Етти кун      Бош саҳифа

19,1 млрд. сўм эгаларига етказилди

2020 йилда прокуратура органларига аҳоли мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 19,1  млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия, алимент ва бошқа тўловларни олишда амалий ёрдам кўрсатилган.

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органлари томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда хабар берилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, прокуратура органлари томонидан 2020 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида 23  мингдан ортиқ тадбиркор ва инвесторларга ер майдони ва бино ажратилиши, коммуникация тармоқларига уланиши ҳамда лицензия ва рухсатномалар берилишида кўмак кўрсатилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқини бузиш ҳолатлари бўйича 817  нафар масъул шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, 353  та ноқонуний ҳужжатга протест келтирилган, судларга 21,8  млрд. сўмлик 451  та даъво аризаси киритилиб, 5  минг  206  нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланган.

Маълум қилинишича, 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1  723  нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.




Ўхшаш мақолалар

1 МАЙДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАР ОШИРИЛАДИ

1 МАЙДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАР ОШИРИЛАДИ

🕔14:09, 10.05.2021 ✔31

Ҳукуматнинг тегишли қарори (256-сон, 29.04.2021 йил) билан, 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБДА ЭКАНИНИ АНИҚ БИЛАСИЗМИ?

ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБДА ЭКАНИНИ АНИҚ БИЛАСИЗМИ?

🕔14:08, 10.05.2021 ✔31

Эндиликда ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қўшма Ҳайъат мажлисида бу ҳақда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Батафсил
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига  12 МИЛЛИОН СЎМДАН БЕРИЛАДИ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 МИЛЛИОН СЎМДАН БЕРИЛАДИ

🕔14:07, 10.05.2021 ✔29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар