш одатим йўғу, лекин шу бола менинг асабимни ўйнатаверади.

Тўрт боланинг отаси, ҳовлисидаги кўм-кўк сузиш ҳовузини ўзи тозалайди. Обрў деган нарса йўғ-а? «Эҳ, бундай тозаловчи чақириб, пулинг борлигини кўрсатмайсанми», дегим келади.

Ҳа, айтганча, эр ҳовуз тозалаб, газонларни кесаркан, хотини дам олади. Ялпайволи-иб, десам уят бўлар, эр жониворнинг ишлашини кузатиб ўтиради.

«Қўйсангчи, эй, ол анави эрни қўлидан газонкесадиганни ёки ҳовуз тозалайдиганни, чой дамла, бирор тансиқ, гўштлироқ овқат обке. Ўтирсин чойни ҳўплааб, эр топиш ҳозирги даврда осонми? «Тем более» пул топадиган эр. Сен хотинсан, жонинг 40 та бўлса, тозала ҳовузни, кес газонларни. Бизда ҳамма эри бор хотинлар шунақа қилади. Камига эрлик қилаётгани учун раҳмат ҳам айтади», дегим келди.

Кейин: «Майли, балки ҳовуз тозалашни ёқтирар», дедим.

Аммо анави куни ҳовлисига қарасам бир болача чиқинди қопларини ташиб юрибди. Синчиклаб қарадим: чиқинди қопларни миллионер эрнинг ўзи ахлат машинага олиб чиқяпти.

Эҳ, салобат деган нарсанг борми эй, девордим. Бизда масалан эркак­лар бир чақа топмаса ҳам ўзига эп кўрмайди ахир ахлат қопи ёки челагини кўтариб юришни.

Немисларда туғилган кунида эшигига рақам илиб қўйиш одати бор экан. Бир кун қўшним дарвозасига: 40 рақами илинган. Туғилган кун эрникими хотининикими, билолмадик. Ўртача бир совға олиб эшик тақиллатдик. Суҳбат давомида «кимнинг туғилган куни ўзи, биз билолмадик», десак... нима дейди денг. Бунисига чидолмадим.

«Менинг хотиним ҳали ёш, мен эса қирққа кирдим, дейди.

Хотини «всего лишь» 2 ёшга кичик экан. Ёшмиш.

Бизникилар хотини 7-10 ёш кичик бўлса-да, 4 бола туққан бўлса, қариб қолди, янгисини олиш керак, одам зерикди, дейди.

Бу шунча пули билан 2 ёш кичик хотинини ёш деб ўтирибди.

Тунов куни қарасам: «Айфон 13 промакс» эмас, оддий телефон тутиб юрибди. Бизда уйинг бўлмасаям, про максинг бўлиши шарт, вей! Хуллас, яшашни билмас экан бу немис қўшним.

Мадина ЗАРИФ




Ўхшаш мақолалар

Томлардаги  яшил олам

Томлардаги яшил олам

🕔15:48, 18.12.2021 ✔105

Фараз қилинг: сиз сершовқин шаҳарда яшайсиз – кўп қаватли уйлардан бирида, яна денг, унинг энг тепа қисмидаги хонадонда. Эрталаб уйқудан уйғонгач, бошпанангизни шамоллатмоқчи бўлиб деразани очасиз.

Батафсил
Асаббузар немис  қўшним

Асаббузар немис қўшним

🕔14:17, 09.12.2021 ✔116

Охирги кунларда Германияда уйлар нархи осмон бўлиб кетаётганини эътиборга олсак, қўшнимни бемалол миллионер ёки миллиардер, дейиш мумкин.

Батафсил
Вафодор ит

Вафодор ит

🕔09:37, 19.11.2021 ✔156

Итнинг вафодорлиги ҳақида адабиётимизда жуда кўп асарлар ёзилган. Уларни севиб ўқиганмиз. Болалигимизда шундай жонивор боқиб олишни ҳаммамиз ҳам орзу қилганмиз. Ушбу ҳикоямиз ана шундай садоқатли ит ҳақида.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Томлардаги  яшил олам

    Томлардаги яшил олам

    Фараз қилинг: сиз сершовқин шаҳарда яшайсиз – кўп қаватли уйлардан бирида, яна денг, унинг энг тепа қисмидаги хонадонда. Эрталаб уйқудан уйғонгач, бошпанангизни шамоллатмоқчи бўлиб деразани очасиз.

    ✔ 105    🕔 15:48, 18.12.2021
  • Асаббузар немис  қўшним

    Асаббузар немис қўшним

    Охирги кунларда Германияда уйлар нархи осмон бўлиб кетаётганини эътиборга олсак, қўшнимни бемалол миллионер ёки миллиардер, дейиш мумкин.

    ✔ 116    🕔 14:17, 09.12.2021
  • Вафодор ит

    Вафодор ит

    Итнинг вафодорлиги ҳақида адабиётимизда жуда кўп асарлар ёзилган. Уларни севиб ўқиганмиз. Болалигимизда шундай жонивор боқиб олишни ҳаммамиз ҳам орзу қилганмиз. Ушбу ҳикоямиз ана шундай садоқатли ит ҳақида.

    ✔ 156    🕔 09:37, 19.11.2021
  • «Энг кичик заррадан  Юпитергача»

    «Энг кичик заррадан Юпитергача»

    Биологик хилма-хилликни ташкил этувчи ҳар бир турнинг кундалик ҳаётимизда ўз ўрни ва аҳамияти бор

    ✔ 164    🕔 14:48, 05.11.2021
  • Дарахтлар  қўриқчиси

    Дарахтлар қўриқчиси

    Уйимиз фермерлар кўчасида бўлганлиги учунми ён атрофимиз хилма-хил дарахтлар билан ўралган. Дарахтлар экилган ариқдан ҳеч сув аримас, ёши улуғ отахонлар ариқ устига сўри солиб отамлашарди. Мен эса уларнинг ёнига бориб гапларини тинглаб завқланардим.

    ✔ 203    🕔 13:36, 30.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар