Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ДАВО ИСТАБ, ДАРД ТОПМАНГ

Дам олиш куни китоб дўконларини айландим. Илгари ҳеч эътибор қилмаган эканман, бир ҳолат мени ҳайрон қолдирди. Пештахталарда ўз ўзини даволашга оид адабиётлар шу қадар кўп эдики...

ДАВО ИСТАБ, ДАРД ТОПМАНГ

«Шифокорларга иш қолмабди-ку», деган ўйга бориш ҳеч гап эмас. Рангли, рангсиз, янги, эски, қалин, юпқа, ўзбекча, русча... қисқаси, сон-саноқсиз. Китоб номи ҳам кишини ўзига шу қадар тортадики, унга қўл узатганингизни сезмай қоласиз: «100 дарднинг 100 шифоси», «Дардингизга шифо бўлайин», «Пешоб даводур», «Қадимда қандай даволанилган?»... ҳоказо ва ҳоказо.

Ўз ўзини даволаш қачон бу қадар оммалашиб улгурди? Дардга шифо бўлувчи адабиётлар ҳақиқатдан ҳам, ваъда қилаётган натижани берадими? Бундай муолажанинг ижобий ва салбий томонлари тарозига тортилганда, қайси палласи оғир келади?

Ҳайвонлар дорисини ичадиган қўшни

— Ҳеч қачон ўзимни ўзим даволамаганман, деб қатъий айта оладиган одамни учратиш мушкул, — дейди ўзини Хосият Қодирова деб таништирган харидорлардан бири. — Чунки киши сал бетобланса, дарров шифокорга югурмайди. Масалан, бурни битган одам аввал уйда бирор чора қўллаб кўради. Бармоғини кесиб олса, қўлини енгил куйдирса ҳам шундай. Ўзим ҳам болаларим ё невараларимнинг бироз тоби қочса, дорихонада рецептсиз сотиладиган дори ёки табиий воситалар билан даволаб кўраман. Улар мабода кор қилмаса, кейин шифокорга борамиз. Агар унчалик оғир бўлмаган касаллик хавфсиз воситалар билан муолажа қилинса, менимча, ўз ўзини даволашнинг ёмон томони йўқ.

Яқинда бир қўшним айтиб қолди, шундай универсал суюқ дори бор эмиш, ҳар куни эрталаб ичилса, барча касалликни даволаб, кишини соппа-соғ қилармиш. Ўша шифобахш суюқлик дорихоналардан топилмас экан, фақат махсус буюртма билан келтириларкан. Тавсия қилган қўшним ўзи ҳам ундан ичаётганини таъкидлади. Дорини кўрдим: шу қадар бадбўйки, қопқоғини очишим билан хонага ёқимсиз ҳид таралиб кетди. Қутисининг юзига эса рус тилида ушбу препарат ҳайвонларга мўлжаллангани (!) ёзилган. Қўшним бунга ҳам жавоб топди: дори кашфиётчисининг душманлари атай уни одамлар учун ишлаб чиқаришига йўл бермаётган экан. Шу боис «Ҳайвонларга мўлжалланган», деган ёрлиқ остида (!) одамлар учун чиқаришга мажбур бўлганмиш.

Бу тарзда ўз ўзини даволашни қандай тушуниш мумкин? Давлат рўйхатидан ўтмаган, таркиби номаълум бир суюқликни кимнингдир тавсияси билан ичиш билимсизлик ва ўз саломатлигига бефарқлик«Зўрға сақлаб қолдик»

Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ,

Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари кафедраси профессори:

— Бир куни шошилинч тарзда шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ўн икки ёшли болани текшириш учун чақириб қолишди. Беморда менингит ривожланган экан. Бу касаллик тана ҳарорати ошиши билан намоён бўладиган бош мия пардаларининг яллиғланиши бўлиб, дарҳол малакали тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Касаллик тарихи қуйидагича экан: бола бошини ювиб, кўчага чиқиб кетади. Кечаси тана ҳарорати кўтарила бошлайди. Ўша пайтда телевизорда тана ҳароратини туширувчи дори рекламаси кетаётган бўлади. Унга ўша доридан бериб, ухлатишади. Эрталаб онаси боладан хабар олиш учун хонасига кирса, у алаҳсираб, бутун танасига тошмалар тошган ҳолатда ётган. Шундан кейин «Тез ёрдам» чақирилган. Боланинг ҳаёти зўрға сақлаб қолинди.дан дарак эмасми? Назаримда, бунинг замирида бошқа бир манфаат ётади. Чунки, дардга йўлиққан одам қандай бўлмасин, шифо топишни истайди. Дардини енгиллаштирадиган ҳар қандай чорани қўллаб кўришга, бирор натижа чиқишига ўзини ишонтиришга уринади. Кимлардир эса одамларнинг ана шу ташвишидан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўлади. Бирор препаратни (ҳатто ҳайвонлар учун қўлланиладиган дорини) кўпроқ сотиш мақсадида унинг «барча дардга даво» эканини ҳамма ёққа овоза қилади. Замонавий тил билан айтганда «қора пиар»дан устаси фарангларча фойдаланади. Бунга эса бояги қўшним кабилар чиппа-чин ишонади.

«Ҳамма хасталикнинг давоси бизда»

Қўшнининг қўшнига берган нотўғри тавсиясидан бир, борингки, икки киши азият чекиши мумкин. Аммо куракда турмайдиган тавсиялардан иборат бир неча минг нусхада чоп этилган «китоб»дан қанча одам зарар кўради? Энг қизиғи, айрим тиббий китобларнинг на муаллифи, на бирор манбаси келтирилган. Хусусан, 2000 йили «Фан» нашриётида чоп этилган «Дардингизни олсин табиблар» номли китобни олайлик. Китобнинг 35 саҳифаси пешобнинг шифобахш хусусиятлари таърифига бағишланган. Мисол учун, унинг 7-саҳифасида «...Сийдикни мунтазам ичиш билан буйрак, жигар, ўт ва бошқа оғир касалликларни йўқотиш мумкин...» дейилади. Аввало, буйрак, жигар, ўт — касаллик эмас, одам организмидаги ички аъзолар. Ушбу аъзолардаги касалликлар дейилса, мантиқан тўғри бўларди.

22-24-бетларида пешобнинг кўз, қулоқ, бурун касалликларини даволаши таърифланади: «...Кун давомида қўлингизни уч марта сийдик билан ювинг, кўз хиралиги бартараф бўлади. Кўзойнак ҳам лозим бўлмай қолади...» Қўлни ювиб, кўзни даволаш ҳақида ўқиб, кулишингни ҳам, ҳайратланишингни ҳам билмайсан киши.

Китобдан айрим мисолларнигина келтирдик, холос. Аммо у бошдан — оёқ шунга ўхшаш тавсиялардан иборат. Энг ҳайратланарлиси, уч минг нусхада чоп этилган ушбу китобнинг на муаллифи, на нашрга масъул бирор шахснинг исм-шарифи қайд этилган. Китобдаги тавсияларга тиббий изоҳ излаб мутахассисларга мурожаат қилдик.   

Уч кунда қуриган гул

— Уринотерапия йўл-йўриқларини кўрсатувчи қўлланмалару мақолалар шу қадар кўпки, беихтиёр унинг ҳақиқий саломатлик булоғи эканига ишонасиз-қўясиз, — дейди тиббиёт фанлари номзоди, уролог, Халқ табобати академияси аъзоси Алижон ФАҚИРОВ. — Пешоб қайси дардга даво, дея изласангиз, минг бир дард номи чиқади. Уринотерапия тарафдорлари бу «минг дардга даво суюқлик»ни ёшлик манбаи сифатида ичади, тери ва сочларига суртади. Бурун, кўз, қулоқ тешикларига иситиб, совитиб, тиндириб... томизади. Уни организмнинг чиқиндиси эмас, балки нектари сифатида қадрлашади.

Хўш, пешоб ҳақиқатдан ҳам даволайдими? Пешоб таркибида кортикостероид, яъни стресс гормони бўлиб, у организмни енгил шок ҳолатига келтиради. Натижада тана оғриқларни вақтинча сезмайди. Яъни пешоб касалликни даволамайди, маълум муддат аломатларини пасайтиради, холос.

Энди зарарли томонларини санасак: пешоб кислотаси жигар ва буйракни заҳарлайди, камқонлик, иммунитет пасайиши ва подагра ривожланишига сабаб бўлади. Пешоб ичиш соғлиқ учун жуда хавфли бўлиши билан бирга, гигиенага ҳам тўғри келмайди. Организм ўзи учун кераксиз ҳисоблаб, чиқариб юборган, таркибида ортиқча ишлаб чиқарилган гормон, витамин ва токсин (заҳар)лар бўлган пешобни ичиш — бутун аъзоларни чиқиндини яна қайта ишлашга мажбур қилиш билан тенг.

Уринотерапия, айниқса, буйрак фаолияти учун хавфли. Агар таркибида инфекция бўлса, ташқи қўлланганда терида яллиғланиш касаллиги, истеъмол қилинганда эса, ошқозон-ичак хасталикларига сабаб бўлиши мумкин.

Салбий томонлари шунчалик кўп бўлишига қарамай, ундан фойдаланувчилар сони нега камаймайди, деган саволга шундай жавоб бериш мумкин: терапиянинг ёлғон давоси тез сезилиб, ундан қолувчи асорат йиллар ўтгач, бўй кўрсатади. Беморга эса, табиийки, тезроқ кўринган натижа муҳим. Оддий мисол келтирмоқчиман: тувакдаги гулни уч-тўрт кун пешоб билан суғориб кўринг. Тирик организмни у қандай емиришини ўз кўзингиз билан кўрасиз.

Керосин ёхуд томоққа қадалган қилтаноқ

— Ўз ўзини даволашга интилиш кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ, у илмий тиббиётдан ҳам узоқроққа бориб тақалади, — дейди умумий амалиёт шифокори Зулфия ҲАЗРАТҚУЛОВА. — Аммо қадимда фақат табиий воситалар билангина муолажа қилинган. Ўз ўрнида уларнинг иккиламчи салбий таъсири ҳам кам бўлган. Илм-фан ривожлангани сари сунъий маҳсулотлар, даволовчи воситаларнинг неча минг хили кашф қилинди. Лекин  илмнинг ривожланиши билан аҳолининг тиббий саводхонлиги ўртасида мувофиқлик юзага келмади. Одамлар ҳеч қўрқмай (балки нима қилаётганини умуман тушунмай), ўзини даволашнинг хавфли, қалтис усулларидан ҳам фойдаланиб кўрмоқда. Ушбу усулларни ўрганиш учун эса манбалар етарли: турли китоб ва газеталар қаторига интернет ҳам қўшилган. Айрим тавсияларни ўқиб, ёқа ушлайсан киши. Мисол учун, бир китобчада томоққа балиқ қилтаноғи қадалса, шамни эритиб, ўша жойга қуйиш (!) тавсия қилинибди. Иссиқ шамга қилтаноқ ёпишиб қолармиш. Бу тавсия тиббиётдан бутунлай йироқ кишининг фантазиясидан ўзга нарса эмас!

Ёки орамизда керосин ичиб, ўзини даволашга муккасидан кетганлар ҳам йўқ эмас. Ўсма касалликларини керосин билан даволаш усули азалдан маълум. Баъзи тиббий манбаларда керосинли муолажаларни учратиш мумкин. Аммо унутмаслик керакки, керосин нефть маҳсулоти ва у истеъмолга яроқсиз. Ҳар бир истеъмол қилинган маҳсулот жигар, буйрак, ошқозон-ичак фаолиятига бевосита таъсир қилади. Тозаланмаган, техник керосин организмга тушгач, ички аъзолар фаолияти қийинлашиб, оғир асоратли касалликлар — томир ва буйрак фаолияти бузилиши, ошқозон-ичак яра касалликлари, шиллиқ қаватнинг куйишига олиб келиши мумкин.

Кимдандир эшитганимиз, муаллифи тиббиётдан йироқ бирор китобда ўқиган даво воситаларидан ўз билганимизча фойдаланиш танамиз устида хавфли тажриба ўтказиш дегани. Бунинг оқибати эса тузатиб бўлмас хатога айланиши ҳеч гап эмас.   

 

Дилроз АБРАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Илмий стартаплар нега керак?

Илмий стартаплар нега керак?

🕔09:37, 28.09.2020 ✔65

Мамлакатни бой қила олиши кутилаётган лойиҳалар олдидаги тўсиқлар

Батафсил
ПУЛИНИ ТЎЛАНГ, ГУЛИСТОНДА  САЙР ҚИЛАСИЗ

ПУЛИНИ ТЎЛАНГ, ГУЛИСТОНДА САЙР ҚИЛАСИЗ

🕔09:36, 28.09.2020 ✔68

ёхуд яқинда ҳаво учун ҳам пул ундиришмаса бўлгани

Марказий боққа етиб борсак, кириш дарвозаси олдида икки йигит келганлардан пул олиб киритяпти. Ҳайрон бўлдик, чунки шу вақтгача бу жой ҳеч қачон пулли бўлмаган-да.

Батафсил
ҲАЁТ ДАРСИДАГИ САБОҚЛАР

ҲАЁТ ДАРСИДАГИ САБОҚЛАР

🕔09:31, 28.09.2020 ✔40

Халқимиз яна бир севимли фарзандини йўқотди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов­ 51 ёшида вафот этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илмий стартаплар нега керак?

    Илмий стартаплар нега керак?

    Мамлакатни бой қила олиши кутилаётган лойиҳалар олдидаги тўсиқлар

    ✔ 65    🕔 09:37, 28.09.2020
  • ПУЛИНИ ТЎЛАНГ, ГУЛИСТОНДА  САЙР ҚИЛАСИЗ

    ПУЛИНИ ТЎЛАНГ, ГУЛИСТОНДА САЙР ҚИЛАСИЗ

    ёхуд яқинда ҳаво учун ҳам пул ундиришмаса бўлгани

    Марказий боққа етиб борсак, кириш дарвозаси олдида икки йигит келганлардан пул олиб киритяпти. Ҳайрон бўлдик, чунки шу вақтгача бу жой ҳеч қачон пулли бўлмаган-да.

    ✔ 68    🕔 09:36, 28.09.2020
  • ҲАЁТ ДАРСИДАГИ САБОҚЛАР

    ҲАЁТ ДАРСИДАГИ САБОҚЛАР

    Халқимиз яна бир севимли фарзандини йўқотди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов­ 51 ёшида вафот этди.

    ✔ 40    🕔 09:31, 28.09.2020
  • «ҚОFОЗБОЗЛИК  АЛЛАҚАЧОН ТУГАГАН!» деб ҳисоблайдиганлар ўқимасин

    «ҚОFОЗБОЗЛИК  АЛЛАҚАЧОН ТУГАГАН!» деб ҳисоблайдиганлар ўқимасин

    Бир пайтлар ўз даврининг кучли механизми бўлган бир қадам олдинга, икка қадам орқага тамойили, афсуски, ҳали-ҳануз жойлардаги айрим раҳбарларнинг кун тартибидан узил-кесил чиқиб кетолмаётгани ачинарлидир.

    ✔ 43    🕔 09:23, 28.09.2020
  • ҚАНИ, ОТИБ ТАШЛА!..

    ҚАНИ, ОТИБ ТАШЛА!..

    Болалар онгида биз барпо қилаётган олам

    Болалигимизда ҳаммамиз «уруш-уруш» ўйнаганмиз. Ўзимизча ёғочдан қилич, автомат, тўппонча каби уруш қуролларини ясаб олганимиз, бор гап. Ўйинлар мавзусини кўпинча уруш киноларидан танлаб олардик. Ҳатто «Оқ бўрилар» фильмидан руҳланиб, «қизил танли»ларнинг «оқ танли»ларга қарши кураш олиб борган саҳналарини ҳам ўйнаганмиз.

    ✔ 9    🕔 09:13, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар