Саломатлик      Бош саҳифа

Коронавирус! Хавф кучаймоқда Нажот фақат вакцина бўлиши мумкин

Дунёда пандемия тарихидаги янги рекорд ўрнатилди, дея хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Куни кеча дунё бўйича қарийб 3 миллион 160 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Энг ёмони, кўрсаткичлар бир кун аввалги ҳолатга нисбатан яна 1 миллионтага кўплигидир.

Коронавирус!  Хавф кучаймоқда  Нажот фақат  вакцина  бўлиши мумкин

Фавқулодда ўсиш суръатлари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда 9 январь куни 315 минг одам СOVID-19ни юқтиргани маълум қилинганди.

Орадан бир кун ўтгач, бу рақам 1 миллион 400 тага етган.

Ўзбекистонда ҳам бу хавфли инфекциянинг янги – omicron штамми аниқлангани сабабли эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда. Рес­публика махсус комиссия­сининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги «omicron» штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётгани муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган. Шунинг учун ҳам бу борада назорат ишлари янада кучайтирилмоқда. Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш  талаб қилинади.

Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.

Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

 коронавирус инфекция­сига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, Ўзбекистондаги боғчаларда ҳам қатор карантин чекловлари ўрнатилди. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади. Бундан сал илгарироқ олий ўқув юртлари, ўрта таълим мактабларида ҳам қишки таътил 24 январгача узайтирилган эди.

 Йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видео-конференц алоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.

Мазкур чекловларнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

Коронавирус билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши оқибатида карантинга олинган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

Коронавирус билан зарарланиб, карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Кунлик касалланишлар сони 600 тадан ошаётган бу вазиятда, касалликка қарши курашиш ёки уни енгишнинг бирдан-бир ишончли усули унга қарши эмланишдир. Эмлаш олганларда касалликка чалиниш ҳолатлари камлиги ва нисбатан енгил ўтаётганлиги ўз исботини топмоқда.

“Омикрон”нинг хавфли белгилари

Нафас олишнинг қийинлашиши, кўкрак қафасида доимий оғриқлар пайдо бўлиши,  уйқудан туриш қобилиятининг сусайиши, тери, лаб ва тирноқлар рангининг очариши шулар жумласидан.

Шифокорлар, шунингдек, кучли чарчоқ, томоқ оғриғи, қуруқ йўтал ва мушак оғриғини характерли аломатлар, деб ҳисоблайди.




Ўхшаш мақолалар

Олтинранг мева

Олтинранг мева

🕔15:43, 21.01.2022 ✔29

Заминимиз иссиқхоналарида етиштириладиган бу ажойиб меванинг фойдали жиҳатлари жуда кўп. Бу шифобахш мева – лимон.

Батафсил
Коронавирус!  Хавф кучаймоқда  Нажот фақат  вакцина  бўлиши мумкин

Коронавирус! Хавф кучаймоқда Нажот фақат вакцина бўлиши мумкин

🕔15:41, 14.01.2022 ✔63

Дунёда пандемия тарихидаги янги рекорд ўрнатилди, дея хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Куни кеча дунё бўйича қарийб 3 миллион 160 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Энг ёмони, кўрсаткичлар бир кун аввалги ҳолатга нисбатан яна 1 миллионтага кўплигидир.

Батафсил
Арпабодиён

Арпабодиён

🕔15:35, 14.01.2022 ✔86

Ўрта Осиёда арпабодиён кенг кўламда етиштирилиб, меваси зиравор сифатида ишлатилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Олтинранг мева

    Олтинранг мева

    Заминимиз иссиқхоналарида етиштириладиган бу ажойиб меванинг фойдали жиҳатлари жуда кўп. Бу шифобахш мева – лимон.

    ✔ 29    🕔 15:43, 21.01.2022
  • Коронавирус!  Хавф кучаймоқда  Нажот фақат  вакцина  бўлиши мумкин

    Коронавирус! Хавф кучаймоқда Нажот фақат вакцина бўлиши мумкин

    Дунёда пандемия тарихидаги янги рекорд ўрнатилди, дея хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Куни кеча дунё бўйича қарийб 3 миллион 160 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Энг ёмони, кўрсаткичлар бир кун аввалги ҳолатга нисбатан яна 1 миллионтага кўплигидир.

    ✔ 63    🕔 15:41, 14.01.2022
  • Арпабодиён

    Арпабодиён

    Ўрта Осиёда арпабодиён кенг кўламда етиштирилиб, меваси зиравор сифатида ишлатилади.

    ✔ 86    🕔 15:35, 14.01.2022
  • Ёнғоқ сувининг    шифоси

    Ёнғоқ сувининг шифоси

    Ҳажми жиҳатдан кичик бўлган ёнғоқлар инсон организми учун фойдали микроэлементларга бойдир. Унинг таркибида озиқлантирувчи моддалар ҳамда бактерияларни тўйинтирувчи манба мавжуд.

    ✔ 155    🕔 10:37, 24.12.2021
  • Осон  оздирувчи  маҳсулот

    Осон оздирувчи маҳсулот

    Ўзининг мазали таъми билан дастурхонимиз таомномасидан ўрин олган ошқовоқ кўплаб қимматли микроэлементларга эга. Таркибида ҳазм қилишни яхшилайдиган ва иммунитетни кўтарадиган витаминлар мавжуд. Бундан ташқари, кўп миқдорда қимматбаҳо толалар, каротин ва пектин моддалари, шунингдек, инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатадиган минераллар ҳам бор.

    ✔ 183    🕔 14:16, 09.12.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар