Ўзлик      Бош саҳифа

Болалик ўйинлари, сени соғиндим!

Баҳор фасли халқ сайиллари, миллий ўйинларга бойлиги билан бошқа фасллардан алоҳида ажралиб туради. Сочларига толпопук тақиб, йўл четида «бештош» ўйнаётган қизалоқларни кўриб, беихтиёр болалигимда ўйнаган мароқли ўйинлар кўз олдимда гавдаланади.
 

Болалик ўйинлари, сени соғиндим!

Мен учун энг қизиқарли ўйин «ланка» эди. Танга шаклидаги қўрғошинга терини мустаҳкамлаб ёки бўлмаса қалин қирқим матоларни майдалаб ланка ясардик. Агар ўйнагувчилар сони кўп бўлса жамоаларга бўлиниб, кам бўлса якка-якка бўлиб ўйинга киришардик. Унда оддий тепиш, жуфт тепиш, сакраб тепиш каби шартлар бўйича ўзаро беллашардик.
Яна бир ўйин бор эдики, унинг нафақат ўйнагувчи, балки томошабинлари ҳам кўп бўларди. Бу ўйин номи «Чикки» деб аталиб, унга махсус битта узунчоқ, битта қисқа калтакча ясаларди. Катта доира чизилиб, бир иштирокчи доира ичида туриб калтакчани улоқтиради. Иккинчи иштирокчи эса уни ерга туширмасликка ҳаракат қилади. Мабодо ушлаб қололмаса, уни ердан олиб доирага қайтаради. Доира ичига туширгандагина калтак улоқтириш навбати унга тегади. Бу ўйин юртимизнинг кўп жойларида «чиллак» деб ҳам аталади. 
Бундан ташқари арғимчоқ учиш, бекинмачоқ, ўртага тушиш каби ўйинлар ҳам болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилган.
Баъзан ўйинга киришиб кетганимиздан вақт ўтганини ҳам сезмасдик. Ҳаттоки, об-ҳавонинг ноқулайлигию, кеч тушиб, кун қорайгани ҳам бизга кор қилмасди. Аниқ эслайман. Бир гал бекинмачоқ ўйнаётганимизда шаррос жала ёға бошлаган. Шундай бўлса-да, панароқ жойларга яшириниш шарти билан ўйинни давом эттирганмиз. Ҳамманинг кийимлари ҳўл бўлиб кетса-да, ҳеч ким ўйинни ташлаб кетмаган.
Бу каби миллий ўйинларимиз ёшларга завқ-шавқ бағишлаш билан биргаликда уларни жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.
Муҳими шундаки, бу ўйинларнинг ҳеч бири шунчаки эрмак ёки вақт ўтказиш учун ўйлаб топилмаган. Улар ўғил-қизларнинг жисмонан ва руҳан соғлом, чидамли ҳамда иродали бўлиб ўсишларига ёрдам беради. Демак, халқимизнинг оддий ўйинларида ҳам аждодлар закоси, руҳий ва жисмоний комилликка интилиш нияти мужассам.
Муҳтарама НЎъМОНОВА,
Бувайда тумани




Ўхшаш мақолалар

БЕҲБУДИЙ БИЗНИ  КЕЧИРАРМИКАН?

БЕҲБУДИЙ БИЗНИ КЕЧИРАРМИКАН?

🕔13:15, 28.08.2020 ✔3081

Ҳаётий тажрибамда давлатнинг икки хил тизимида кўп ўзгаришларга, яхшисига ҳам, ёмонига ҳам гувоҳ бўлдим. Вазиятдан чиқиш мақсадида шошилинч тадбирлар кўрилгани, турли экспериментлар ўтказилгани ҳам бор гап.
 

Батафсил
ҒОЛИБЛАРГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

ҒОЛИБЛАРГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

🕔13:12, 28.08.2020 ✔3085

Бир дўстим коронавирусдан вафот этди. Йигирма кун аввал кўргандим. Соппа-соғ юрганди. У билан болалигимиз бирга ўтган, мактабда олдинма-кетин ўқигандик. Собиқ футболчи эди. Юрагим ачишиб кетди.

Батафсил
МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

МАЪРИФАТНИ АНГЛАШ ЙЎЛИДА

🕔13:12, 28.08.2020 ✔3206

улкан ишларга қўл урилмоқда

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар