Жараён      Бош саҳифа

Ер остидан Суғориш сувни асрашга қандай кўмак беради?

Бу томчилатиб суғориш усулларидан бири, аммо унинг ўзига хос хусусияти шундаки, бутун тизим тупроқ қатлами остида яширинган бўлади. Бундай суғоришда ўсимликларнинг илдиз тизими янада чуқурроқ жойларда ривожланади. Шланг ва қувурларнинг ўзи ҳам тупроққа ишлов берувчи, йиғувчи ускуналар ва бошқа ишларга халақит бермайди.

Ер остидан  Суғориш  сувни асрашга қандай кўмак беради?

У қандай ишлайди? Тупроқни суғориш ўсимлик илдиз тизимининг турига ва хусусиятларига қараб маълум бир чуқурликка ётқизилган қувурлар орқали амалга оширилади. Одатда бу ер ости чуқурлиги 20-30 см.ни ташкил этади. Қувурлар орасидаги масофа камида 50 см. бўлиши керак. Диаметри 20-40 мм. бўлган полиэтилен қувурлар ишлатилади. Хандақларга ётқизишдан олдин уларда 2-3 мм. катталикда тешиклар ҳосил қилинади.

Сувдан оқилона фойдаланишга бу усул қандай ёрдам беради?

Сув қувурлар орқали тўғридан-тўғри ўсимликларнинг илдизларига етказиб берилади. Намлик «тупроқ кўрпаси» остида зич жойлашган бўлиб, ер юзасида бўлгани каби тез буғланиб кетмайди. Шунингдек, бу суғориш зонасида юзаки суғориш натижасида ҳосил бўладиган «қобиқ эффекти»нинг олдини олади.

Аммо ушбу технология ўзининг камчилик­ларига ҳам эга, агар олдиндан тайёргарлик кўрсангиз, олдини олиш мумкин. Томизғичларнинг тешиклари тиқилиб қолмаслиги учун сув етарлича тоза бўлиши керак. Кўп миқдордаги чўкиндиларга эга сувдан фақат олдиндан тиндиргич ўрнатиш шарти билан фойдаланиш тавсия этилади.

Яна бир камчилик – томизғичнинг чиқарувчи тешикларига илдизлар тиқилиб қолиши. Уни бартараф этиш учун мутахассислар мавсумда бир неча маротаба суғориш сувига махсус эритма – илдиз ўсиши ингибиторини қўшишни маслаҳат беришади. У томизғичнинг чиқарувчи тешиклари яқинида илдиз ўсишини тўхтатиш хусусиятига эга. Аммо тўғри нисбатни фақатгина тажрибали агрономлар индивидуал равишда ҳисоблаб чиқиши мумкин.

Кўпинча бу усул иссиқхоналарда ёки шахсий томорқаларда, шу жумладан токзорларни ва бошқа бўйи нисбатан паст бўлган кўп йиллик ўсимликларни намлик билан таъминлаш учун ишлатилади. Бундан ташқари, ушбу технология ландшафт дизайни эҳтиёжларини мукаммал даражада ҳал қилади: қувурларни ерга ҳар қандай йўл бўйлаб, ҳатто, айлана шаклида ёки жуда кўп эгилган ҳолда янада мураккаб шаклда ётқизиш мумкин. Ва юзага ҳеч нарса чиқиб қолмайди, суғориш тизими бутунлай ер тагига яширинади. Ер остидан суғориш усули сув танқислигига эга ва иссиқ иқлимли ҳудудлар учун тавсия этилади: чунки сув юзадан буғланиб кетмайди ва ўсимликларнинг илдизига тўлиқ етиб боради.

 

«Сув йўли» китобидан




Ўхшаш мақолалар

500  долларлик  мушук

500 долларлик мушук

🕔16:04, 21.01.2022 ✔20

Нозима келинлик уйига қувониб назар солди. Ҳозир ундан бахтли одам йўқ. Ахир кўнглидагидек инсонга турмушга чиқди. Барчаси у орзу қилгандек.

Батафсил
«Ойга монанд юлдузлар маскани»даги  қадимий дарахтлар

«Ойга монанд юлдузлар маскани»даги қадимий дарахтлар

🕔15:47, 21.01.2022 ✔25

Серқуёш юртимизнинг ҳар гўшасида йилнинг тўрт фаслида бетакрор табиат намоён бўлади. Аксарият майдонлари чўлликдан иборат бўлган Бухорода ҳам йил давомида табиатнинг турли ажиб тароватига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
«Марказ, марказ!  Мени эшитяпсизми?..»  Тинчлик учун  курашган  алоқачи аскарнинг таҳликали тақдири

«Марказ, марказ! Мени эшитяпсизми?..» Тинчлик учун курашган алоқачи аскарнинг таҳликали тақдири

🕔15:40, 14.01.2022 ✔49

Душман мергани аскарнинг шлемини нишонга олиб, тепкини босди...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар