Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Қонун бор, жазо муқаррар, аммо... Атроф муҳит озодалигига эътиборсизлик иллати қачон барҳам топади?

Экология муҳофазасига оид қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва адолатли тарзда жазолаш учун техник тараққиёт ва давлат ёрдами имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш керак. Қуруқ гаплар ҳамда ҳисобот учун ўтказиладиган йиғилишлар ҳеч нарса бермайди. Биз буни реал ҳаётда, кўз ўнгимизда содир бўлаётган воқеалар орқали жуда яхши билиб турибмиз.

Қонун бор, жазо муқаррар,  аммо...  Атроф муҳит озодалигига эътиборсизлик  иллати қачон барҳам топади?

Йўқотилган вақтни ҳам, болта тушиб бой берилган бир дона дарахтни ҳам қайтаролмаймиз. Шундай экан борини, борида қадрлаш мақсадга мувофиқдир. Чиқиндилар мавзусига бағишланган кўплаб мақолалар олдин ҳам ёзилган. Аммо долзарблиги юқори бўлган бу ҳолатга ёндашувлар ортгандан ортаяпти.

Ўзимиздан бошласак...

«Ўзингиздан бошланг!» Бу жумла бизда фойдали маслаҳатдек қабул қилинади. Аслида, унга амал қилинсагина фойда ҳосил бўлади. Нима учун «ҳосил бўлади»? Чунки шаклланиши ва одатий ҳол сифатида қаралишидан аввал ҳосил бўлиши даркор. Чақалоқ туғилибоқ юриб кетолмайди, ахир…

Юқоридаги жумлага оддий қаралар экан, чиқиндилар уюм-­уюм бўлиб тўпланиб ётаверади. Японияда фаррош йўқлигини мисол келтирамиз. Фуқароларини «интизом фаришталари»дек тасаввур қиламиз. Аслида, ўзидан кейин йиғиб юришни инсонийлик вазифалари деб билиши ортидан тозалик учун алоҳида ишчи кучи ажратиб, бошқаларни овора қилишларига ҳожат қолмайди. Нега? Сабаби, улар инсонийлик бурчини англаб улгурган.

Уларни фаришта сифатида кўриш нотўғри. Бизда шу туйғу ва масъулиятни англаш йўқлигидан тасаввуримизда фариштадек кўринишади. Мен уларни эслатмас эдим. Лекин уларнинг турмуш тарзидаги «ҳосил қила олиш»дан менталитет даражасига чиқаргани шунга ундади.

Бизнинг эса японлардан биргина фарқимиз бор экан: жиддий қарамаслик, қўлимиздан келадиган оддий ишларга дангасалик қилиш. Уларда бор қўл, оёқ, ҳолбуки, барча тана аъзолари бизда ҳам бор. Лекин ниманинг ҳисобидан тозаликка, мамлакати эса табиий бойликлари бўлмаса-да, бунчалик ривожланишга эришди?

Аввало, эринчоқликни четга суриб қўйиб, ақлий салоҳиятни оширишга эътибор қаратганидан. Агар жиддий қарамасликни йиғиштирсак, мен аниқ айта оламан, ақлий жиҳатдан ҳам бемалол улар билан рақобатлашадиган, техникаларидан кам бўлмаган ихтиролар яратадиган даражага чиқа оламиз.

Ўзи учар «совға»лар

Қишлоқ аҳолиси бошқаларга қараганда ҳудудларнинг ифлосланишидан кўпроқ азият чекаётгандир, деган хаёл менга тиним бермас эди. Негаки, эътиборга муҳтож, таъбни хира қиладиган манзаралар тўлиб ётибди. Дуч келган жойларга қоғоз, целлофан пакетлар ташлаб кетилишига тез-тез гувоҳ бўламиз.

Мазкур долзарб мавзу вилоятлардаги етакчи олий ўқув юртлари, ихтисослаштирилган бошқармалар, шунингдек, жамоат бирлашмалари вакиллари томонидан муҳокама қилинмайди.

Шаҳарда бундай бўлмаса керак, чиқинди ташлаш учун белгиланган жойлари кўп, одамлари ҳам маданиятли бўлади, деб ўйлардим. Роппа-роса бир ойча аввал кўп қаватли уйда турадиган танишимникига боргандим. Суҳбатимиз тугагач, пастки қаватга тушиб, секин асосий кириш жойидан чиқишимни биламан, мева қолдиқлари ва бошқа майда-чуйдалар солинган қора пакет «шув» этиб ёнимга тушди. Тахминан бешинчи қаватлардан учиб келди бу «совға». Аниқ кўролмадим ўша «фаросатли»ни. Кўрганимда…

«Парвоздаги самолёт»га нишон бўлмаганимга шукр қилдим. Афсуски, шундай табиатли инсонлар кўпаймоқда. Бундан келиб чиқадики, юқоридан чиқинди тўла пакетни улоқтирган кимса, авваллари ҳам бу ишни қилиб юрган. Ҳеч ким лом-мим демаган. Томдан тараша тушгандек «жасорат» ўз-ўзидан келиб қолмайди. Индамаганимиз туфайли бунга ўзимиз шароит яратиб қўйганмиз.

Европанинг бирон-бир давлатида фуқаро «балкон» тугул алоҳида ажратилган махсус жойлардан бош­қа ерда шундай қилиб кўрсин… Тўғри, сизда: «Тизим ишлайди. Ҳа, энди у Европа-да!» деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Албатта, юз фоиз ҳақсиз. Бироқ, бу борада Ўзбекистонда ҳам қонун бор. Ўзбекистон Республикаси МЖТ Кодексининг 91-моддасида:

«Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахс­ларга эса – йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», – деб ёзиб қўйилган.

Кўриб турибсизки, ҳуқуқий томонлама муаммо йўқ. Лекин энг катта камчилик, жамоатчилик назоратининг етишмаётганида. Масъулиятсизлик, фуқароларда бефарқлик кучли экан, қонун бўлса-да, ҳеч нарса ўзгармайди. Ахир, қонун ишлашига ҳисса қўшиш бурчимиз эмасми? Ўзимизнинг фаровонлигимиз учун кўплаб муҳокамалардан ўтиб, тасдиқланган қонунлар ижро этилишида бизнинг ҳам ҳиссамиз бўлиши керак деб ўйлайман. Лоқайдлик юзимизга соя солиб турган лаҳзаларда: «Тизим ишламайди!» – деб жар солиш ўринли деб ўйлайсизми?

Бир кичкина мисол келтираман: шаҳар аҳолиси кўпинча дам олиш учун хушманзара, тоғолди, тоза ҳавога бой бошқа манзилни ихтиёр этади. Ўша жойларга бир талай озиқ-овқатлари билан бориб, керак бўлса олов ёқиб овқат пишира оладиган даражада шароит яратиб олади. Лекин ўзларидан қолган бир уюм чиқиндиларни тозалаб кетиш ҳақида ўйлаб кўриш тугул миясига келтирмайди. Японлар табиатни асраш тадбирларини ўтказиб, эртасигаёқ эсидан чиқариб юбормаганлари, айтганларига ўзлари амал қилганлари эвазига бугун намуна бўляпти.

Энг катта қусуримиз

Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини қуриш, зарарли чиқиндиларни йўқ қилиш, ҳудудларни чиқиндидан тозалаш жаҳон тажрибасида инвесторлар ҳисобидан амалга оширилади. Ривожланган мамлакатларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашда хавфсиз, иқтисодий жиҳатдан фойдали технологияларни қўллаш масалалари устида мунтазам иш олиб борилади.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сонини камайтиришда натижага эришиш учун бирлашиб ҳаракат қилишда жамоат ташкилотлари, ёшлар, журналистлар ва фаол фуқаролик позициясига эга одамлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади. Атроф муҳит тозалиги учун курашнинг инновацион усуллари қўлланилади. Улардан фойдаланиш, қоидабузарликларга дарҳол муносабат билдириш имконини беради.

Иқтисодиёти тез суръатларда ўсиб бораётган давлатларда экологик муҳит бузилишига «ҳисса қўшганлар» катта-катта зангори экранларга олиб чиқилиб оммага кўрсатилади. Телевизорда ёқимсиз ҳолда кўриниш бериш ҳар қандай одамга таъсир қилиши шубҳасиз. Биздаги қайси телеканалда шундай ҳолат очиқ кўрсатилганини кўрдингиз? Жавоб бера оласизми? Мен эслолмадим. Имкон қадар яширилади ёки кўриб туриб, кўрмасликка олиб ўтиб кетилади. Камералари фақат чиройли гўшаларнигина хотирасига муҳрлайди. Энг катта фожиамиз беэътиборлик ва тизимдан ўпкалаш экани ўз-ўзидан аён бўлиб қолди.

 

Аброр ПОЁНОВ




Ўхшаш мақолалар

Қиш фасли йўқолиб,  Ўзбекистон ҳам  субтропик мамлакатлар қаторидан  жой оладими?

Қиш фасли йўқолиб, Ўзбекистон ҳам субтропик мамлакатлар қаторидан жой оладими?

🕔16:06, 21.01.2022 ✔31

Ёшлигимизда қиш фасли совуқ бўлиб қорлар ҳам кўп ёғар эди. Дадам эрта тонгдан туриб қор кураб йўлак очардилар. Биз ҳам лой томлар устини кураб, баъзан деярли том бўйи уюлган қорни устига сакраб тушардик.

Батафсил
Биздан  Фарзандларимизга  нима  қолади?

Биздан Фарзандларимизга нима қолади?

🕔16:05, 21.01.2022 ✔26

Бугун туғилган одамлар ҳаётлари давомида бобоси ва бувиларига қараганда бир неча баравар кўпроқ иссиқлик тўлқинлари ва бошқа иқлим офатларига дучор бўлишади. Буни янги тадқиқот натижалари тасдиқлайди.

Батафсил
Навбатдаги  ҳужум  «Тошкентнинг ўпкаси»гами?  ёхуд Ботаника боғини ҳам  йўқотишга ҳаракат бошландими?

Навбатдаги ҳужум «Тошкентнинг ўпкаси»гами? ёхуд Ботаника боғини ҳам йўқотишга ҳаракат бошландими?

🕔15:43, 14.01.2022 ✔52

Баъзан она табиат билан алоқани йўқотмаслик учун беҳаловат шаҳар шовқинидан бироз четлашиш лозим. Албатта, бу ишни шаҳардан чиқмаган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин. Зеро, жуда кўп шаҳарларда ноёб табиат масканлари мавжуд. Шаҳарлар ҳавосида заҳарли моддалар улуши тобора ошиб бораётган ҳозирги кунда бундай масаканларга эҳтиёж янада юқори.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар