Табиат      Бош саҳифа

Бойовул лимончилик мактаби: Иситилмайдиган иссиқхоналардан миллионлаб даромад

Юртимизнинг Қува ва Шеробод туманлари анорчиликда, Олтиариқ узумчилигу бодрингчиликда донг таратган. Умуман олганда, мамлакатимизнинг ҳар бир гўшаси ҳам бирор бир маҳсулоти билан эл ичида машҳур.

Бойовул  лимончилик мактаби: Иситилмайдиган  иссиқхоналардан  миллионлаб  даромад

Аммо Наманган вилояти Норин туманидаги Бойовул маҳалласида уч минг аҳоли истиқомат қилиб, хонадонларнинг томорқа майдони 37,6 гектарни ташкил этиши, деярли барча оилалар кичик ҳажмли иссиқхоналар қуриб, лимончилик билан шуғулланиши кўпчиликни ҳайратлантириши аниқ. Бойовулда 535 хонадондан 440 таси лимончилик ортидан ҳалол даромад қилиб, тўкин ҳаёт кечириб келмоқда.

Энг эътиборга сазовор жиҳати шундаки, Бойовулдаги иссиқхоналар на табиий газ, на кўмир, на ўтинсиз исийди. Бу эса бўш ётган томорқасида газ йўқ, иситиш қийин деган баҳоналар билан кичкинагина иссиқхона қуриб олишга бўйни ёр бермаётган юртдошларимизга ибрат бўлишга арзийди.

Лимончиликда Маҳмудовлар мактаби

Қишлоқда лимончилик ривожланишида марҳум Валихон Маҳмудовнинг ўрни катта бўлган. Ҳозирда бу отахоннинг ишини фарзандлари Ғайрат ва Жасурбек Маҳмудовлар давом эттирмоқда.

– Бор эришганимиз, шу лимончилик соҳасидан, – дейди Ғайрат Маҳмудов. – Уй қилдик, жой қилдик, тўй қилдик. Кўчатчилик хўжалигимиз бор. 70 сотих иссиқхонада 12 хил цитрус мева етиштирамиз. Ўқув маркази очдик. Марказни ва иссиқхоналарни укам бошқаради. Ўтган йили Россияга 20 тонна лимон экспорт қилдик. Бир йиллик умумий даромадимиз 500-600 миллион сўмни ташкил этади.

Ғайрат Маҳмудовнинг укаси Жасурбек Маҳмудов ҳам узоқ йиллардан бери иссиқхонада цитрус мевалар етиштиришнинг ҳадисини олган. Гўдаклигиданоқ отаси миришкор боғбон Валижон отанинг ёнида юриб иссиқхона, унда етиштириладиган мевалар, кўчатлар ҳақидаги ўгитлар қулоғига қўрғошиндек қуюлиб қолган ака-укалар бугун ота касбини давом эттириб, ҳалол даромаддан ризқ топмоқда.

Маҳмудовлар хонадонида ташкил этилган иссиқхоналарда бугунги кунда апельсин, лимон, япон ўриги, пазело сингари цитрус мевалари етиштирилиб, эл дастурхонига етказиб берилмоқда.

– 2000 йилда отам раҳматли 43 та лимон кўчатини олиб келиб эккан. Кейинги йил яна 30 туп олиб келганмиз. 2009 йилда лимонзорларимиз 50 сотихга етди. Ҳозир ушбу ерда 700 туп лимонимиз бор. Бу ерда нафақат лимон, балки апельсин, мандарин ва бошқа турли хил цитрус меваларни ҳам кўпайтириб ҳосил оляпмиз. 50-60 сотихда ушбу меваларнинг кўчатини ҳам тайёрлаб, йилига 120-130 минг кўчат етиштириб сотяпмиз. Бир йилда лимоннинг ўзидан 27-30 тоннагача ҳосил оламиз, – дейди Жасурбек Маҳмудов.

Лимон – экспортбоп мева

Лимон меваси анча чидамли, харидоргир ва экспортбоп. Ноябрь ойида узилган лимонларни уй шароитида март, ҳатто, апрель ойининг бошларига қадар сақлаш мумкин. Лимонга турдош бўлган бу цитрус мевалар унинг ранги ва таъмига ижобий таъсир кўрсатади. Чанг­ланиш даврида ҳам фойдаси катта.

– Лимон етиштиришда, аввало, экиладиган кўчатнинг сиз яшайдиган ҳудудга мослаштирилганига эътибор қаратинг. Намлик юқори бўлган ҳудудларда етиштирилган лимон кўчати камсув ерларда, яъни намлик нисбатан кам ерда ўсиб кетиши қийин. Масалан, Андижон, Наманган, Фарғона каби иқлими бир-бирига яқин ерлардан кўчат олиб экиш мумкин. Аммо воҳа томонлардаги сув кам ерларга айнан шундай иқлимда етиштирилган кўчатлар керак бўлади. Шунинг учун ҳам кўчат экиш олдидан албатта, соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиш керак.

Биламизки кўпчилик кўп қаватли уйларда яшовчилар хонада лимон етиштиришга қизиқишади. Бунда кўчат учун ёғоч ёки сопол тувак танлаган маъқул. Пластик челакларга асло лимон кўчати экиш мумкин эмас. Бундай тувакларда кўчат илдизи чириши ва кўкармаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам туваклар табиий хомашёдан қилинган бўлиши керак, – дейди бойовуллик лимончи боғбон Обиджон Холиқов биз билан лимончилик сирларини бўлишар экан.

Обиджон Холиқов ўтган йили 4,5 сотих ерда иссиқхона қуриб лимончилик билан шуғулланиб келган бўлса, бу йил баҳорда 20 сотих ерда яна бир иссиқхона қурган ва бу ердаги лимонлар ҳосилга ҳам киришни бошлабди. Ўтган йили 4,5 сотихдан 2 тонна лимон етиштирган Обиджон ака бу йилги ҳосилни 4 тоннага етишини мўлжал қилиб турибди. Обиджон ака ҳам ҳам Валижон Маҳмудовни ўз устози деб билади ва у кишидан чексиз миннатдор.

Кам ҳаражат, катта даромад сири

Бойовулда юқоридаги айт­ганимиздек табиий газ йўқ. Аммо лимонариялар табиий йўл билан исишга мўлжаллаб қурилади. Яъни иссиқхонани на газ, на кўмир, на ўтин билан иситишга ҳожат бор. Бунинг учун ер бир метр чуқурликда ковланади. Арматура ёки ёғочдан иссиқхона учун қовурғалар ясалиб, уларнинг устига иссиқхоналар учун мўлжалланган икки қаватли қалин плёнка тортилади.

Бойовуллик миришкор боғбонларнинг айтишича, ушбу плёнкалар ёзда йиғиштириб қўйилиб, кузда совуқ тушишни бошлаганда яна иссиқхона устига ёпилади. Шундай қилиб ушбу плёнкалардан 5-6 йил давомида фойдаланиш мумкин экан. Агар сиз эндигина лимончиликка қизиқиб иш бошлаётган бўлсангиз, лимонария учун темир сотиб олишга имконингиз бўлмаса, бойовуллик лимончилардек оддий ёғочдан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Кейинчалик даромадингиз ошгач, мустаҳкам қилиб қуриб олаверасиз.

Бойовуллик лимончиларнинг яшнаб турган лимонзорларига боқар эканмиз, «Излаган имкон топар», «Қаловини топсанг қор ҳам ёнади», деган мақоллар ҳудди улар учун айтилгандек қулоқларимиз остида жаранг­лайверди. Зеро, япон ўригидан тортиб эроннинг данаксиз мандаринигача, ҳар бири бир килограмм тош босадиган гиб­рид лимонгача – ҳаммасини ҳеч қандай қўшимча техника ва қимматбаҳо хомашёларсиз етиштираётган меҳнаткаш инсонларга қараб туриб инсон мақсади сари илдам ҳаракат қилса, албатта етишини англайсан киши.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Ер касал бўлса,  сен ҳам касал бўласан»  Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига  сингдираётган давлат

«Ер касал бўлса, сен ҳам касал бўласан» Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига сингдираётган давлат

🕔16:11, 21.01.2022 ✔22

Жанубий Корея халқи маданияти ўзига хос, кўп жиҳатлари бизнинг эл тутумларига ҳам ўхшашдир. Корейсларнинг нафақат одобу ахлоқи, одамийлиги, мулойимлиги, балки табиатга бўлган муносабати ва фарзандларига бераётгани экологик таълим-тарбияси эътирофга лойиқдир.

Батафсил
«Улардек  ўз тупроғимни  ардоқлайман...»

«Улардек ўз тупроғимни ардоқлайман...»

🕔16:10, 21.01.2022 ✔23

Жанубий Корея – иқлими жуда ҳам қулай давлат. Намгарчилиги кучли бўлгани боис ёзи дим, қиш фасли нам-совуқ бўлади. Табиати – гўзал, бу табиатни сақлаб қолиш учун эса халқи ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари чин дилдан қайғуришади.

Батафсил
Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

🕔16:08, 21.01.2022 ✔23

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда дарахтларга қирон келтириш чинакамига авж олди. Аниқ жавобгар йўқ. Қайсидир идора хулоса беради, қайсидир бири – рухсат. Кимдир ер сотиб олади, у жойнинг устида турган дарахту ўт-ўлангача – ҳаммаси меники дейди. Бошқа бир ташкилот «дарахтга тегма» деб чиқади, у эса юз йиллик дарахтни еримдан кўтар дейди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ер касал бўлса,  сен ҳам касал бўласан»  Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига  сингдираётган давлат

    «Ер касал бўлса, сен ҳам касал бўласан» Экологик таълимни боғчаданоқ аҳоли онгига сингдираётган давлат

    Жанубий Корея халқи маданияти ўзига хос, кўп жиҳатлари бизнинг эл тутумларига ҳам ўхшашдир. Корейсларнинг нафақат одобу ахлоқи, одамийлиги, мулойимлиги, балки табиатга бўлган муносабати ва фарзандларига бераётгани экологик таълим-тарбияси эътирофга лойиқдир.

    ✔ 22    🕔 16:11, 21.01.2022
  • «Улардек  ўз тупроғимни  ардоқлайман...»

    «Улардек ўз тупроғимни ардоқлайман...»

    Жанубий Корея – иқлими жуда ҳам қулай давлат. Намгарчилиги кучли бўлгани боис ёзи дим, қиш фасли нам-совуқ бўлади. Табиати – гўзал, бу табиатни сақлаб қолиш учун эса халқи ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари чин дилдан қайғуришади.

    ✔ 23    🕔 16:10, 21.01.2022
  • Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

    Дарахтга суиқасд Бу қачонгача давом этади?

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда дарахтларга қирон келтириш чинакамига авж олди. Аниқ жавобгар йўқ. Қайсидир идора хулоса беради, қайсидир бири – рухсат. Кимдир ер сотиб олади, у жойнинг устида турган дарахту ўт-ўлангача – ҳаммаси меники дейди. Бошқа бир ташкилот «дарахтга тегма» деб чиқади, у эса юз йиллик дарахтни еримдан кўтар дейди.

    ✔ 23    🕔 16:08, 21.01.2022
  • Асаларичиликдан йилига  55 миллион  топаётган отахон

    Асаларичиликдан йилига 55 миллион топаётган отахон

    Касблар кўп, соҳалар бисёр, кимдир завод-фаб­рикада ишласа, кимдир мураббий, яна бошқаси ҳарбий, олим, учувчи ва ҳоказо. Ҳар ким ўзи танлаган йўлдан боради, ўз севган соҳасида ишлашга, рўзғор тебратишга ҳаракат қилади.

    ✔ 20    🕔 15:59, 21.01.2022
  • Энди дарахтлар  кесилмайдими?

    Энди дарахтлар кесилмайдими?

    Атроф муҳит ва дарахтлар муҳофазаси йўлида катта ўзгаришлар бошланиш арафасида

    ✔ 46    🕔 15:44, 14.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар