Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Умид ва ишонч билан яна сизлар билан мулоқотни бош­ладик

Мана, 2022 йил ҳам бошланди. «Оила ва табиат» газетасининг илк сонини сизларга тақдим этмоқдамиз.

Умид ва  ишонч билан  яна сизлар билан мулоқотни бош­ладик

Биласиз, газетамизнинг асосий мақсади – бугун кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турган экологик вазиятга жамоатчилик эътиборини қаратиш, муаммоларни таҳлил қилиш, мутахассислар фикрларини сизларга етказиш. Бир сўз билан айтганда, қалбида дахлдорлик туйғуси бор зийрак юртдошларимизни атроф муҳит муҳофазаси борасида жиддий мулоҳазаларга ундашни ният қилганмиз.

Экологик барқарорликка хавф солаётган табиий офатлар қайси йўл билан юзага келганидан қатъи назар уларга қарши самарали чоралар кўрилишини тақозо этади. Бу фикрда ҳамма якдил бўлса-да, тегишли чоралар нималардан иборат ва уларни кимлар қай тарзда амалга оширмоғи зарур каби саволларга аниқ жавоб йўқ.

Бу борада таҳлиллар ўтказиш, фикр билдириш, ҳамма ўзининг таклифларини айтиш учун «Оила ва табиат» газетаси айни минбар ҳисобланади.

Баъзида биргина инсоннинг она табиат учун ғамхўрлиги бутун жамиятга ўрнак бўлади. Шугина эмас, жамият бир кишининг шахсий ташаббуси воситасида катта ислоҳотларни амалга оширади. Бу каби ишлардан ҳаммага бирдай манфаат етади. Энг муҳими, биргина уйғоқ виждонли жонкуяр инсон катта муаммолар ечимига йўл очади. Бундай инсонлар, дейлик, табиат муҳофазаси учун зарур бўлган ҳар бир ишни ҳисоботлар тайёрлаш, маълумот бериш, бошқаларга кўрсатиш, обрў-эътибор қозониш учун эмас, ўзларининг қатъий виждон амри сифатида амалга оширади. Газетамиз ана шундай инсонларни фаол ҳамкорлик қилишга чорлайди.

«Оила ва табиат» газетасида шу кунгача чоп этилган кўплаб мақолалар, таҳлилий-танқидий чиқишлар ўқувчилар томонидан кенг эътироф этилди. Газета билан табиат ва инсон муносабатлари, экологияга оид билим ва тарбия содда ва халқчил тилда, ҳар бир хонадонга, ҳар бир оилага кириб бормоқда.

Матбуот нашрининг барқарор чоп этилиши унинг обунаси билан боғлиқ албатта. Шу боис ҳам сизлардан ушбу нашрни қўллаб-қувватлашни ва мамлакатимизда экологик муаммоларга қарши курашишда фаол иштирок этишни сўраймиз.

«Оила ва табиат» газетасига 2022 йил учун обуна давом этаётганини маълум қиламиз.

 

Таҳририят




Ўхшаш мақолалар

Умид ва  ишонч билан  яна сизлар билан мулоқотни бош­ладик

Умид ва ишонч билан яна сизлар билан мулоқотни бош­ладик

🕔15:48, 14.01.2022 ✔56

Мана, 2022 йил ҳам бошланди. «Оила ва табиат» газетасининг илк сонини сизларга тақдим этмоқдамиз.

Батафсил
Чиқинди  Муаммосини  дунё қандай ҳал этмоқда?

Чиқинди Муаммосини дунё қандай ҳал этмоқда?

🕔15:37, 14.01.2022 ✔51

Жаҳон банки маълумотларига кўра, ҳар йили инсоният ўзидан 2 миллиард тоннадан ортиқ маиший, қаттиқ чиқиндиларни чиқаради. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 3,4 миллиард тоннага кўтарилиши башорат қилинган.

Батафсил
Ер юзи учун энг яхши совғани сўраб қоламан

Ер юзи учун энг яхши совғани сўраб қоламан

🕔22:49, 31.12.2021 ✔73

Ҳар Янги йил арафаси кўплаб болалар қандай совға олиш ҳақидаги орзу ва тилакларини ёзиб сенга йўллашади. Сен эса мактубларни оласан ва улар кутаётгандек совғаларни улашасан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар