Етти кун      Бош саҳифа

ҚАРИНДОШЛАР НИКОҲИ

қонун билан тақиқланиши мумкин

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлисида айтиб ўтилди, дейилади ЎзА тарқатган ахборотда.

ҚАРИНДОШЛАР НИКОҲИ

Мажлисда қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахбороти эшитилди. Вазирлик бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматованинг қайд этишича, жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш механизми ишлаб чиқилган. – Қариндошлар ўртасидаги никоҳ, шунингдек, қизларни эрта узатиш ҳолатлари ҳамон кузатиляпти, – дейди М.Нурматова. – Олдин фақат ўрганиш ва маълумот йиғиш ишлари олиб борилган бўлса, бугунги кунда шунақа ҳолатлар аниқланган оилаларга кириб, унинг сабабини индивидуал аниқлаб, унга чоралар кўриш бўйича ишлар қилинмоқда. Унинг самараси ўлароқ, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эрта никоҳ анча камайган. Яъни уч ойда 13 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилган. Лекин эрта туғруқ ҳолати биттага ошган.

75 нафар эрта туғруқ қайд этилган. Энг ачинарлиси, буларнинг орасида 14-15 ёшдаги ёш қизлар ҳам бор.

Отаси ёки онаси хорижга чиқиб кетган оилалар фарзандлари кўпинча бу ҳолатга йўл қўймоқда. Бу бошқа давлатларда шахсий иш, деб қаралади ёки жиноий жавобгарлик белгиланмаган.  Ҳозирда ҳар бир мактабда Аёллар маслаҳат кенгаши ташкил қилинган. Бу ерга нафақат аёллар, балки мана шундай муаммолар гирдобига тушиб қолган қизлар ҳам боради. Улар ҳеч кимга дардини айтолмайди. Шу пайтда маслаҳат кенгашларига бориб, мурожаат қилиши мумкин. У ерда ҳатто психологик тренинг ўтказиш хоналари ҳам бор. Шу билан бирга, қариндош-уруғ ўрт асидаги никоҳ ҳам бугунги кунда оғриқли масалалардан бири. Бу бўйича хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқсак, кўп давлатларда қариншдошлар ўртасидаги никоҳ тақиқланган. Шу сабабли бизда ҳам қонун билан буни тақиқлаш вақти келди. Биз бу бўйича ҳар куни тарғибот қилсак-да, барибир ҳолатлар камаймаяпти. Қанчадан-қанча мажруҳ болалар туғиляпти. Бунинг олдини олиш керак.




Ўхшаш мақолалар

1 МАЙДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАР ОШИРИЛАДИ

1 МАЙДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАР ОШИРИЛАДИ

🕔14:09, 10.05.2021 ✔31

Ҳукуматнинг тегишли қарори (256-сон, 29.04.2021 йил) билан, 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБДА ЭКАНИНИ АНИҚ БИЛАСИЗМИ?

ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБДА ЭКАНИНИ АНИҚ БИЛАСИЗМИ?

🕔14:08, 10.05.2021 ✔31

Эндиликда ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қўшма Ҳайъат мажлисида бу ҳақда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Батафсил
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига  12 МИЛЛИОН СЎМДАН БЕРИЛАДИ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 МИЛЛИОН СЎМДАН БЕРИЛАДИ

🕔14:07, 10.05.2021 ✔29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар