Оила хуржун      Бош саҳифа

КУНДА ЭМАС, КУНИДА

Одамларнинг кўп иши тушадиган бир ташкилотда ёнғин рўй берди. У ердаги энг масъул ходим Ўт ўчириш хизматига телефон қилди. – Тез етиб келинглар, казо-казо идора ёняпти! – Бир дақиқа шошманг, сизни мутахассис билан улайман...

КУНДА ЭМАС, КУНИДА

Энг масъулнинг қулоғига аввал шўх янгроқи мусиқа, кейин мамнуният ва назокат билан йўғрилган иборалар эшитилади: – Ҳурматли абонент, Ўт ўчириш хизматига хуш келибсиз! Бизнинг янги хизматларимиз ҳақида маълумот олмоқчи бўлсангиз, «бир»ни босинг!

Кейин: – Борди-ю ёнғинга қарши ускуна жиҳозлатмоқчи бўлсангиз, унда «икки»ни босинг!

Кейин: – Диққат-диққат: Ўт ўчириш хизмати сизга ўт ўчиришнинг мутлақо янги усулларини тақдим этади! Яна ҳам кўпроқ билишни хоҳлайсизми? Унда «уч»ни босинг!

Кейин: – Булар орасида ўзингиз кутган вариант чиқмадими? Илтимос, алоқада қолинг...

Салдан кейин:

– Объектингизнинг кадастр рақамини, мулк эгасининг паспорт маълумотларини тайёрланг... Илтимос, алоқада қолинг...

Салдан кейин: – Сизнинг қўнғироғингиз биз учун жуда муҳим, илтимос, алоқада қолинг...

Икир-чикир техник овозлардан кейин:

– Ёнғинни ўзингиз мустақил равишда ўчирмоқчимисиз? Унда «Малакали ўт ўчирувчи» хизматидан фойдаланинг. Хизматни фаоллаштириш учун «беш»ни босинг! ...

– Ассалому алайкум! Ўт ўчириш хизмати оператори Фалончиев эшитади! – Бизда ёнғин чиқди! Биномиз ёняпти! – Айтинг-чи, сизга ким деб мурожаат қилишим мумкин? – Эсингизни еганмисиз, нима бало?! Бу ерда бино ёняпти, ким деб мурожаат қилишингизнинг нима аҳамияти бор? Тезда ўт ўчириш гуруҳини юборинг! – Бинонинг кадастр рақами ва мулкдорнинг исми, фамилияси, отасининг исмини айтиб юборсангиз. – Қанақасиз ўзи?! Мен ҳеч қанақа кадастр-падастрни билмайман, бизнинг идорани биласиз-ку, ўт ўчириш гуруҳи юбориш учун шунинг ўзи етарли эмасми?! – Илтимос, алоқада қолинг. Сизни мурожаатчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассисга улайман...

Шўх-шодон мусиқа янграйди.

Бироздан сўнг: – Ёнғин сигнализациясини ўрнатишга буюртма бермоқчи бўлсангиз, «Сигнализация монтажи» деб айтинг!

Бироздан сўнг: – «Кеча-кундузлик ўт ўчириш хизмати»дан фойданмоқчи бўлсангиз, «Фаоллаштириш» деб айтинг!

Яна бироздан сўнг: – Сиз ўзингизга тўғри келган вариантни танламадингиз. Қўнғироғингиз операторга уланади...

Яна бироздан сўнг: – Ассалому алайкум! Ўт ўчириш хизмати    навбатчиси Писмадончиев эшитади! – Биномиз ёниб кетяпти! Бирон нарса қилсангиз-чи! – Айтинг-чи, сизга ким деб мурожаат қилишим мумкин? – Падарингга лаънат! Ит эмгурлар! Бино ёняпти, деяпман, гапга тушунасанларми ўзи?! – Бизнинг мутахассисларимиз сизнинг муаммоингизни кўриб чиқади. Айтинг-чи, сиз билан қайси рақам орқали боғланса бўлади? – Минг лаънат ҳаммангга!..

Ана шундай! Кўзамиз кунда эмас, кунида синади. Баъзан эса кўзамизни ўзимиз синдирган кўзамизнинг синиғи синдиради.

ЖУЛҚУНБОЙнинг жияни




Ўхшаш мақолалар

Тилим қурсин...

Тилим қурсин...

🕔18:11, 09.04.2021 ✔577

Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

Батафсил
КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

🕔13:11, 24.03.2021 ✔801

Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

Батафсил
КУНДА ЭМАС, КУНИДА

КУНДА ЭМАС, КУНИДА

🕔13:10, 24.03.2021 ✔778

Одамларнинг кўп иши тушадиган бир ташкилотда ёнғин рўй берди. У ердаги энг масъул ходим Ўт ўчириш хизматига телефон қилди. – Тез етиб келинглар, казо-казо идора ёняпти! – Бир дақиқа шошманг, сизни мутахассис билан улайман...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тилим қурсин...

    Тилим қурсин...

    Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

    ✔ 577    🕔 18:11, 09.04.2021
  • КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

    ✔ 801    🕔 13:11, 24.03.2021
  • КУНДА ЭМАС, КУНИДА

    КУНДА ЭМАС, КУНИДА

    Одамларнинг кўп иши тушадиган бир ташкилотда ёнғин рўй берди. У ердаги энг масъул ходим Ўт ўчириш хизматига телефон қилди. – Тез етиб келинглар, казо-казо идора ёняпти! – Бир дақиқа шошманг, сизни мутахассис билан улайман...

    ✔ 778    🕔 13:10, 24.03.2021
  • Ғафур Ғулом бир куни...

    Ғафур Ғулом бир куни...

    Ҳатто,  санай  олмасди  ўн  бармоқни  мукаммал...

    Лабидан  кулгу-табассум аримайдиган Ғафур Ғуломнинг бу сафар негадир шашти пастроқ эди. Аёли бунинг сабабини замоннинг нотинчлигига йўйди. Охири сабри чидамади.

    ✔ 787    🕔 13:07, 24.03.2021
  • ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

    ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

    Қўшнимиз Қарлибой билан бир йўлакда турамиз. Уйимизнинг эшиклари қарама-қарши бўлгани учун муносабатларимизнинг мазаси йўқ, гапларимиз ҳам унчалик қовушмайди.

    ✔ 775    🕔 20:21, 21.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар