Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ТЕЗ  ТИББИЙ  ЁРДАМ  ВАҚТИДА  КЕЛМАСА,

қаерга мурожаат қилиш керак?

ТЕЗ  ТИББИЙ  ЁРДАМ  ВАҚТИДА  КЕЛМАСА,

Бундан 20-25 йил аввал 1,5 килограмм вазн билан туғилган чақалоқнинг яшаб кетишига ишонч йўқ эди, ҳозир эса бир килограммдан кам вазнда туғилган жажжи гўдаклар ҳам буткул соғломлаштирилаётир.

Бу ҳақда яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди. Тадбирда болаларда ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари, бемор болаларни дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари батафсил жавоб берди.

— Юрагида нуқсони бор айрим болалар ҳамон хорижда операция қилинмоқда. Қандай турдаги кардиожарроҳлик амалиётлари мамлакатимизда қилинмайди?

— Болаларда ўтказиладиган кардиожарроҳлик амалиёти, асосан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида бажарилади, — дейди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Лазиз ­ТЎЙЧИЕВ. — Болаларда учрайдиган юрак нуқсонларининг тури жуда кўп. Жарроҳлик аралашувини талаб қиладиган барча юрак нуқсонини шартли равишда 100 фоиз деб олсак, шулардан 70 фоизи мамлакатимизда бажарилади. Қолган 30 фоизи ўта оғир юрак нуқсони ҳисобланиб, бундай беморлар учун хориждан мутахассислар жалб қилинади ёки бола чет элга юборилади. Масалан, чақалоқ туғилганининг биринчи кунлариданоқ қилиниши лозим бўлган операциялар, муолажаси кечиктириб юборилган ўта оғир юрак нуқсонлари ҳозирча хорижда бажариляпти. Айни вақтда оғир юрак нуқсонли уч бола Францияга жарроҳлик амалиёти учун юборилган. Улар билан икки кардиожарроҳ ҳам кетган. Мутахассисларимиз операция жараёнида бевосита қатнашиб, ушбу технологияни ўзлаштириб қайтиши ва ўз фаолиятида татбиқ қилиши кўзда тутилмоқда.

— Болаларга режали қилинадиган энг зарур вакциналарнинг барчаси бепул. Лекин нега «А» гепатитига қарши эмлов пулли? Бунинг устига мазкур эмловни олмаган бола боғчаларга қабул қилинмаётир...

— Ҳозирда болалар 12 хавфли касалликка қарши режали эмланмоқда. Асорати ўлим ва ногиронлик билан тугаш хавфи бўлган оғир касалликларнинг олдини олишга қаратилган вакциналар бюджет ҳисобидан қопланади. Вирусли гепатит «А» эса кенг тарқалган ичак инфекцияси бўлиб, ногиронлик ва ўлим ҳолатларини деярли пайдо қилмайди. Мактабгача таълим муассасасига эмланмаган бола, аввало, ўзи ва бошқа тенгдошлари саломатлиги муҳофазаси инобатга олингани ҳолда қабул қилинмайди.

— Тез тиббий ёрдам билан боғланиш, чақириш муаммога айланиб қолаётган ҳолатлар ҳам бўлиб турибди: ё телефонни ҳеч ким кўтармайди ёки вақтида етиб келишмайди. Шундай вазиятда аҳоли қаерга мурожаат қилиши керак?

— Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида тез тиббий ёрдамга мурожаат келиб тушганидан бошлаб чақирувга автомашинанинг етиб боргунига қадар бўлган жараён кенг ўрганилди. Мурожаатларнинг кўплигини инобатга олиб, ҳар битта оилавий поликлиникада эҳтиёжга қараб, бир ёки иккитадан қўшимча тез тиббий ёрдам пунктлари очилди.

Агар бирор муаммога дуч келсангиз ёки шикоятингиз бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишонч телефони — «1003» рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

🕔14:08, 10.05.2021 ✔53

Инсон ғалабага эришади. Мағлубиятга эса учрайди. Яъни, гап бўлаги сифатида мазкур икки эгага нисбатан одатда ана шу икки кесим ишлатилади.

Батафсил
«ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

«ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

🕔23:52, 01.05.2021 ✔304

Маълумотларга кўра, битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф-муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағни тежайди.

Батафсил
ИНДИГО БОЛАЛАРИ

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

🕔23:46, 01.05.2021 ✔309

Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

    БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

    Инсон ғалабага эришади. Мағлубиятга эса учрайди. Яъни, гап бўлаги сифатида мазкур икки эгага нисбатан одатда ана шу икки кесим ишлатилади.

    ✔ 53    🕔 14:08, 10.05.2021
  • «ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

    «ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

    Маълумотларга кўра, битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф-муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағни тежайди.

    ✔ 304    🕔 23:52, 01.05.2021
  • ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

    ✔ 309    🕔 23:46, 01.05.2021
  • Шахсга йўналтирилган таълим

    Шахсга йўналтирилган таълим

    ўқитувчини ҳам, ўқувчини ҳам фикрлашга ва изланишга ундайди

    ✔ 305    🕔 23:41, 01.05.2021
  • «ЮВИШ» НИ ҚАЧОН БАС ҚИЛАМИЗ?

    «ЮВИШ» НИ ҚАЧОН БАС ҚИЛАМИЗ?

    ёхуд мустамлакачилар олиб кирган машъум сиёсат

    Мақолани ёзиш учун узоқ ўйландим. Қўлимга тушган маълумотларни қайта-қайта ўқидим. Махтумқули айтганидек, дунё ясаниб, ўзини кўз-кўз қилиб, қалбимга соя ташлайверди, ташлайверди.

    ✔ 502    🕔 17:36, 23.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар