Оила шифокори      Бош саҳифа

ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

Мухлислардан келган нейрохирургия касалликларига оид саволларга Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбари Ғайрат Кариев жавоб берди.

ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

Нодир МЎМИНОВ, Қарши шаҳри:

— Сиз раҳбарлик қилаётган марказда Болалар церебрал фалажи ташхиси бўйича жарроҳлик ўтказилаётган экан. Жарроҳликдан кейин бола бутунлай оёққа туриб кета оладими? Бу ташхис қўйилган болада неча ёшдан жарроҳлик амалиёти ўтказилиши мумкин?

— Ҳа, шундай операцияларни ўтказяпмиз. Болалар церебрал фалажининг турлари бор. Тетраплегик формасида катта натижага эришиш қийин. Муолажа натижасида мушаклар спастикасини камайтириш орқали иккиламчи умуртқа ва бошқа суяклар шакли бузилиши олди олинади. Аммо тўлиқ оёққа туриб кетишини олдиндан айта олмаймиз. Болалар 2-4 ёш оралиғида бўлгани маъқул.

Баҳром БОБОЕВ, Термиз шаҳри:

— Ёшим 39 да. Бир йил олдин қулоғим шамоллаб, лор-шифокорда даволанганман. Даъво муолажаларидан кейин қулоғимда шовқин пайдо бўлди. Қайта кўрикка борганимда, шифокор шовқиннинг мияда юз бераётганини айтди. Фақат нейрожарроҳлик амалиёти ўтказилсагина бундан қутулиш мумкин экан. Бу қанчалик тўғри? Нима қилсам қулоғимга тинмай эшитиладиган чийиллаган овоздан қутуламан?

— Аввало, бош мия МРТ текширувини ўтказишингиз зарур. Кейин бизнинг марказга мурожаат этинг. Лозим топилса, амалиёт ўтказилади ва ундан қутулишингиз мумкин.

Нодира ТЎРАЕВА, Тошкент вилояти:

— Марказда кимлар учун бепул даволаниш имтиёзлари мавжуд? Жарроҳлик амалиёти ўтказишда-чи?

— Марказимизда онкологик касалликка чалинган беморлар учун ордер асосида бепул даволанишга давлатимиз томонидан имтиёз ажратилган. Мазкур имтиёз жарроҳлик амалиётига ҳам тааллуқли. Бундан ташқари, тезкор ёрдам кўрсатилиши керак бўлган ҳолатлар ҳам сўзсиз, бепул.

Лобар ЖОНМУЛЛАЕВА, Самарқанд вилояти:

—  Шифокорлар тутқаноқни бутунлай даволаб бўлмайди, дейишади. Шу ростми? Агар эпилепсия давомли равишда даволанса, бу касалликдан бутунлай фориғ бўлиш мумкинми? Агар бундай қиз турмушга чиқса, ҳаётига жиддий хавф туғдирмайдими, фарзандига касаллик ўтадими?

— Тутқаноқнинг аввал сабабини аниқлаш зарур. Агар тутқаноқ бирор бош мия касаллиги натижасида юзага келган бўлса, асосий касалликни даволаш ва тутқаноққа қарши баъзи дорилар кифоя. Агар мустақил тутқаноқ касаллиги бўлса, уни дорилар ва маълум жарроҳлик услублари билан ҳам даволаш мумкин. Шунда ҳам чуқур текширув талаб этилади. Турмушга чиқишдан аввал нейрохирург ва неврологда даволанишдан сўнг, маслаҳатлашган ҳолда турмуш қурган маъқул. Орттирилган тутқаноқ касаллиги (туғма бўлмаган) ирсиятдан ўтиши кузатилмаган.

Шокир ҲУСАНБОЕВ, Хоразм вилояти:

— Сурункали равишда бошим айланиб, қайт қиламан. Гоҳида ҳушимни йўқотаман. Ўзимга келганимда бошим бўм-бўш бўлиб қолгандек ҳис қиламан. Маҳаллий шифокор «Асабларнинг чарчаши оқибати», деб айтди. Газетада бу каби кўринишлар гематома касаллигида намоён бўлиши ҳақида ўқиб қолдим. Мендаги бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

— Аввало, нейрохирургга мурожаат қилинг. Неврологик кўрикдан сўнг сизга зарур текширув тавсия этилади. Бош мияни КТ, МРТ каби инструментал текширувлари мавжуд, ана шулардан сўнг қатъий хулоса берилади.

Сардор САЛИЕВ, Элликқалъа тумани:

— Гематома мияда аниқланса, уни фақат жарроҳлик амалиёти ўтказиб даволаш керакми ёки бунинг бошқа чораси ҳам борми?

 — Ҳажмига боғлиқ. Катта ҳажмдаги гематомалар кўпинча миянинг маълум қисмини эзиши оқибатида жарроҳлик давосини талаб этади. Кичикроқ ҳажмдагилар баъзан талаб этмайди.

Нозим АЛИЖОНОВ, Самарқанд вилояти:

— Орқа мия чурраси қандай касаллик? Уни тузатиб бўладими?

 — Орқа мия чурраси бу орқа миянинг туғма ривожланиш нуқсони. Бунда баъзи умуртқа суяклари ва орқа мия пардалари ривожланиши бузилиши натижасида чурра пайдо бўлади. У жарроҳлик усули билан даволанади.

Мунира ЭГАМОВА, Хатирчи тумани:

— Қизим икки ярим ёшда. Бир йил олдин қизимга гидроцефалия, деб ташхис қўйилганди. Керакли муолажаларни олдик. Бироқ яна ушбу касалликка хос аломатлар юзага келгач, шифокор жарроҳлик амалиёти қилиш кераклигини айтди. Бу касалликдан бутунлай фориғ бўлишни кафолатлайдими ёки қайталаниши ҳам мумкинми?

— Гидроцефалиянинг аксарият турлари жарроҳлик амалиётини талаб этади. Жарроҳлик амалиёти (вентрикулоперитонеостомия) гидроцефалияни давоси сифатида тан олинган. Аммо касаллик маълум сабабларга кўра қайталаниши мумкин. Шу жиҳатдан қайта жарроҳлик талаб этилиши мумкин. Аммо бу кам ҳолларда учрайди.

Омонбой АЛЛАЁРОВ, Хоразм вилояти:

— Мияда қон яхши айланмаслиги ёки унинг камлиги мияда ўсма пайдо бўлишига туртки бериши мумкинми? Умуман олганда, қон меъёрдан кам бўлиши асаб касалликлари, бошда ўсма ва шишлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкинми?

— Ўсма касаллигига турли сабаблар олиб келади. Лекин қон айланишининг бузилиши кўпроқ бош мия қон томир касалликларига (инсульт, транзитор ишемик хуруж ва ҳоказо) сабаб бўлади.

Нилуфар АБДУРАҲМОНОВА, Паркент тумани:

— Ёшим 30 да. Бир йил олдин йиқилиб, бошим жароҳатланган. Даволанганман, аммо фасллар алмашинуви ва ҳаво ўзгариши, шовқиндан бошим қаттиқ оғрийди. Гоҳ-гоҳ кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Бундан қутулиш учун нима қилиш керак?

— Сизда вегетатив асаб тизими жароҳатдан сўнг бироз бузилган. Маълум адаптацияни яхшиловчи дорилар билан аҳволингиз яхши бўлиб кетади, деб умид қиламиз. Неврологга ёки нейрохирургга мурожаат этинг.

Гулзира ХОЛДОРОВА, Наманган вилояти:

— Ёшим 42 да. Тинмасдан бошим оғрийди. Текширувларда ҳеч қандай оғир хасталик йўқлигини, шунчаки, уч шохли нерв шамоллаганини айтишди. Пешонамда, юзимнинг ўнг қисмида оғриқ кучлироқ, қолган жойларида симиллаган оғриқ бор. Бундан қутулиш учун нима қилсам бўлади?

— Аввало, бу шамоллашми, шуни аниқлаш керак. Бир қатор инструментал текширувлар натижасида аниқ хулосага келгандан сўнг даво услуби белгиланади. Баъзиларга жарроҳлик, баъзиларга дори-дармон.

Қувонч МАШАРИПОВ, Амударё тумани:

— Бир газетада онколог шифокор «саратон насл суради», деган гапни айтибди. Бундан чиқди бош мия саратони ҳам насл суради, шундайми? Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

— Фақат баъзи турлари.

Мадина МЎМИНОВА, Жиззах вилояти:

— Қизим бир ярим ёшда. Боши жуда кичкина. Шифокор краниосиностоз, деб ташхис қўйди. Айтишича, бу касалликдан қутулишнинг иложи йўқ. Жарроҳлик амалиёти ишончсиз экан. Маслаҳат берсангиз…

— Бизда бу соҳада жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Чуқур текширувдан сўнг хулоса берилади.

Бобур БЕРДИМУРОДОВ, Фарғона вилояти:

— Мия ўсмаси қандай клиник белгилар билан намоён бўлади? Бунинг олдини олиш учун шифокор кўригидан қанча вақтда ўтиб туриш керак?

— Ҳар қандай бош оғриғида, кўриш ва эшитиш бузилишида, шифокор невролог ёки нейрохирургга мурожаат қилинг.

Турсунқул ШОДИЕВ, Жиззах вилояти:

— Бир марта ҳушимни йўқотиб йиқилдим. Шифокорлар умуртқа поғонасида томир сиқилиши, деб ташхис қўйишди. Ҳозир совуқда умуртқа поғонамда оғриқ туради. Бошимда ҳам оғриқ ва қулоғимда шовқин бор. Бу нимадан бўлиши мумкин?

— Умуртқа артериялари қай даражада қисилганини аниқлаш зарур. Енгил қисилишга дорилар кифоя. Турини яхшилаб текшириб, кейин хулоса қилинади.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

🕔12:15, 27.07.2017 ✔280

Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

Батафсил
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

🕔10:53, 16.02.2017 ✔515

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

🕔09:52, 02.02.2017 ✔685

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

    ✔ 280    🕔 12:15, 27.07.2017
  • ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 515    🕔 10:53, 16.02.2017
  • БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 685    🕔 09:52, 02.02.2017
  • «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    Муштарийлардан келган ОИТС касаллиги ҳақидаги саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази  директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

    ✔ 766    🕔 10:22, 22.12.2016
  • ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    Мухлислардан келган нейрохирургия касалликларига оид саволларга Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбари Ғайрат Кариев жавоб берди.

    ✔ 966    🕔 10:44, 03.11.2016
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар