Хориж хабарлари      Бош саҳифа

2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.

2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.

Менделеев даврий жадвалига тўртта янги кимёвий элемент қўшилди. 113-элементни — Япония, 115, 117 ва 118-элементларни эса Россия, Америка олимлари аниқлашди.

* * *

Хитойда 9-синфгача бўлган ўрта таълим тизимида хусусий тижорий мактаблар (тахминан 162 мингта) ёпилиши тўғрисида қонун қабул қилинди. Мамлакатда бепул умумий таълим давлат томонидан назоратга олинди.

* * *

Сельфи ишқибозларининг эҳтиётсизлик ва бахтсиз ҳодиса сабаб кўп сонли ўлимидан сўнг, Ҳиндистоннинг айрим шаҳарларида сельфига тушиш қонун билан тақиқланди.

* * *

Япониялик биологлар бундан 30 йил муқаддам музлатиб қўйилган тирик организмни қайта тирилтиришга муваффақ бўлди. Улардан бири уруғланиш палласига кириб ҳатто, тухум ҳам қўйди.

Америкалик биомуҳандислар инсон аъзоларини ишлаб чиқарувчи 3D-биопринтерни кашф қилди. Янги технология ёрдамида инсоннинг суяги, бармоқлар ҳамда қулоқнинг жонли нусхаларини яратиш устидаги тажрибалар муваффақиятли чиққан. Олимлар ушбу янгиликнинг тиббиётда улкан имкониятлар эшигини очишига умид боғламоқда.

* * *

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати таркибида «Бахтлилик» вазири лавозими жорий этилди. Унга «жамиятни янада бахтли қилиш учун давлатнинг барча режалари, дастур ва сиёсатини мувофиқлаштириш» вазифаси юклатилган.

* * *

Колумбия Марказий банки машҳур ёзувчи Габриэль Гарсиа Маркес сурати туширилган пулларни муомалага киритди. Банкнотда ёзувчининг сурати ва унинг атрофида капалаклар айланиб юргани акс этган. Бу унинг «Ёлғизликнинг юз йили» романига ишорадир.

* * *

Хитойда ўқитувчи оиласида тўрт эгизак дунёга келди. Ғаройиблиги шундаки, ота-онаси уларга Ернинг тўрт горизонт томони номи билан — Сяобей (Шимол), Сяонань (Жануб), Сяоси (Ғарб) ва Сяодун (Шарқ), дея исм қўйишди.

* * *

Канадада ўтказилган оммавий югуриш мусобақасида ҳиндистонлик юз ёшли Ман Кау исмли аёл, 78 ёшли ўғлидан озгина кечикиб маррага етиб келди.

* * *

Жанубий Кореяда «пора» иборасига аниқлик киритувчи қонун қабул қилинди. Унга кўра, давлат хизматчилари, ОАВ ходимлари ва ўқитувчилар хизмати учун ёки тўй ва байрамларда 50 минг вондан (тахминан 45 доллар) қиммат қийматдаги совға олиши тақиқланади.

* * *

Бангладеш пойтахти Даккада йўл тирбандлиги сабаб бир оилага иккитадан ортиқ автомобилга эгалик қилишни чекловчи қонун кучга кирди.

* * *

Поёнига етаётган йилда илк марта ОИВ инфекцияси билан касалланган буюк британиялик беморнинг соғайиши қайд этилди. Америка ва Буюк британиялик олимлар яратган усул вирусни бутун организмда йўқ қилиш имконини беради. Аммо ҳали ғалабага эрта. Агар бемор қони вирусдан бутунлай «тоза» чиқса, у ҳолда бу тарихда ОИВ инфекциядан илк шифо топиш ҳолати бўлади.

* * *

Россияда федерал ташкилотлар раҳбарлари учун нархи 15 минг, ўринбосарлар 10 минг, хизматчилар эса 5 минг рублдан қиммат бўлган мобиль телефон аппаратларини сотиб олиши ва фойдаланишини тақиқловчи қонун қабул қилинди.

* * *

Ҳиндистонлик миллиардер бизнесмен Ажай Манот ёлғиз қизининг никоҳ тўйида 90 та камбағал бошпанасиз оилага барча қулайликларга эга бўлган уйлар қуриб берди. Никоҳ куни эса қизи ва куёви уй калитларини уларнинг омадли эгаларига топширди.




Ўхшаш мақолалар

БМТ раҳбарининг чақириғи

БМТ раҳбарининг чақириғи

🕔20:19, 21.11.2020 ✔206

«Катта йигирмалик» давлатларига таъсир қиладими?

Батафсил
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР

🕔12:55, 26.06.2020 ✔363

Улар фаолиятини ривожлантиришда хориж тажрибаси қандай?
 

Батафсил
Қозоғистонда ходимлардан ПЦР-тест талаб қилмаслик сўралди

Қозоғистонда ходимлардан ПЦР-тест талаб қилмаслик сўралди

🕔12:53, 26.06.2020 ✔303

Қозоғистон бош санитар врачи Айжан Есмагамбетова 23 июнь куни иш берувчиларга мурожаат қилиб, ходимлардан коронавирус учун ПЦР-тестдан ўтиш талаб қилмасликларини сўради. Унинг айтишича, бу лабораторияларга юк бўлиб тушади ва «тест топширишни мураккаблаштиради».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БМТ раҳбарининг чақириғи

    БМТ раҳбарининг чақириғи

    «Катта йигирмалик» давлатларига таъсир қиладими?

    ✔ 206    🕔 20:19, 21.11.2020
  • ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР

    ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР

    Улар фаолиятини ривожлантиришда хориж тажрибаси қандай?
     

    ✔ 363    🕔 12:55, 26.06.2020
  • Қозоғистонда ходимлардан ПЦР-тест талаб қилмаслик сўралди

    Қозоғистонда ходимлардан ПЦР-тест талаб қилмаслик сўралди

    Қозоғистон бош санитар врачи Айжан Есмагамбетова 23 июнь куни иш берувчиларга мурожаат қилиб, ходимлардан коронавирус учун ПЦР-тестдан ўтиш талаб қилмасликларини сўради. Унинг айтишича, бу лабораторияларга юк бўлиб тушади ва «тест топширишни мураккаблаштиради».

    ✔ 303    🕔 12:53, 26.06.2020
  • Қирғизистон собиқ президенти 11 йилга қамалди

    Қирғизистон собиқ президенти 11 йилга қамалди

    Бишкекда 23 июнь куни жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши билан боғлиқ суд жараёни якунланди. Суд мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни мол-мулки мусодара қилиниши билан 11 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
     

    ✔ 318    🕔 12:53, 26.06.2020
  • Хориждаги мигрантлардан Тожикистонга қанча доллар келган?

    Хориждаги мигрантлардан Тожикистонга қанча доллар келган?

    Россия Марказий Банкининг хабар қилишича, жорий йилнинг илк уч ойи мобайнида тожикис­тонлик меҳнат мигрантлари юртларига 359 млн. доллар пул ўтказди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103 млн. долларга ёки 22,3 фоизга камдир.
     

    ✔ 326    🕔 12:53, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар