Даромад манбаи      Бош саҳифа

Мўйноққа «мадад» беришда давом этамиз

Мўйноқ деганда сувсиз денгизда қумга ботиб қолган кемалару, чексиз саҳро кўз олдимизга келишига одатланиб қолганмиз. Аммо бугун Мўйноқ яна олдингидек гавжумлашмоқда. Бу ерга қизғин ҳаёт қайтмоқда. Қуриган сув туби кундан-кунга яшилликка бурканиб, ўрмонзорлар ҳосил бўляпти.

Мўйноққа  «мадад» беришда  давом этамиз

Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Мўйноқ туманига, бу мураккаб ҳудудда яшовчи фидойи инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва кўмак туфайлидир. Ўзбекистон Экологик партияси ҳам бу ишларга муносиб улуш қўшмоқда, Мўйноққа мадад кўрсатишдан бир зум ҳам тўхтагани йўқ.

Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси Нарзулло ­Обломуродов Наманган вилоятининг Норин туманида «Яшил макон» лойиҳаси ижроси билан танишиш чоғида «Бой­овул» маҳалласининг ўзига хос лимончилик мактаби билан танишган эди. Куни кеча Экопартиянинг ташаббуси билан ушбу маҳалладаги бир гуруҳ тажрибали лимончи-иссиқхоначи боғбонлар Хоразм вилоятига ҳамда Мўйноқ туманига сафар қилишди. Водийлик иссиқхоначилар маҳаллий аҳоли, жумладан, томорқачилар билан учрашиб, тажрибалари билан ўртоқлашди. Хоразм вилоятида ва Мўйноқ туманида томорқадан унумли фойдаланиш, шимолий ҳудудларда энергия сарфисиз иссиқхона бунёд этиб, лимон ўстириш агротехнологиясини батафсил ўрганишди. Лимончилик сирлари, афзалликлари, ушбу соҳадан катта даромад олиш ва маҳаллий деҳқону миришкорлар, шу соҳага қизиққан ёшларга тўлиқ маълумотлар беришди.

Газетамизнинг аввалги сонларида маълумот берганимиздек, Наманган вилояти Норин туманининг «Бойовул» маҳалласида ўзига хос лимончилик мактаби яратилган. Ушбу маҳаллада йилига ўртача 1 млн. 800 минг дона лимон кўчатлари етиштирилади. Кўчатларни нафақат Наманган вилояти, балки бошқа вилоятларга ҳам етказиб бериш йўлга қўйилган. Ҳозирда мазкур маҳалланинг 400 га яқин хонадонида лимон кўчатлари етиштирилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳаллада лимончиликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг бу йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган касб-ҳунар коллежида лимончи «Валижон Маҳмудов» номидаги лимончилик мактаби очилган.

Ана шундай мактабда лимон етиштиришнинг ҳадисини олган наманганлик мутахассислар дастлаб Хоразм вилоятида лимончилик билан шуғулланиш истагини билдирган Хазорасп туманидаги тадбиркор билан учрашиб, ушбу туманда 2 гектар иссиқхонада лимон етиштириш таклифини билдирди.

Лимон етиштиришга ўзига хос технологиялар ва илмий медодика асосида ёндашилса, унинг самарадорлиги юқори бўлади. Бу борада мутахассислар мунтазам равишда ёрдам бериб боришади.

Шунинг учун ҳам наманганлик мутахассислардан иборат гуруҳ Экопартия фаоллари ҳамроҳлигида Мўйноқ туманининг «Кизилжар» ОФЙ «Алиовул» қишлоғига бориб, лимон етиштириш истиқболлари билан танишди. Бу борада «Алиовул» қишлоғида кенг имкониятлар мавжудлиги, қулай ер ресурслари етарлилиги, иссиқхоналар барпо қилиш билан бу соҳани юқори даражада ривожлантириш мумкинлигига амин бўлдилар. Бу билан Мўйноқ аҳолисининг лимон каби цитрус меваларга бўлган талабини тўлақонли қондириш имконияти борлигига мутахассислар ишонч ҳосил қилишди.

Наманганлик мутахассислар серҳосил навдаги лимон кўчатларини беғараз ёрдам сифатида Мўйноқ туманининг «Алиовул» қишлоғига етказиб беришни ва лимон агротехнологиялари тўғрисидаги илмий-методик қўлланмалар билан ҳам таъминлашини билдириб ўтишди.

Бугунги замонавий қишлоқ хўжалигида цитрус мевали ўсимликлар плантация­ларини барпо қилиш ва улардан юқори ҳосил олиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш долзарб муаммолардан ҳисоб­ланади. Катта ҳажмдаги цитрус мевали плантациялар барпо қилиш учун, албатта, сифатли, соғлом, ҳосилдорлиги юқори навли цитрус ўсимликлар кўчатларини етиштириш орқали боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига ва томорқа ер эгаларига етказиб бериш долзарб вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам юқоридаги хайрли ишга тажрибали мутахассислар жалб этилди.

Бундай хайрли ташаббус ортидан мўйноқлик ёшларнинг анчагина қисми ишли бўлади. Қолаверса, боғдорчиликнинг ривожланиши ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Мўйноққа  «мадад» беришда  давом этамиз

Мўйноққа «мадад» беришда давом этамиз

🕔10:47, 24.12.2021 ✔94

Мўйноқ деганда сувсиз денгизда қумга ботиб қолган кемалару, чексиз саҳро кўз олдимизга келишига одатланиб қолганмиз. Аммо бугун Мўйноқ яна олдингидек гавжумлашмоқда. Бу ерга қизғин ҳаёт қайтмоқда. Қуриган сув туби кундан-кунга яшилликка бурканиб, ўрмонзорлар ҳосил бўляпти.

Батафсил
«Анжирбоғ»нинг    анжиридан татиб кўрганмисиз?

«Анжирбоғ»нинг анжиридан татиб кўрганмисиз?

🕔10:44, 24.12.2021 ✔88

Анжир нафақат саломатлик, балки мўмай даромад маҳсулидир. Унинг барги ҳам харидоргир, уни ҳам экспорт қилиш мумкин. Анжирнинг ўзгача мазаси, антиқа кўриниши барчага манзур бўлади. Оч сариқ ёки сиёҳранг тусли бу мева витамин ва қувватбахш моддалари билан инсонга саломатлик, гўзаллик ва ёшлик бахш этади.

Батафсил
Томчилатиб  суғориш қаерда пайдо  бўлган?

Томчилатиб суғориш қаерда пайдо бўлган?

🕔18:03, 11.11.2021 ✔189

Замонавий томчилатиб суғориш усули 1960 йилда Германияда пайдо бўлиб, у ерда ер ости суғориш учун лойли қувурлардан фойдаланилган. 1913 йилда Колорадо университети (АҚШ)да сув сатҳини кўтармасдан илдиз зонасига сув етказиб беришга муваффақ бўлишган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мўйноққа  «мадад» беришда  давом этамиз

    Мўйноққа «мадад» беришда давом этамиз

    Мўйноқ деганда сувсиз денгизда қумга ботиб қолган кемалару, чексиз саҳро кўз олдимизга келишига одатланиб қолганмиз. Аммо бугун Мўйноқ яна олдингидек гавжумлашмоқда. Бу ерга қизғин ҳаёт қайтмоқда. Қуриган сув туби кундан-кунга яшилликка бурканиб, ўрмонзорлар ҳосил бўляпти.

    ✔ 94    🕔 10:47, 24.12.2021
  • «Анжирбоғ»нинг    анжиридан татиб кўрганмисиз?

    «Анжирбоғ»нинг анжиридан татиб кўрганмисиз?

    Анжир нафақат саломатлик, балки мўмай даромад маҳсулидир. Унинг барги ҳам харидоргир, уни ҳам экспорт қилиш мумкин. Анжирнинг ўзгача мазаси, антиқа кўриниши барчага манзур бўлади. Оч сариқ ёки сиёҳранг тусли бу мева витамин ва қувватбахш моддалари билан инсонга саломатлик, гўзаллик ва ёшлик бахш этади.

    ✔ 88    🕔 10:44, 24.12.2021
  • Томчилатиб  суғориш қаерда пайдо  бўлган?

    Томчилатиб суғориш қаерда пайдо бўлган?

    Замонавий томчилатиб суғориш усули 1960 йилда Германияда пайдо бўлиб, у ерда ер ости суғориш учун лойли қувурлардан фойдаланилган. 1913 йилда Колорадо университети (АҚШ)да сув сатҳини кўтармасдан илдиз зонасига сув етказиб беришга муваффақ бўлишган.

    ✔ 189    🕔 18:03, 11.11.2021
  • Хазон чиқиндими  ё экоресурс?

    Хазон чиқиндими ё экоресурс?

    Шу кунларда хазонларни ёқмаслик, бунинг оқибатида атроф муҳитга етадиган зарар ҳақида бот-бот гапиряпмиз, ёзяпмиз. Амалда эса ҳудудларда баргларни бир ерга тўплаб ўт қўйиб, ёқиб юбориш ҳоллари давом этаверади. Чунки биз бу ишимизнинг қанчалар хавфли эканлигини ёки англамаймиз, ёки бир мен ёқмаганим билан бирор нима ўзгарармиди, деган бепарволик кайфиятидамиз.

    ✔ 173    🕔 18:01, 11.11.2021
  • Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

    Глобал иқлим ўзгаришлари янги эпидемияларга ва бактериялар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

    Ҳозирги вақтда глобал иқлим ўзгариши ер юзидаги барча тирик мавжудотларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Aйниқса, олимлар иқлим ўзгаришларининг эукарёт организмларга таъсирини, масалан, уларнинг ноқулай шароитларга мослашишини яхши тас­вирлаб беришган. Шунингдек, олимлар микроорганизмларнинг экотизимдаги ўзига хос ролини яхши тушунтиришган бўлса-да, бироқ иқлим ўзгаришининг микроорганизмларга таъсири кам ўрганилган. Чунки, микроорганизмларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди ва бу улар устида тадқиқотлар олиб боришда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради.

    ✔ 277    🕔 15:04, 20.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар