Соғлом ҳаёт      Бош саҳифа

МУШАК ЧИҚАРАМАН, ДЕБ...

майиб бўлиб қолманг

Бугун аксарият ёшлар қисқа муддатда қадди-қоматини расо қилишни хоҳлайди. Шу сабаб ҳам кўпчилиги фитнес, бодибилдингга қатнайди.

МУШАК ЧИҚАРАМАН, ДЕБ...

Чунки спортнинг бу турлари ёш танламайди ва ҳамма учун бирдек мос келади. Лекин улар билан шуғулланишнинг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Кўпчилик бунга амал қилмай, нотўғри шуғулланиб, соғлиғига жиддий зарар келтиради.

Ёш

Бодибилдинг билан фақат 16 ёшдан кейин шуғулланган маъқул. Шунда ҳам аввалига енгил-енгил машқларни бажариш керак. Аслида ушбу спорт турининг ҳеч қандай зарари йўқ. Фақат машқ залида тўғри шуғулланиш талаб этилади. Бунинг учун, аввало, баданни яхшилаб қиздириш (югуриб, тез юриб ва ҳоказо) тавсия этилади. 

Дастур

Баъзилар озғин бўлса, «аввал тўлишиб, сал вазн олганимдан сўнг шуғулланишга бораман», деб ўйлайди. Бу нотўғри. Машқ залига озғинми-семизми, ҳамма соғлом бўлиш учун боради. Мураббий унинг вазни, бўйи, саломатлиги, олдин қандай касалликларга чалинганини ҳисобга олган ҳолда алоҳида дастур тузади ва шу асосда у билан ишлайди.

Фитнес билан шуғулланиш натижасида остеохондроз, бўғимларда туз йиғилишининг олди олинади. Лекин гепатитга чалинганлар эҳтиёт бўлиши керак. Улар оғир кўтармаслиги, енгил машқлар бажариши лозим.

Мавсуми

Айримлар «ёз ойларида шуғулланмасдан, салқин кунлар тушиши билан яна машқларни бошлаш мумкин экан», дея сўрайди. Бу ҳам нотўғри. Бир кун машқ залида шуғулланганингизда бир қадам олдинда бўлсангиз, шуғулланмаган кунингиз икки қадам ортда қоласиз. Тўғри, мавсумга ҳам қаралади. Лекин бу бутун ёз давомида шуғулланишни буткул тўхтатиш керак, дегани эмас. Фақат ёз ойларида юклама сал камайтирилади.

Дорилар

Баъзан энди шуғуллана бошлаганлар қисқа фурсатда қадди-қоматини ўзгартиришни истаб, турли кимёвий дори воситаларини сотиб олмоқчи бўлади. Уларнинг айримлари соғлиққа салбий таъсир кўрсатиб, гепатит (сариқ), ошқозон-ичак, буйрак, юрак ва жинсий аъзолар касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Шу боис бу борада мураббий маслаҳатига қулоқ тутиш зарур.

Овқатланиш

Тўғри, бундай кимёвий дори воситалари кишини семиртириши ёки оздириши мумкин. Лекин маълум вақт ўтгач, ўзидан турли асоратлар қолдиради. Қанчалик тез семиртирган бўлса, шунча тез оздиради. Шу боис, кўпроқ оқсилга, углеводга бой табиий озиқ-овқат истеъмол қилиш тавсия этилади. Мазкур спорт тури билан шуғулланаётганлар кунига 4-5 маҳал овқатланиши керак. Озмоқчи бўлганлар эса камроқ тановул қилгани яхши. Кўп оқсилли  овқатлардан истеъмол қилиш керак, чунки бу спорт турида  интенсив оқсил алмашинуви  кузатилади.

Агар тана  вазнининг ортиши  мушак тизимининг  ривожланиши  ҳисобига бўлса, (ёғ тўпланиши эмас) яхши ҳисобланади. Ўсимлик мойлари жигарнинг липоидлар ҳосил қилувчи функциясини пасайтиради ва жигарнинг ёғ инфильтрацияси олдини олади. Ўсимлик мойлари таомномадаги ёғ миқдорининг 25 фоизини ташкил этиши керак. Бунда кунгабоқар ҳамда маккажўхори мойлари катта аҳамиятга эга. Кунгабоқар таркибида Е витамини мавжуд ва у мушак фаолиятини кучайтиради.

Камолиддин ЖЎРАБОЕВ,

Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси аъзоси, спорт устаси




Ўхшаш мақолалар

ОМАДИНИ САВАТГА ТУШИРИБ…

ОМАДИНИ САВАТГА ТУШИРИБ…

🕔16:12, 09.11.2017 ✔44

У ўз даврининг энг зўр баскетболчиси. Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА)нинг 5 карра энг қиммат ўйинчиси, 6 карра шу мусобақа чемпиони, 6 карра МБА финал баҳсларидаги энг яхши ўйинчи, 2 карра олимпиада чемпиони. Бир мавсумда ҳам олимпиада чемпиони, ҳам МБА ғолиби, ҳам йилнинг энг яхши ўйинчиси.

Батафсил
«ИККИНЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙМАН...»

«ИККИНЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙМАН...»

🕔17:47, 02.11.2017 ✔93

Одатда, қизларни асосан педагогика, тиббиёт каби соҳаларда кўришга ўрганиб қолганмиз. Аёл кишининг вазифаси, аввало, оилада, ёш авлод тарбиясида, деб биламиз. Эндиликда аёлларни спортнинг бадиий гимнастика, енгил атлетика сингари турларида ҳам кўплаб учратиш мумкин. Аммо якка кураш спорт турларида-чи?

Батафсил
«САВАЛАНИБ» ТАРБИЯЛАНАДИГАН  СПОРТЧИЛАР

«САВАЛАНИБ» ТАРБИЯЛАНАДИГАН  СПОРТЧИЛАР

🕔09:54, 28.09.2017 ✔180

ёхуд енгилмас бўлишнинг асосий шартлари

Стол теннисида нега ҳамиша хитойлик спортчилар пешқадам эканини биласизми? Гап шундаки, уларнинг муваффақиятлари замирида ўйин давомида амал қиладиган қатъий принциплар мужассам. Чин юрти вакиллари бундан машғулотлар пайтида ҳам мунтазам фойдаланади ва бу қоидаларга риоя этишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОМАДИНИ САВАТГА ТУШИРИБ…

    ОМАДИНИ САВАТГА ТУШИРИБ…

    У ўз даврининг энг зўр баскетболчиси. Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА)нинг 5 карра энг қиммат ўйинчиси, 6 карра шу мусобақа чемпиони, 6 карра МБА финал баҳсларидаги энг яхши ўйинчи, 2 карра олимпиада чемпиони. Бир мавсумда ҳам олимпиада чемпиони, ҳам МБА ғолиби, ҳам йилнинг энг яхши ўйинчиси.

    ✔ 44    🕔 16:12, 09.11.2017
  • «ИККИНЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙМАН...»

    «ИККИНЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙМАН...»

    Одатда, қизларни асосан педагогика, тиббиёт каби соҳаларда кўришга ўрганиб қолганмиз. Аёл кишининг вазифаси, аввало, оилада, ёш авлод тарбиясида, деб биламиз. Эндиликда аёлларни спортнинг бадиий гимнастика, енгил атлетика сингари турларида ҳам кўплаб учратиш мумкин. Аммо якка кураш спорт турларида-чи?

    ✔ 93    🕔 17:47, 02.11.2017
  • «САВАЛАНИБ» ТАРБИЯЛАНАДИГАН  СПОРТЧИЛАР

    «САВАЛАНИБ» ТАРБИЯЛАНАДИГАН  СПОРТЧИЛАР

    ёхуд енгилмас бўлишнинг асосий шартлари

    Стол теннисида нега ҳамиша хитойлик спортчилар пешқадам эканини биласизми? Гап шундаки, уларнинг муваффақиятлари замирида ўйин давомида амал қиладиган қатъий принциплар мужассам. Чин юрти вакиллари бундан машғулотлар пайтида ҳам мунтазам фойдаланади ва бу қоидаларга риоя этишади.

    ✔ 180    🕔 09:54, 28.09.2017
  • Спортчиларимизда 131 медаль

    Спортчиларимизда 131 медаль

    Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 17 — 27 сентябрь кунлари Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, тўрт йилликнинг ушбу муҳим ўйинлари савиясини ошириш мақсадида бу сафар Океаниядан ҳам бир нечта давлат вакиллари қўшилди. Шу тариқа, жами 62 та давлатдан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.

    ✔ 139    🕔 09:53, 28.09.2017
  • Австралия — Сурия ўйинини Эрматов бошқаради

    Австралия — Сурия ўйинини Эрматов бошқаради

    Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ — 2018 плей-офф босқичида бўлиб ўтадиган Австралия — Сурия ўйинини бошқаради. Шу тариқа, ҳамюртимиз миллий терма жамоамизни гуруҳда қолдириб кетган Суриянинг «Яшил қитъа»га қарши матчида ишлайди.

    ✔ 193    🕔 09:53, 28.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар