Оила хуржун      Бош саҳифа

«Икки ойда ёқамиз...»

– Ассалому алайкум! Райгаз эшитади, оператор Фалончиева.

«Икки ойда ёқамиз...»

– Ассалому алайкум. Мен автомобиль заводи директорининг помошниги бўламан.

– Эшитаман. Хизмат?

– Биз райгазга пул ўтказган эдик. Лекин негадир газ келгани йўқ.

– Фирмангизнинг ҳисоб рақамини айтиб юборсангиз.

– Йўқ, мен фирмани айтмаяпман. Директоримизнинг уйларига тўлов қилдик.

– Кечирасиз. Жисмоний шахс, частни мулк эгасининг ўзи билан гаплашишимиз керак.

– Пул ўтказдик-ку, нима фарқи бор?

– Сиз у кишининг оила аъзосимисиз ёки бирга яшайсизми? Проспискангиз ўша хонадондами?

– Йўқ.

 – Унда гўшакни раисингизга беринг.

– Қизиқ экансиз-ку. Раис эмас, директор. У кишининг вақтлари йўқ бунақа нарсаларни суриштиришга. Мен билан гаплашаверинг.

– Сизнинг шахсингиз аниқ эмас. Идорамизга паспортингиз ва ишонч қоғози билан келсангиз, аниқлаштирамиз.

– Шунча оворагарчилик шартми? Компьютерингиздан шундоқ қараб юборсангиз бўлади-ку.

– Товламачи ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида аввал шахсни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишингиз керак ёки гўшакни раисингизга беринг.

– Ё тавба! (Гўшакни кафти билан ёпиб) Мунча бюрократ бўлмаса булар... (Бошқа телефонга ўтади) Фалончи Пистончиевич! Минг бор узр. Булар жуда эзма экан, «ўзлари билан гаплашамиз», дейишяпти. Хўп, хўп. Улаяпман. (Нариги гўшакка)

– (Ижирғаниш билан) Ҳа?

– Нима «ҳа»?

– Нима дейсиз? Нима гапингиз бор менда?

– Менда сизга ҳеч қанақа гап йўқ.

– Унда нега сўрадингиз?

– Ёрдамчингиз телефон қилибди.

– Хўп, телефон қилган бўлса, шартта газни ёқиб бермайсизми? Нега менинг вақтимни оласиз?

– Кечирасиз-у, у сизнинг уйингиз учун жавобгар эмас. Фирмангиз номидан гапирса, бошқа гап.

– Хўп, мана, менинг ўзим билан гаплашяпсиз, энди газни ёқинг.

– Тўловни қачон амалга оширдингиз.

– Кеча.

– Унда 59 кундан кейин ёқамиз.

– Нега энди?

– Тўлов қабул қилинганидан кейин икки ой муддатда ёқилади.

– Нега энди?

– Билмадим. Бизда шунақа топшириқ бор.

– Ким бунақа топшириқ берган? Бошлиғингизга уланг мени!

– Бошлиғимиз ҳозир йўқлар.

– Ўринбосари йўқми?

– Йўқ. Ҳеч ким йўқ.

– Яна ким билан гаплашсам бўлади?

– Фақат мен билан гаплашасиз.

– Сиз ҳал қилолмас экансиз-ку.

– Нега энди! Мен ҳал қиламан. Газингиз икки ойда ёқилади. Келаси ойга бир ҳафта қолибди. Ҳозирдан предоплата қилиб қўйсангиз, икки ой ичида нарх ўзгарса, фарқини тўлаб юрмайсиз. Қанча предоплата қиласиз?

– Одамнинг пулини олиб икки ой куттирасизларми? Ҳали ёқмаган газимга нархни ошириб, яна қарз ҳам қилиб қўясизларми?

– У ёғини мен билмайман. Бизда топшириқ шунақа.

– Уф... Бошлиғингиз қачон келади?

– Билмайман. Улар ҳозир прокуратурада кўрсатма беряптилар...

Мулоқотни оққа кўчирувчи ЖУЛҚУНБОЙнинг жияни




Ўхшаш мақолалар

«Икки ойда ёқамиз...»

«Икки ойда ёқамиз...»

🕔22:30, 31.12.2021 ✔71

– Ассалому алайкум! Райгаз эшитади, оператор Фалончиева.

Батафсил
БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

🕔16:41, 03.06.2021 ✔376

Сизга айтсам, шу кунлар жуда қийналиб қолдик. Хотин ишламайди. Уйда беш бола. Рўзғор қилиш оғир. Мени мактабда ишлаб оладиган ойлигим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмай қолди. Нарх-наво кўтарилиб кетган. Ахир ярим ставка дарсга нима ҳам берарди.

Батафсил
ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

🕔16:38, 03.06.2021 ✔413

– Келинг, суҳбатимизни ишга кеч қолишнинг инсон саломатлигига таъсиридан бошласак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Икки ойда ёқамиз...»

    «Икки ойда ёқамиз...»

    – Ассалому алайкум! Райгаз эшитади, оператор Фалончиева.

    ✔ 71    🕔 22:30, 31.12.2021
  • БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

    БОЗОР БОЛАСИ БЎЛ

    Сизга айтсам, шу кунлар жуда қийналиб қолдик. Хотин ишламайди. Уйда беш бола. Рўзғор қилиш оғир. Мени мактабда ишлаб оладиган ойлигим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмай қолди. Нарх-наво кўтарилиб кетган. Ахир ярим ставка дарсга нима ҳам берарди.

    ✔ 376    🕔 16:41, 03.06.2021
  • ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

    ИШГА КЕЧ ҚОЛУВЧИЛАРНИНГ ЭНГ АШАДДИЙСИ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ

    – Келинг, суҳбатимизни ишга кеч қолишнинг инсон саломатлигига таъсиридан бошласак.

    ✔ 413    🕔 16:38, 03.06.2021
  • ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

    ҲАММА ГАП ГАЛУСТИКДА

    Қишлоғимизда Матти исмли бир акамиз бўларди. Асли исми Маткарим бўлиб қишлоқда унинг исмини қисқартиришиб Матти деб қўяқолишарди. Бу хоразмликларга хос одат бўлиб отабоболаримиздан ўтиб келаётган удум бўлганлиги учун ҳеч ким ҳафа бўлмасди.

    ✔ 446    🕔 14:50, 19.05.2021
  • Тилим қурсин...

    Тилим қурсин...

    Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

    ✔ 1187    🕔 18:11, 09.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар