Иқлим      Бош саҳифа

Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

Кичкинагина томорқасидан миллионлаб даромад олаётган инсонларни кўриб, «Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади» деган халқ мақоли бежиз айтилмаганига ишонч ҳосил қилади одам.

Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

Айниқса, қишда ҳам ҳовлисини яшнатиб қўйиб, яхшигина даромад олаётган ҳамюртларимиз сафи кенгаймоқда. Бу ҳам давлатимиз томонидан ишбилармон томорқачиларни қўллаб-қуватлашга, турли бюрократик, сунъий тўсиқларни бартараф этишга, имтиёзли кредитлар ажратишга қаратилаётган эътибор натижаси дейиш мумкин.

Наманган вилоятининг «Юқори Чўжа» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Зокиржон ҳожи Йигиталиевнинг исмини айтмасдан ҳам «гулчилик бўйича моҳир уста» десангиз, каттаю кичик бирдай танийди.

Зокиржон аканинг хонадонига кирганимизда юқоридаги сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигига яна бир бор амин бўлдик. Ҳожи ота турмуш ўртоғи Замирахон опа билан кўп йиллардан буён гулчилик билан шуғулланиб келишади. Ҳозир улар тўрт фарзанднинг ота-онаси, ўн бир набиранинг бобо-бувиси бўлишса-да, бир соат ҳам бекор ўтиришмайди. Томорқалари яшнаб туриши учун доим нимадир билан банд.

Мана шундай ҳалол меҳнат бу оиланинг тотувлиги, аҳил-иноқлигининг сири дейиш мумкин. Рўзғордаги хайр барака ҳам шунда, албатта. Ҳатто ота биз билан суҳбатлашиш жараёнида ҳам бекор турмадилар, тупроқ босиб қолган гул кўчатларини меҳр билан тозалаб турдилар.

Ҳозирда Зокиржон ҳожи яшаш хонадонининг олти сотихли ерида бешта катта-кичик иссиқхоналар ташкил этиб, юздан ортиқ гул кўчатлари етиштирмоқда. Шу билан бирга, ҳовлида мушмула (япон ўриги) ҳамда шамшод, магнолия, кўктерак, павловния каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштириш йўлга қўйилган. Бу боғбон оила яқинда лавр япроғи кўчатини ҳам ҳудуд иқлим шароитига мослаштириш бўйича иш олиб бориб, катта ютуқларга эришгани қувонарлидир.

Тиниб-тинчимас қаҳрамонимиз оила аъзоларининг барчасини иш билан таъминлагани, меҳнатининг ортидан уйлар қуриб, тўйлар қилгани, замонавий автоуловларда юргани, шунинг баробарида, йилига 100-120 миллион соф даромад олишини камтарлик билан айтиб ўтдилар.

Биз отахон билан хайрлашиб кетар чоғимизда, тўрт мучаси соғ баъзи бақувват эркакларимизнинг «берсанг ейман, урсанг ўламан» қабилида йўл тутиши, томорқасини йил ўн икки ой «дам олдириб» қўйиб, ўзи эса идорама-идора моддий ёрдам, ишсизлик нафақаси сўраб юриши кўз олдимиздан ўтди.

Авазбек КАРИМОВ, Ўзбекистон Экологик партияси Норин тумани кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Табиатни  қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

Табиатни қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

🕔16:14, 21.01.2022 ✔30

Иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар тобора кучлироқ намоён бўлаётган ҳозирги замонда она табиатга салбий таъсирни имкон қадар камайтириш биринчи даражали масала бўлиб турибди. Лекин атроф муҳитга зарар етказади, деб иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, саноат, геология ёки транспорт йўналишларини ҳам тўхтатиб бўлмайди.

Батафсил
Эрта гуллаётган  дарахтлар тақдири  нима бўлади?

Эрта гуллаётган дарахтлар тақдири нима бўлади?

🕔16:01, 21.01.2022 ✔23

Бугун иқлим ва атмосферада, умуман экологияда кузатилаётган ўзгаришлар ҳаётимиз, турмуш тарзимизга таъсир кўрсатмоқда. Атрофимизда эса экомуаммолар ортса ортмоқдаки, ҳеч камайишидан дарак кўринмаётгандек.

Батафсил
Глобал  исиш  одамларнинг ташқи  қиёфасини қандай  ўзгартириши мумкин?

Глобал исиш одамларнинг ташқи қиёфасини қандай ўзгартириши мумкин?

🕔15:45, 21.01.2022 ✔22

Глобал исиш кўрсаткичининг тез суръатда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилди. Бу ҳақда «Sasapost» хабар берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиатни  қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

    Табиатни қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

    Иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар тобора кучлироқ намоён бўлаётган ҳозирги замонда она табиатга салбий таъсирни имкон қадар камайтириш биринчи даражали масала бўлиб турибди. Лекин атроф муҳитга зарар етказади, деб иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, саноат, геология ёки транспорт йўналишларини ҳам тўхтатиб бўлмайди.

    ✔ 30    🕔 16:14, 21.01.2022
  • Эрта гуллаётган  дарахтлар тақдири  нима бўлади?

    Эрта гуллаётган дарахтлар тақдири нима бўлади?

    Бугун иқлим ва атмосферада, умуман экологияда кузатилаётган ўзгаришлар ҳаётимиз, турмуш тарзимизга таъсир кўрсатмоқда. Атрофимизда эса экомуаммолар ортса ортмоқдаки, ҳеч камайишидан дарак кўринмаётгандек.

    ✔ 23    🕔 16:01, 21.01.2022
  • Глобал  исиш  одамларнинг ташқи  қиёфасини қандай  ўзгартириши мумкин?

    Глобал исиш одамларнинг ташқи қиёфасини қандай ўзгартириши мумкин?

    Глобал исиш кўрсаткичининг тез суръатда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилди. Бу ҳақда «Sasapost» хабар берди.

    ✔ 22    🕔 15:45, 21.01.2022
  • 2021 йил таҳлили:  Эко оламда юз берган муҳим воқеалар

    2021 йил таҳлили: Эко оламда юз берган муҳим воқеалар

    Поёнига етаётган 2021 йил дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистон учун ҳам турли воқеаларга, экологик муаммолар ечимига қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга бой бўлди.

    ✔ 86    🕔 22:55, 31.12.2021
  • Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

    Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

    Кичкинагина томорқасидан миллионлаб даромад олаётган инсонларни кўриб, «Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади» деган халқ мақоли бежиз айтилмаганига ишонч ҳосил қилади одам.

    ✔ 69    🕔 22:46, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар