Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ЮРАГИМНИ ЭЗВОРДИНГ, ЭЙ ТРРР, ОППО...»

ёхуд тирқишдан мўралаётган «оммавий маданият»

«ЮРАГИМНИ ЭЗВОРДИНГ, ЭЙ ТРРР, ОППО...»

Форобий бобомиз айтганларидек, жамиятимизни фозил одамлар шаҳрига айлантира олсаккина бизга ҳеч қандай хавф соя сололмайди. Бунга эришиш учун қанчалик сийқаси чиққан сўз бўлмасин, маънавият зарур. Яқинда Президент раислигида маънавий-маърифий ишларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам бу бот-бот таъкидланди. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Нурнинг Шарқдан чиқишини инобатга оладиган бўлсак, маънавий юксалиш жараёни биз учун янгилик эмас. Ўрта асрда яшаган бобокалонларимиз тиббиётда ҳам, илм-фанда ҳам, таълимда ҳам, адолат учун курашишда ҳам буни намоён қилиб бўлишган. Аслини олганда, биз бугун «кимларга»дир эргашиш эмас, кимларнидир эргаштириш палласида турган бўлишимиз зарур. Бизга мусиқа санъатини «ўргатаман» деганларга, боболаримизнинг мусиқа билан беморлар дардига даво топганини уқтира олишимиз керак. Бизга адабиёт, сўз санъати қандай бўлишини кўрсатаман дегувчиларга Алишер Навоий бобомизнинг қуввайи ҳофизасида сақланган соф ўзбекча сўзлар салмоғини эслатиб қўйишимиз шарт. Мода ва кийиниш маданиятида ҳам Осиё пахта ва ипак матолардаги кийимлари билан катта шуҳрат қозонган.

Ёшлар эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи эканлигини барчамиз яхши билсак-да, бошқаларнинг бундан «унумлироқ фойдаланиши»га қўйиб бераётганимиз ачинарли, албатта. Қўйиб берсанг бошқалар бундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши тайин. Буни жамиятимизга суқулиб киришга уринаётган «оммавий маданият» мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Аввалига беозор мушукчадек бўлиб кўриниб, пинжингизга кириб оладиган «оммавий маданият» сизни ўзига тамомила ўргатиб олгандан сўнггина асл мақсадини намоён қила бошлайди. Илк миссияси қалбингизни «бўшатиб», сиз учун азиз ва қадрли бўлган барча нарсаларни сиздан йироқлаштиришга тушади. Шундагина унинг асосий муддаоси очиқ-ошкора намоён бўлади. Унга асир бўлган дил уйингиз ўз анъана ва одатларини ўзга бир ғайритабиий анъаналарга алмашиб қўяётганлигини сезмай ҳам қоласиз. Бугунги миллий эстрада санъатимизнинг айрим бўғинларида ўша ниқобдор «маданият»нинг бармоқ излари қолиб кетмоқда. Буни эстрада хонандаларимизнинг кўп асрлик миллий мусиқа санъатимиз салобатига мос тушмайдиган ирғишлашлари-ю, алмойи-алжойи талаффузларидан ҳам пайқаш мумкин. Келинг, ана шундай қўшиқчи ва уларнинг қўшиқларидан намуналарни бироз мулоҳаза қилиб кўрайлик.

Шоу бизнес оламида «Беном» номи билан танилган гуруҳ йигитларининг «Қанийди сени» деб айтаётган қўшиғи матнига бир қулоқ тутинг-а:

«Қанийди сени кўрмаганимда , исмингни ҳатто билмаганимда.

Қанийди бир тун ўйламай ётсам, унутсам сени уйғонганимда...»

«Шукур» деб куйлаётган «Уммон» гуруҳи эса қўшиқ айтишдан кўра ўз кун тартиби билан мухлисларни таништираётгандек гўё:

«Уйғонаман эрталаб, яна ҳар кунги ҳолат. Юзимни ювиб, ичаман чой. Кечга қолиш мумкин эмас. Шошилиб кийиниб, яна қайтарилар ўтган бир неча он. Яна ўша автобекат. Ўтираман ўзим ёзган қўшиғим тинглаб. Ҳозир 7:15 да келади бешта қиз, шу бекат тараф...»

Умидшоҳ ва Сабина ижро сидаги «Умидшоҳдек бўлмайди» хонишини тинглаган ота-оналарнинг ичидан нималар ўтаётганлигини ўзларидан бўлак ҳеч ким билолмаса ҳам керак:

«Умидшоҳ:

Тенгга тенг деганлардан қочинг, ёмонлардан асранг, писмиқлардан қўрқинг. Юраги паст бўлади, даст бўлади, хар-хар жон беради, хор бўлади вар-вар, кун ўтар. Реп эшитганлар ман учун унар. Қофияни ўйинчоқ...

Сабина:

Бу кечада жой борми? Нега энди бўлмайди? Умидшоҳдек зўр борми? Умидшоҳдек бўлмайди. Бу кечада жой борми? Нега энди бўлмайди? Бу реплардек зўр борми? Бу реплардек бўлмайди?..»

Хўш, бу нима? Миллатга, ўзликка, номусга тош отиш эмасми бу? Нега бу каби алмойи-алжойи айтимчилар урчиб бормоқда? Ҳаваскор хонанда қизимизнинг ўзлари таъкидлаганидек, бу реплардан ҳам баттари бўлмайди. Шу каби ҳиринг-ҳирингларни эшитиб улғайишнинг ўзи шармандалик-ку. Яна шу хонанданинг бир «қўшиғи»га эътибор қаратинг-а:

«Юртим борку дунёда Ўзбекистон аталур, меҳнатсевар халқи бор юртини қалбдан севган. Боғ-роғларини йўқдир ҳисоби, минг хил рангда гуллар чиқар заминидан, турли-туман, ширин-шакар мевалар униб чиқар тупроғидан...

Ўзбекистон бизнинг ватан, керак эмас ўзгаси,

Ўзбекистон бизнинг ватан, керак эмас бошқаси, бошқаси, бошқаси.

Ўзбекистон она диёр, Ўзбекистон жаннатмакон, Ўзбекистон мустақил юрт, Ўзбекистон, Ўзбекистон!»

Ана энди шоир «бисёр айтилганда рангсиздир калом», деганда нақадар ҳақ эканини билиб олаверинг. Чиндан ҳам сўз қадрини билмаган, юрт қадрини тушунмайди ҳам, тушунтиролмайди ҳам.

Эсганда танамизга роҳат бағишлайдиган ёқимли шабадани халқимиз ел деб атайди, ўзбек миллий эстрадаси ана шу елдек дилларга сурур бағишлашини ҳам кўпчилигимиз яхши биламиз. Аммо бугунги кунда миллий эстрада ниқоби остида енгил-елпи хиргойи қилиб юрган «санъаткор»ларни бир сўз билан елвизаклар десак янглиш бўлмас. Шуни билиб қўйингки, ел ҳам, елвизак ҳам табиат унсурлари, бироқ қай бири фойдаю, қай биридан заҳмат етишини фарқлай билишимиз лозим. Бугун ўзларини шоҳ санаб олиб, ўзлари ўтирган шохни кесаётган ҳаваскорларимиз шунчалик кўпайиб кетдики, уларнинг қўшиқларидан атрофга зарарли вируслар тарқалиб, ҳавомизни заҳарлаётгандек, назаримда.

Аввало, Шоҳруҳхон ва «Божалар» гуруҳи ижросидаги «Таксидаман» дуэтини тинглаб кўринг, сўнгра фикримга қўшилиш ёки қўшилмасликни ўйлаб кўрарсиз:

Шоҳруҳхон:

«Дакки-дакки дум, юрак урма, кўнгил беоромда, нозу хиромда, гўзалим келганда. Дакки-дакки дум, юрак урма, хаёл у томонда, жоним омонда, севишим билганда...» «Божалар» гуруҳи: «Хўп-хўп, мана «Дамас»даман. Себзор йўллари таксидаман. Қўлларимда «морожний», ўзим эса «осторожний», теле фонда бақирворма «хўп-хўп». Сансан асалим, шакарим, юрагим, керагим, чаросим, гулнозим, асалим...» Фаррух Комиловнинг «Эксклюзив окей нуқта уз» портали томонидан тақдим этилаётган «Мини-мини» хиргойиси:

«Оддий сўзлардан қўшиқ ясаб, Ёқимли нолалар билан бўяб, Ҳис-туйғуда басталаб, Айтсам ҳам тушунмайсан...»нинг эса «Эркатош»ини тинглаб кўринг-да: «Ҳей, севгилим, мани, эй тррр, оппо, Юрагимни эзвординг, эй тррр, оппо.

Рози бўлмас экансан, эй тррр, оппо, Обрўйимни тўквординг, эй тррр, оппо.

Жон-жонимдан ўтди қийноқларинг сани, Жон-жонимга тегди эркалигинг сани.

Эркатош, эркатош, сани севиб ҳолим вой, Эҳ, кўзларинг нега суздинг?..

Ҳаётимни сан буздинг...»

Ҳа, одамнинг ўзида озгина ҳамият бўлмаса қийин, бу нарсани ўргатиб ҳам бўлмайди. Мулоҳазаларимга қарши чиқиб, ахир мусиқаси яхши-ку, рақсга тушса бўлади, устига-устак тўйбоп, дегувчиларга қўшиқ фақат куйдан иборат эмаслигини, куй ва сўз ошуфталигидан гўзал қўшиқлар яралишини эслатиб ўтмоқчиман. Яна қўшимча тарзда, биз шеърият мулкида султон бўлган боболарнинг авлодларимиз. Сўз борасида ғариблик бизларга ярашмайди, сўзни беҳурмат қилиш эса, боболар юзига оёқ қўйишдан ўзга нарса эмас, дегим келди. Зеро, билмаслик эмас, билишга интилмаслик айб саналади. Билмаяпсизми, ўзингиздан битта ортиқроқ кўйлак кийиб йиртган санъаткорлардан маслаҳат олинг.

Бугун ўзларини осмондаги юлдузларга қиёслаётган ана шундай айрим «хонанда»лар ижросини бироз диққат билан тингласангиз, аслида улар зар қоғоздан қирқиб олинган юлдузчалардек мўрт эканлиги, бир момақалдироқ гумбурлаб, шаррос ёмғир қуйса, не аҳволга тушишлари билиниб қолади. Тумтароқ сўзлар, кераксиз такрорлар ва аралаш-қуралаш куйлар...

Фонограммани ўзига паноҳ тутиб, жонли ижрони унутаёзган «машҳурлар», энг ачинарлиси, руҳни даволаш қудратига эга мусиқа маданияти бақир-чақирларга алмашишига «ҳисса» қўшаётганини билишармикан?! Ўзлари ёзган «шеър»га ўзларини ва ўзларига ўхшаганларни маҳлиё қилаётган куй ишқибозлари чиндан ҳам ўз халқи ва юртини ўзлари айтганидек сева олишса, аввало халқидан узр сўрашсин, сўнгра санъат деб аталмиш муқаддас саҳнани тарк этиб, элпарварликларини исботлашсин. Ёки шу халқ номига ярашадиган ишнинг этагидан тутишсин. «Оммавий маданият» ниқобини тақиб олган беўхшов ғарб мусиқасига берилиш, келиб чиқиши қамоқхона ва маҳбуслар билан боғланиб кетган реп «санъати»нинг тасвирий таъсирига тушаётганлар бола лигимда ўқиган «Тошбақа ва чаён» эртагини ёдимга солади. Аввалига, ўзини жозибадор қилиб кўрсатиб, сўнггида ўз домига тортиб кетувчи «оммавий маданият»нинг санъатимиз тирқишидан мўралаётганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Шундай экан, якдил бўлсак, бир ёқадан бош чиқарсак ўша туйнукни беркитиш мумкин. Ўз-ўзимизни ҳурмат қилсак, ўзгалар илтифотига ўрин ҳам қолмайди. Зотан, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев юқорида айтилган йиғилишда таъкидлаганидек, «Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган».

Лобар КАРИМОВА,

ЎзЖОКУ сиёсий-ҳуқуқий журналистика йўналиши магистранти




Ўхшаш мақолалар

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА  БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

🕔14:02, 10.05.2021 ✔33

Диний бағрикенглик ва радикализм: Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро ҳамкорлиги қандай кечмоқда?

Батафсил
МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

🕔14:01, 10.05.2021 ✔33

Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотира уйғонса гўзал дейишади. Ҳақ гап. Ўтганларни эслаш, уларнинг яхши сифатларини ёдга олиш, хақларига дуо қилиш билан хотира гўзалдир.

Батафсил
БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

🕔13:59, 10.05.2021 ✔52

ВАТАН... У нима ўзи? Яшаётган манзилми? Қариндош-уруғми? Балки дўст у биродарлардир? Мусофирликда умри ўтаётган ватандошлар нима учун «Ватан тупроғи»ни орзу қилади? Бобомиз Бобур Мирзо юртидаги нималарни соғинган ва умуман, хориж сафарлари чоғи «ватан соғинчи»деганда нима назарда тутилади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА  БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

    «МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

    Диний бағрикенглик ва радикализм: Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро ҳамкорлиги қандай кечмоқда?

    ✔ 33    🕔 14:02, 10.05.2021
  • МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

    МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

    Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотира уйғонса гўзал дейишади. Ҳақ гап. Ўтганларни эслаш, уларнинг яхши сифатларини ёдга олиш, хақларига дуо қилиш билан хотира гўзалдир.

    ✔ 33    🕔 14:01, 10.05.2021
  • БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

    БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

    ВАТАН... У нима ўзи? Яшаётган манзилми? Қариндош-уруғми? Балки дўст у биродарлардир? Мусофирликда умри ўтаётган ватандошлар нима учун «Ватан тупроғи»ни орзу қилади? Бобомиз Бобур Мирзо юртидаги нималарни соғинган ва умуман, хориж сафарлари чоғи «ватан соғинчи»деганда нима назарда тутилади?

    ✔ 52    🕔 13:59, 10.05.2021
  • ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАНГ, ЖАНОБ!

    ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАНГ, ЖАНОБ!

    «Газетанинг замони ўтяпти».

    Бу – баъзи бўлмағур одамларнинг гапи! Ва баъзи маърифатдан узоқ раҳбарларга ёқаётган гап.

    ✔ 425    🕔 17:38, 23.04.2021
  • ТУРКИЙ КЕНГАШ

    ТУРКИЙ КЕНГАШ

    иқтисодиётимиз учун қандай «бонус»лар тақдим этади?

    Жорий йилнинг 31 март куни Туркистон шаҳри (Қозоғистон)да Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтди.

    ✔ 400    🕔 17:32, 23.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар