Табиат      Бош саҳифа

Экомуаммоларга қарши уйғонинг, ёшлар!

Бугунги кунда дунёдаги экологик муаммоларни ҳал этишда аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, ҳар бир инсонда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, мамлакатимизнинг ноёб табиати, табиий бойликларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш энг долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Экомуаммоларга қарши уйғонинг, ёшлар!

Сўнгги ярим асрдан кўпроқ вақт давомида Ер юзида аҳоли сони 3,8 бараварга кўпайди. Айни пайтда қоғоз ишлаб чиқариш 15 марта, электр ишлаб чиқариш корхоналари қуввати 21, нефть қазиб олиш 7, табиий газ ишлаб чиқариш эса 15 карра ортди. Яъни, инсоннинг табиат неъматларини ўзлаштириши заминимиз аҳолисининг сони ўсишига номутаносиб равишда кечмоқда. Бунинг оқибатида дунёда тоза ичимлик сув муаммоси кучайиб, чўллашиш жараёни кенгайди, ҳайвонот оламининг кўплаб турлари йўқолиб кетиш арафасида турибди.

Ҳар йили Оролқумдан атмосферага 100 миллион тоннагача чанг кўтарилаётир. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб бу ердаги чанг бўронлари давомийлиги 90 кундан ҳам кўпроқ бўлаётгани, Орол фожиасининг оқибатлари ҳатто Помир ва Тянь-Шаннинг энг баланд чўққиларида ҳам кузатилаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас.

Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда, атроф муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги қарори билан Экологик таълимни ривожлантириш Концепцияси қабул қилинди. Ушбу Концепцияда мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб, умумий ўрта мактаблари ўқувчилари ва ўрта махсус, профессионал таълим тизими муассасаларининг йўналишини инобатга олган ҳолда, ўқувчиларга экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи билим бериш, кўникма ва малакаларини ошириб бориш назарда тутилган.

Албатта, ушбу ҳужжатнинг аҳамияти ниҳоятда долзарб. Аммо биз жойларда экопартия фаоллари, туман, шаҳар Кенгашлари, Олий Мажлис депутатлари билан ҳамкорликда, ўқув муассасаларига бориб, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришга оид тадбирларни ўзимиз ҳам ташкил қилишимиз зарур. Концепция қабул қилингани билан, бугун вазият ижобий томонга ўзгарди, деб айта олмаймиз. Биз, катта ёшдагилар, ёшларга бугун намуна бўляпмиз деёлмаймиз.

Мораторий эълон қилинганига қарамасдан дарахтлар кесилишини оқлаб чиқаётганлар ҳам йўқ эмас, «Қизил китоб»га киритилган ноёб ҳайвонлар сони камаяётганига қарамасдан, биз уларни овлашга рухсат бераётганимиз-чи?.. Сувни тежаш маданиятини, оқилона ишлатиш усулларини ҳам биз ёшларга тарғибот қилиб, ўргатишимиз керак эмасми?

Ватанимиз табиати, атроф муҳитига нисбатан ҳурмат, эҳтиёткорона муносабат ва унга масъулият билан қараш ҳиссини ҳар бир бола шахсида тарбиялашимиз лозим. Чунки улар ўз атрофидаги табиий-ижтимоий муҳит таъсирида ва маҳаллада ўрнатилган ахлоқий-экологик тартиблар асосида яшайди. Зеро, юртимизнинг гўзал табиати, унинг келгуси ҳолати айнан уларнинг атроф муҳитга бўлган муносабати орқали белгиланади.

 

Шоҳиста АБДУҚОДИРОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Юнусобод туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

«Ер касал бўлса,  сен ҳам касал бўласан»  Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига  сингдираётган давлат

«Ер касал бўлса, сен ҳам касал бўласан» Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига сингдираётган давлат

🕔16:11, 21.01.2022 ✔22

Жанубий Корея халқи маданияти ўзига хос, кўп жиҳатлари бизнинг эл тутумларига ҳам ўхшашдир. Корейсларнинг нафақат одобу ахлоқи, одамийлиги, мулойимлиги, балки табиатга бўлган муносабати ва фарзандларига бераётгани экологик таълим-тарбияси эътирофга лойиқдир.

Батафсил
«Улардек  ўз тупроғимни  ардоқлайман...»

«Улардек ўз тупроғимни ардоқлайман...»

🕔16:10, 21.01.2022 ✔23

Жанубий Корея – иқлими жуда ҳам қулай давлат. Намгарчилиги кучли бўлгани боис ёзи дим, қиш фасли нам-совуқ бўлади. Табиати – гўзал, бу табиатни сақлаб қолиш учун эса халқи ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари чин дилдан қайғуришади.

Батафсил
Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

🕔16:08, 21.01.2022 ✔23

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда дарахтларга қирон келтириш чинакамига авж олди. Аниқ жавобгар йўқ. Қайсидир идора хулоса беради, қайсидир бири – рухсат. Кимдир ер сотиб олади, у жойнинг устида турган дарахту ўт-ўлангача – ҳаммаси меники дейди. Бошқа бир ташкилот «дарахтга тегма» деб чиқади, у эса юз йиллик дарахтни еримдан кўтар дейди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ер касал бўлса,  сен ҳам касал бўласан»  Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига  сингдираётган давлат

    «Ер касал бўлса, сен ҳам касал бўласан» Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига сингдираётган давлат

    Жанубий Корея халқи маданияти ўзига хос, кўп жиҳатлари бизнинг эл тутумларига ҳам ўхшашдир. Корейсларнинг нафақат одобу ахлоқи, одамийлиги, мулойимлиги, балки табиатга бўлган муносабати ва фарзандларига бераётгани экологик таълим-тарбияси эътирофга лойиқдир.

    ✔ 22    🕔 16:11, 21.01.2022
  • «Улардек  ўз тупроғимни  ардоқлайман...»

    «Улардек ўз тупроғимни ардоқлайман...»

    Жанубий Корея – иқлими жуда ҳам қулай давлат. Намгарчилиги кучли бўлгани боис ёзи дим, қиш фасли нам-совуқ бўлади. Табиати – гўзал, бу табиатни сақлаб қолиш учун эса халқи ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари чин дилдан қайғуришади.

    ✔ 23    🕔 16:10, 21.01.2022
  • Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

    Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда дарахтларга қирон келтириш чинакамига авж олди. Аниқ жавобгар йўқ. Қайсидир идора хулоса беради, қайсидир бири – рухсат. Кимдир ер сотиб олади, у жойнинг устида турган дарахту ўт-ўлангача – ҳаммаси меники дейди. Бошқа бир ташкилот «дарахтга тегма» деб чиқади, у эса юз йиллик дарахтни еримдан кўтар дейди.

    ✔ 23    🕔 16:08, 21.01.2022
  • Асаларичиликдан йилига  55 миллион  топаётган отахон

    Асаларичиликдан йилига 55 миллион топаётган отахон

    Касблар кўп, соҳалар бисёр, кимдир завод-фаб­рикада ишласа, кимдир мураббий, яна бошқаси ҳарбий, олим, учувчи ва ҳоказо. Ҳар ким ўзи танлаган йўлдан боради, ўз севган соҳасида ишлашга, рўзғор тебратишга ҳаракат қилади.

    ✔ 20    🕔 15:59, 21.01.2022
  • Энди дарахтлар  кесилмайдими?

    Энди дарахтлар кесилмайдими?

    Атроф муҳит ва дарахтлар муҳофазаси йўлида катта ўзгаришлар бошланиш арафасида

    ✔ 46    🕔 15:44, 14.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар