Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

Лутфихон ёшлигидан санъатни севар, берилиб рақсга тушар, халқ қўшиқларини меҳр ва ихлос билан, кўзларида ёш милтиллаб куйлар эди. Ёш қизнинг юрагида дард борлигидан қўшиқлари маҳзун. Ягона дардкаши – акаси.

«КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

У куйлаганда акасининг юраги ҳаприқар, кўзларига ёш келарди. Ўн тўрт ёшга тўлиб-тўлмаган қизга совчилар кела бошлади.

Лутфихон Тожизода исмли йигитга турмушга чиқди. Чиройли, нафис ва нозик дидли келин янги хонадонда илиқ кутиб олинган бўлса-да, ҳадемай унинг санъатга ошуфталиги ошкор бўлди-ю, вазият ўзгарди. Хиргойи қиларкан, эри кириб келди. Ажабланиб: – Ҳали сен яллачимисан? – кўзларига тик боқди. – Йўқ, мен шунчаки... – довдираб қолди Лутфихон. – Ҳеч ким эшитмайди, деб ўйлама. Деворнинг ҳам қулоғи бор! Сен номусли оила келинисан, шуни унутма...

Лекин бир куни Лутфихоннинг юрагида яна нимадир тўлиб-тошди-ю... – Ўчир! – деди тўсатдан пайдо бўлган куёв. – Мен сенга нима дегандим? Ашула айтяпсанми яна? – у ғазабдан титрар, жазаваси ақлдан озиш даражасида кўтариларди.

Куёв келинни қаттиқ жазолади. Келиннинг акаси бунга чидолмай уйига келди-да: – Гуноҳи нима? – сўради куёвидан. – Ўзига-ўзи дардлашгани – хиргойи қилганими? – Ашула-пашула кетмайди бу уйда, – деди Тожизода. – Неча марта тушунтирай? Бўлди! Олиб кетинг! – Олиб кетгани келгандим ўзимам. – Яхши. Қўшиқчиларнинг алоҳида жойи бўлади. Биларсиз?! Олиб боринг-да, топширинг. – Нима?!.

Келиннинг акаси ўзини тутолмади. Куёвнинг юзига тарсаки тушурди-ю: – Нима қилишимни биламан, – деди титраб-қақшаб.

У келин бўлиб келинлик гаштини сурмаган юраги кемтик синглисини уйига олиб кетди. Замон оғир эди. Қаҳатчилик... Лутфихон бир куни: – Акажон, Қўқонда хотин-қизлар клуби очилибди. Ҳар хил тўгараклари бор экан. Борсам, ҳунар ўргансам... – деган эди, ўйлаб ўтирмай: – Йўқ, – рад этди акаси. – Шундоқ ҳам беш бармоғинг ҳунар.

Лутфи ерга қараган эди, акаси, ёдига нимадир тушгандай бўлиб: – Ҳой, менга қара, – овозини кўтарди, – акамга «юкман» деган бўлмағур хаёлда эмасмисан мабодо?

Унинг елкасидан қучаркан:

– Рухсат беринг, илтимос, – зорланди Лутфихон. – Шундай қилмасам бўлмайди, ака!

Кўзлар тўқнашди. Дард ва алам бор эди Лутфининг нигоҳида. Кучли оғриқ. Ва яна қудратли истак. Ҳар қандай тўғаноқни йўлидан супуриб-сидиришга қодир бир истак!

Лутфихон акасининг розилиги билан она қишлоғи Риштонни тарк этиб, Қўқонга йўл олди. У мўлжаллаган хотин-қизлар клуби шаҳарнинг Тароқчилик маҳалласида жойлашган экан. Қидириб топди.

Лутфихон Қамбар опа деган меҳри дарё аёлнинг уйида яшади. У билан она-бола тутинди. Тикувчиликдан ташқари мусиқа, хор ва рақс тўгараклари ҳам бор эди клубнинг. Санъатга ошуфта вужуд зим-зиё кулбадан ёруғ дунёга, мус аффо ҳавога чиққандай эди. «Истаганингча куйла, рақсга туш, ўзингни намоён эт!» Бу орзулар рўёбининг бошланиши эди...

Лутфихоним Саримсоқова кейинчалик Андижон (1928-1931) ва Марғилон (1931-1934) театрларида фаолият юритди. 1939 йили Ўзбекистон давлат филармонияси қошида дуторчи қизлар ансамбли ташкил этилгач, Лутфихоним икки йил шу ансамблнинг бадиий раҳбари бўлди. Сўнгра Муқимий театрига ишга ўтди. Бу муборак санъат даргоҳида 33 йил самарали меҳнат қилди. Театр камолоти Лутфихонимдай етук санъаткорлар ижодида бўй кўрсатди. Айниқса, Лутфихоним роль ўйнаган бир қатор спектакллар маданий ҳаётимизда унутилмас воқеа бўлди.

Лутфихоним Саримсоқованинг кино соҳасидаги фаолияти 1931 йили суратга олинган «Озод» картинаси билан бошланиб, унда у тўқувчи аёл ролини ўйнаган. «Маҳа ллада дув-дув гап» фильмидаги Меҳри хола, «Сен етим эмассан»даги Фотима опа... Ўзбек киносининг шонли ўтмиши бўлган бу картиналар истиқлол йилларида ҳам намойиш этиларкан, Лутфихоним Саримсоқова яратган бетакрор образлар бугунги кунда ҳам бежиз меҳрибон онажонларимиз тимсоли бўлиб қолмаётганини англаймиз. Она – ҳар даврда она!

Театрдаги шогирдлари уни аяжон деб чақиришарди. Аяжон уларнинг фарзандларига ҳам меҳр берар, оналик қиларди. Қирқ кунлик Азимжонимни аяга ташлаб ўзим гастролга кетганман, деб хотирлаган эди актриса Фароғат Раҳматова.

Лутфихонимнинг ёқимли овози бор эди. Эл хонишларини юраги сел бўлиб, кўзларида ёш билан тингларди. Қадрдонларининг яхши кунларида эса «Ёр-ёр», «Жамбилхон», «Қилпиллама» каби халқ қўшиқларини ижро этаркан, давра жонланар, тўйхонада ўзгача файз ёйиларди.

Лутфихоним Саримсоқова Тожизодадан фарзанд кўрмади. Ёши бир жойга боргач, болалар уйидан рус миллатига мансуб бир қизни фарзандликка олиб, Ҳужум деб исм қўйди. Кейинчалик «Ғунча» кинотеатри орқасидаги мўъжазгина ҳовлида ягона қизи Ҳужумнинг шукрини қилиб яшар, қизалоғининг борлигигина ғам-қайғу ҳужумига қалқон бўларди. «Аяжон!» деб эшигидан кириб келганларида эса қалби энтикар, «кўп болали бахтиёр она» эканлигидан боши кўкка етарди.

Дардинг бўлса дарёга айт, деган нақл бор. Ҳа, дарё ҳеч кимга сирингни чиқармайди. Лекин у тинглайди, холос. Маслаҳат бера олмайди. Лутфихонимдай қалби дарё эса...

Онасини қаттиқ соғинган ҳам уни йўқлаб келар, қучоғида онажонининг исини туяр эди. Юраги эзилган кишида баъзан болаликка қайтиш, мурғак вужуддай она бағрида алла эшитиб ором олиш истаги туғиларкан. – Онажон, алла айтинг! – дер эди қалби мажруҳлар Лутфихонимнинг елкасига бош қўйиб. Ва у, бўйи бўйига баробар «боласи»нинг бошини силаганча унинг хоҳишини бажо келтирар, ширин-ширин аллаларида онаизор қалбининг орзу-ниятлари, армону умидлари янграр эди.

Муҳаммад ШОДИЙ




Ўхшаш мақолалар

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА  БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

🕔14:02, 10.05.2021 ✔33

Диний бағрикенглик ва радикализм: Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро ҳамкорлиги қандай кечмоқда?

Батафсил
МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

🕔14:01, 10.05.2021 ✔34

Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотира уйғонса гўзал дейишади. Ҳақ гап. Ўтганларни эслаш, уларнинг яхши сифатларини ёдга олиш, хақларига дуо қилиш билан хотира гўзалдир.

Батафсил
БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

🕔13:59, 10.05.2021 ✔52

ВАТАН... У нима ўзи? Яшаётган манзилми? Қариндош-уруғми? Балки дўст у биродарлардир? Мусофирликда умри ўтаётган ватандошлар нима учун «Ватан тупроғи»ни орзу қилади? Бобомиз Бобур Мирзо юртидаги нималарни соғинган ва умуман, хориж сафарлари чоғи «ватан соғинчи»деганда нима назарда тутилади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА  БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

    «МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

    Диний бағрикенглик ва радикализм: Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро ҳамкорлиги қандай кечмоқда?

    ✔ 33    🕔 14:02, 10.05.2021
  • МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

    МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

    Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотира уйғонса гўзал дейишади. Ҳақ гап. Ўтганларни эслаш, уларнинг яхши сифатларини ёдга олиш, хақларига дуо қилиш билан хотира гўзалдир.

    ✔ 34    🕔 14:01, 10.05.2021
  • БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

    БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

    ВАТАН... У нима ўзи? Яшаётган манзилми? Қариндош-уруғми? Балки дўст у биродарлардир? Мусофирликда умри ўтаётган ватандошлар нима учун «Ватан тупроғи»ни орзу қилади? Бобомиз Бобур Мирзо юртидаги нималарни соғинган ва умуман, хориж сафарлари чоғи «ватан соғинчи»деганда нима назарда тутилади?

    ✔ 52    🕔 13:59, 10.05.2021
  • ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАНГ, ЖАНОБ!

    ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАНГ, ЖАНОБ!

    «Газетанинг замони ўтяпти».

    Бу – баъзи бўлмағур одамларнинг гапи! Ва баъзи маърифатдан узоқ раҳбарларга ёқаётган гап.

    ✔ 425    🕔 17:38, 23.04.2021
  • ТУРКИЙ КЕНГАШ

    ТУРКИЙ КЕНГАШ

    иқтисодиётимиз учун қандай «бонус»лар тақдим этади?

    Жорий йилнинг 31 март куни Туркистон шаҳри (Қозоғистон)да Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтди.

    ✔ 400    🕔 17:32, 23.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар