Ёшлар      Бош саҳифа

«Ёшлар ҳунар ўрганиб, ишли бўлсин, деймиз»

Зумрад опа Абитова ўзига хос характерли аёл. Унинг фаолияти «саҳна ортида» бажарилади. Опа билан танишиш мақсадида уларнинг ўқув марказига бордим.

​​​​​​​

«Ёшлар ҳунар ўрганиб, ишли бўлсин, деймиз»

Тўрткўл туманида 2010 йилда иш бошлаган «Тўрткўл илм нури» ўқув марказининг фаолиятига ҳам мана саккиз йил тўлибди. Йиллар мобайнида сайқалланган кўникмалар бугун ҳам ўқитувчи, ҳам ҳунарманд Зумрад опани ҳақиқий тадбиркор аёл қилиб шакллантирибди. 

— Аёл-қизларимизга дарс бериш баробарида уларнинг қўли меҳнатга ўрганиб, иши сайқалланиши учун амалиёт ва назарияни ёнма-ён олиб борамиз. Бу ерда тўққизта ҳунар бўйича олти нафар ўқитувчи сабоқ беради.

— Қирқ нафар ўқувчингиз бор экан, уларга сабоқ беришга олти нафар ўқитувчи камлик қилмайдими?

— Кўпчилик шундай деб ўйлайди. Шахсан ўзим учта тўгаракда дарс бераман. Элита пардалари ва кийим-кечак тикиш, қандолатчилик йўналишларида. Насиб этса, марказни катталаштириш ниятим бор. Агар ишларимни йўлга қўйсам, ўқитувчилар ва йўналишларни ҳам кўпайтираман. Қарабсизки, ҳам ҳунар ўргатамиз, ҳам иш билан таъминлаймиз.

Зумрад  опанинг қизлар ҳақида ўз қарашлари бор. Қиз бола оилага тайёр бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлайди.

Зумрад Абитова тадбиркор аёллар уюшмасига аъзо эмас. Шундай уюшма борлигидан хабари ҳам йўқ. Бугун нафақат қаҳрамонимиз, балки бошқа кўплаб тадбиркор аёллар ҳам бу уюшманинг фаолияти билан таниш эмас.

Шундай бўлишига қарамасдан Зумрад опани бугун шубҳасиз тадбиркор аёл деб айта оламиз. Тиришқоқ, йиқилса ҳам ўрнидан туриб, яна йўлида давом этади. Опа ҳозир биносини катталаштириш учун кутиб ўтирмай, борига барака қилиб, ўқув марказида болалар учун кийим-кечаклар тикиб сотувга бермоқда. Маҳсулотлар сифатли, ҳамёнбоп бўлгани сабаб харидоргир.

— Режаларим жуда кўп. Худо хоҳласа, давлат шерикчилиги асосида  қурилаётган мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширамиз.

Демак, таъмирлаш ишлари тугаса, шинам, замон талабларига жавоб берадиган янги, замонавий юз ўринга мўлжалланган Гулистон маҳалласида жойлашган боғча болажонларга қучоқ очади.

Ким бўлмасин, нима иш қилмасин, муҳими ҳаракат.  Ҳаракат бор жойда фаровонлик бўлади. Зумрад опанинг ҳаракатчанлигига қараб, «иш билганга минг танга» деган мақол ёдимизга тушади.

 

Гўзал ҒАЙРАТОВА,

Тўрткўл тумани




Ўхшаш мақолалар

«ДАРСНИ ЎЙИН ТАРЗИДА ОЛИБ БОРАМИЗ»

«ДАРСНИ ЎЙИН ТАРЗИДА ОЛИБ БОРАМИЗ»

🕔11:42, 06.03.2020 ✔5653

ёхуд инглиз тили дарсида тил кўникмаларининг аҳамияти

Батафсил
Ўсмирни ўртаган дард нима?

Ўсмирни ўртаган дард нима?

🕔17:17, 27.12.2018 ✔9999

Кимлар ўз фарзандини ташвишга қўймоқда?

Батафсил
Ҳар куни керак бўлган  «юқумли касаллик»

Ҳар куни керак бўлган «юқумли касаллик»

🕔17:17, 27.12.2018 ✔9744

«У жуда арзон, лекин кўп нарса беради. Ким олса, уни бой қилади, ҳадя этганлар эса камбағал бўлиб қолмайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар