Етти кун      Бош саҳифа

ЎРГАНИЛМАГАН МУАММОНИНГ ЎЗИ ҚОЛМАДИ-ЁВ...

Назаримда, кейинги тўрт йилда муаммоларни аниқлашнинг зўр механизмини  ўйлаб топдик. Одамларни қийнаётган масалаларни ўрганавериб, авра-астарини чиқариб юборганимиз ҳам рост. Аммо, афсуски, уларни ҳал этишга келганда, ёндашув ўша-ўша — алмисоқдан қолган.

ЎРГАНИЛМАГАН МУАММОНИНГ ЎЗИ ҚОЛМАДИ-ЁВ...

Мана, кейинги пайтларда Президент вилоятларга ташрифи чоғида кутилмаганда чекка маҳаллаларга кириб бориб, вазиятни ўз кўзи билан кўришни одат қилди. Хатога йўл қўйган мутасаддиларни аяб ўтиргани йўқ. Лекин, ечим масаласига келганда...

Давлат раҳбарининг Наманганга сўнгги ташрифини олинг. Ўша Бунёдкор номли маҳалладаги аҳвол чинданам абгор экан. Хўш, энди буёғига нима бўлади? Наманган раҳбарияти зудлик билан «йўл харитаси» тузиб, шу овлоқ манзилни нари борса, 5-6 ой ичида замонавий шаҳарчага айлантириб ташлайди. Тамом-вассалом! Шу билан масала ёпилади.

Ваҳоланки, Наманганда, умуман, бутун республикамизда бу каби ночор қишлоғу маҳаллалар қанча?! Биз эса айнан Президент борган манзилларнигина гулистонга айлантириш билан машғулмиз.

Ўшандаям бошимизда таёқ синганидан сўнг...

Масалан, Намангандаги ўша маҳалла аҳли ичимлик сув йўқ, деб зориқаётганди. Айтишларича, дарров бу ерга қувур тортиб келиниб, сув чиқаришга киришилибди.  Демак, қилса бўларкан. Лекин қолган жойларда аҳвол қачон ўзгаради, бу номаълум. Бунинг учун Президент яна Наманганга бориши керак чамаси...

Умуман,  биринчи галда Бунёдкор маҳалласини обод қилишга зўр бермай, аввал шу ён-атрофдаги барча массивлардаги муаммоларни босқичма-босқич, бирин-кетин ҳал қилса бўлмасмикан?

Айтайлик, аввал сув, ундан кейин йўл масаласи, навбатдаги йили электр таъминоти ва сўнг ободонлаштириш ишларига киришилса, бундан биргина бунёдкорликлар эмас, ҳамма бирваракайига хурсанд бўлса керак.

Шу ўринда муҳтарам раҳбарларимизга илтимос қиламизки, фақат «йўл хариталари» тузавермай, уларнинг ижросига ҳам вақт ажратинг! Ярага малҳам қўйиш билан касал танани тузатиб бўлмайди. Кўзбўямачилик билан етиб келган манзилимиз эса шу бўлди!..

platforma.uz




Ўхшаш мақолалар

1 МАЙДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАР ОШИРИЛАДИ

1 МАЙДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАР ОШИРИЛАДИ

🕔14:09, 10.05.2021 ✔31

Ҳукуматнинг тегишли қарори (256-сон, 29.04.2021 йил) билан, 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБДА ЭКАНИНИ АНИҚ БИЛАСИЗМИ?

ФАРЗАНДИНГИЗ МАКТАБДА ЭКАНИНИ АНИҚ БИЛАСИЗМИ?

🕔14:08, 10.05.2021 ✔31

Эндиликда ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қўшма Ҳайъат мажлисида бу ҳақда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Батафсил
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига  12 МИЛЛИОН СЎМДАН БЕРИЛАДИ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 МИЛЛИОН СЎМДАН БЕРИЛАДИ

🕔14:07, 10.05.2021 ✔29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар