Саломатлик      Бош саҳифа

ПАРҲЕЗ — БРОНХИАЛ АСТМА ХУРУЖИДАН САҚЛАЙДИ

— Астмам бор. Дўхтирлар доим уни еманг, буни ичманг деяверади. Парҳез буюради. Бу шунчалик муҳимми?

Салим ГАДОЕВ,

Навоий шаҳри

ПАРҲЕЗ — БРОНХИАЛ АСТМА ХУРУЖИДАН САҚЛАЙДИ

— Бронхиал астмада парҳез тутишдан мақсад беморнинг аллергик сезувчанлигини камайтиришдан иборат, — дейди иммунолог Мусаввар ҲАМИДОВА. — Бу хасталикдан даволанаётган беморларнинг овқати тўйимли, озиқ моддаларга бой, асосийси, аллергия қўзғатмайдиган бўлиши керак. Бронхиал астма билан оғриган беморларга гипоаллерген парҳез (бемор умумий ҳолати ёмонлашишига сабаб бўладиган маҳсулотларни чеклайдиган) тутишни маслаҳат берамиз. Негаки, бундай парҳезда ҳайвон оқсиллари (гўшт, балиқ, сут-қатиқ маҳсулотлари, творог, пишлоқ ва ҳ.к.) кўп бўлиши лозим. Бироқ шуни унутмаслик керакки, таркибида оқсил бўлган баъзи озиқлар, масалан, балиқ, денгиз қисқичбақаси, икра, тухум, баъзан гўшт ҳам бронхиал астма хуружига сабаб бўлиши мумкин.

Аллерген хусусиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари жуда кўп. Яққол аллерген кучга эга озиқлардан эҳтиёт бўлиш зарур. Шу сабабдан беморга улар истеъмолини умуман чеклаб қўйиш ярамайди. Аллергик таъсири кам бўлганларини кам-камдан истеъмол қилиб турса бўлади. Агар олдин беморда бирон озиқ маҳсулоти экзема, турли тошмалар, нафас бўғилиши каби кучли аллергияга сабаб       бўлса (уларни беморнинг ўзи яхши билади), яхшиси истеъмол қилмаган маъқул.

Овқат рационидан яна нималар чекланиши керак? Масалан, ёғларни олиб қарайдиган бўлсак, бронхиал астмага йўлиққан беморлар овқатида мол ёғлари, аралаш ёғлар, айниқса қўй ёғи чекланиши лозим. Сариёғ, сметана ва қаймоқни алоҳида ёки овқат таркибида истеъмол қилиш мумкин. Шу билан бир вақтда, овқатда углеводларни ҳам бироз камайтиришга тўғри келади. Яъни ошқозонни қийнаб, астма хуружига олиб келмаслик учун мева-сабзавотлар, шарбатлар кўринишидаги осон ҳазм бўладиган углеводларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, бронхиал астма парҳезида бемор овқатида ош тузи миқдорини камайтириш зарур. Агар танада шишлар пайдо бўлса (бу қон айланиши издан чиққанини билдиради), ичилаётган суюқликни камайтириш ҳам яхши фойда беради. Бу ҳолатда бир кеча-кундузда 1-1,5 литр сув ичиш мумкин. Беморнинг кундалик овқатланиш рационига калий ва кальцийга бой маҳсулотларни киритиш тавсия этилади. Чунки кальций тузлари яллиғланиш ҳамда аллергияга қарши курашда яхши самара беради. Бундай озиқлардан сут маҳсулотлари, творог, пишлоқ кабиларни айтиб ўтиш мумкин.

Бронхиал астмадан азият чекаётган беморлар шовул кислотасига бой маҳсулотлардан ўзини тийгани маъқул. Чунки бу моддани ўзида сақловчи исмалоқ, шовул, какао, салат барги ва бошқалар танадан кальций чиқиб кетишини тезлаштиради. Бундан ташқари, марказий асаб тизимининг зўриқишига сабаб бўладиган аччиқ, шўр овқатлар, зираворлар ейиш, аччиқ чой ва кофе ичиш ҳам мумкин эмас. Овқатланиш режими бронх сиқилиши хавфини келтириб чиқармаслиги керак. Шу билан бирга, кўп овқат ейиш ошқозонни зўриқтиради, танани қийнаб қўяди. Уйқу олдидан тўйиб овқатланиш ҳам бронхиал астма хуружига замин яратиши мумкин.

Ўсимлик чангларига сезувчан бронхиал астмада дон маҳсулотлари, ёнғоқ, кунгабоқар уруғи (писта) тавсия этилмайди. Аммо шуни эсда тутиш керакки, ишлов берилган донли маҳсулотлар (масалан, нон, бўтқа ва бошқалар) чангдан қўзғаладиган бронхиал астма хуружини чақирмайди.

Шаҳноза РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

🕔11:39, 20.09.2018 ✔49

90 фоиз одамда вақти-вақти билан бел оғриши кузатилади. Хўш, бунинг бош сабаби нима?

Батафсил
Соч ўсмаслиги қариликданми?

Соч ўсмаслиги қариликданми?

🕔11:38, 20.09.2018 ✔29

Гарчи сочлар ҳеч қачон ўсишдан бутунлай тўхтамаса ҳам, бу жараёнга тўсқинлик қилувчи баъзи омиллар мавжуд. Бунга нималар таъсир кўрсатиши ва бу муаммони қандай бартараф этиш учун бир нечта жиҳатларга эътиборли бўлиш зарур.

Батафсил
Буқоқ касаллигининг давоси борми?

Буқоқ касаллигининг давоси борми?

🕔11:16, 13.09.2018 ✔83

Асабийлашиш, тушкун кайфият, уришқоқлик ва суицид фикрлар бу касалликнинг белгилари.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

    Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

    90 фоиз одамда вақти-вақти билан бел оғриши кузатилади. Хўш, бунинг бош сабаби нима?

    ✔ 49    🕔 11:39, 20.09.2018
  • Соч ўсмаслиги қариликданми?

    Соч ўсмаслиги қариликданми?

    Гарчи сочлар ҳеч қачон ўсишдан бутунлай тўхтамаса ҳам, бу жараёнга тўсқинлик қилувчи баъзи омиллар мавжуд. Бунга нималар таъсир кўрсатиши ва бу муаммони қандай бартараф этиш учун бир нечта жиҳатларга эътиборли бўлиш зарур.

    ✔ 29    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Буқоқ касаллигининг давоси борми?

    Буқоқ касаллигининг давоси борми?

    Асабийлашиш, тушкун кайфият, уришқоқлик ва суицид фикрлар бу касалликнинг белгилари.

    ✔ 83    🕔 11:16, 13.09.2018
  • Суяк синганда ва тиш кариесида

    Суяк синганда ва тиш кариесида

    Россиялик мутахассислар суяк тўқимаси ўрнини боса оладиган коллаген ва хитозандан тайёрланган уч ўлчамли ғаройиб ғовак полимер материални кашф қилишди, дея маълумот берди meddaily.ru интернет нашри.

    ✔ 52    🕔 11:16, 13.09.2018
  • Эрта қаришга қарши табиий восита

    Эрта қаришга қарши табиий восита

    Қовуннинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари кўп. Шу билан бир қаторда, уни қай вақтда тановул қилишни ҳам ёддан кўтармаслик зарур.

    ✔ 62    🕔 11:15, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар