Саломатлик      Бош саҳифа

Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

Коронавирус  инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

Беморларнинг ўлим сабаблари ҳақида тўхталсангиз. Короновируснинг ўзига хос профилактикаси мавжудми?

– Коронавирус инфекцияси билан ортиқча тана вазнига эга, қандли диабет, гипертония, юрак ва ўпка хасталиклари билан оғриган беморлар зарарланишади. Касаллик ёндош хасталиклари мавжуд одамларда оғирроқ кечади.

Коронавирус касаллигидан вафот этиш сабабларидан бири – тромбозларнинг ривожланиши ҳисобланади. Ҳозирга келиб тромбозларнинг олдини олиш ва даволаш протоколи ишлаб чиқилган. Аммо таъкидлаш лозимки, антикоагулянт дори воситаларни назоратсиз қабул қилиш оғир оқибатлар – қон кетишига олиб келиши мумкин.

Коронавирусга қарши ўзига хос профилактика ҳақида гапиришга ҳали эрта. Лекин носпецифик профилактика: одамлар гавжум ерга бормаслик, ниқоб тақиш, қўлларни совунлаб ювиш мавжуд.

Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан  енгил ўтади?

– Ҳозирги кунда ушбу масала бўйича ягона фикр мавжуд эмас. Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади, яъни томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш.

Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади. Енгил кечишига олиб келувчи сабаблар қуйидагилар бўлиши тахмин қилинади:

 Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;

 Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга – чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;

 Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;

 COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам;

 Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антитаначалар ҳосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.

Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши мумкин ҳамда ўлимга олиб келиши ҳеч гап эмас.




Ўхшаш мақолалар

КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

🕔13:55, 10.05.2021 ✔87

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра ҳар бир киши чалиниши мумкин бўлган COVID – 19 касаллигига табиблар чалинишмаётган экан. Бунинг сири нимада?

Батафсил
Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

🕔18:18, 05.03.2021 ✔1282

Табобатда жийданинг меваси, барги, пўстлоғи, елими ва илдизидан Ибн Синогача ҳам, ундан кейин ҳам баракали фойдаланилган. Ибн Сино сафро ҳайдашда, иссиқдан бўлган йўталда, қусишни тўхтатишда, ичаклар яллиғланиши ва ич кетишининг олдини олишда фойдаланган. Халқ табобатида жийда меваси ва унинг дамламаси болалардаги ич кетиш, нафас йўллари, меъда-ичак хасталикларида тавсия этилади.

Батафсил
Чилонжийда

Чилонжийда

🕔20:19, 21.02.2021 ✔1373

Чилонжийданинг асосан барги ва меваси бир қатор хасталикларга даво бўлади. Танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва пептид алкалоидлар, баргларида оғриқ қолдирадиган моддалар, аскорбин кислота, қатронлар, гликозидлар, мевасида анчагина қанд моддалари, витамин С, данагининг мағзида 33 фоизгача қотмайдиган ёғ бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

    КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра ҳар бир киши чалиниши мумкин бўлган COVID – 19 касаллигига табиблар чалинишмаётган экан. Бунинг сири нимада?

    ✔ 87    🕔 13:55, 10.05.2021
  • Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

    Меваси, барги ва танаси ҳам фойдали ЖИЙДА

    Табобатда жийданинг меваси, барги, пўстлоғи, елими ва илдизидан Ибн Синогача ҳам, ундан кейин ҳам баракали фойдаланилган. Ибн Сино сафро ҳайдашда, иссиқдан бўлган йўталда, қусишни тўхтатишда, ичаклар яллиғланиши ва ич кетишининг олдини олишда фойдаланган. Халқ табобатида жийда меваси ва унинг дамламаси болалардаги ич кетиш, нафас йўллари, меъда-ичак хасталикларида тавсия этилади.

    ✔ 1282    🕔 18:18, 05.03.2021
  • Чилонжийда

    Чилонжийда

    Чилонжийданинг асосан барги ва меваси бир қатор хасталикларга даво бўлади. Танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва пептид алкалоидлар, баргларида оғриқ қолдирадиган моддалар, аскорбин кислота, қатронлар, гликозидлар, мевасида анчагина қанд моддалари, витамин С, данагининг мағзида 33 фоизгача қотмайдиган ёғ бўлади.

    ✔ 1373    🕔 20:19, 21.02.2021
  • ЎЛИМДАН БОШҚА ҲАММА ДАРДГА ДАВО СЕДАНА

    ЎЛИМДАН БОШҚА ҲАММА ДАРДГА ДАВО СЕДАНА

    Имом Муслим ва Имом Бухорий ҳадисларида таъкидланишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қора седанада ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор», деб марҳамат қилганлар.

    ✔ 2110    🕔 16:09, 12.02.2021
  • Коронавирус  инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?

    Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

    ✔ 3309    🕔 09:38, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар