Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Оила»да ноёб хавотир

ёхуд Одам атодан келаётган буюк мерос

Оила, турмуш тарзи, деҳқончилик, касб-ҳунар, аждодлар макони, ота йўли, ота насиҳати, она ризолиги, маиший турмуш ташвишлари, туғилиш, ўлим, егулик, ичимлик, «оила дастурхони» тарзидаги миллий фалсафанинг лирик талқини ХХ аср ўзбек шеъриятида идиллик дея айтилади. Айниқса, халқимиз севган шоир Абдулла Ориповнинг шеърлари халқона фалсафа, оддий одамларнинг содда турмуш тарзини лирик акс эттириши жиҳатидан ўзига хосдир.

«Оила»да ноёб хавотир

Абдулла Ориф шеъриятида идиллиявий руҳдаги шеърлар кам эмас. Бу ўринда шоирнинг битта шеъри таҳлили билан чекланамиз. Зотан, нур ришт аси қуёшдан, томчи уммондан, товуш жаранги бадииятдан дарак берганидек, бир шеър мисолида ҳам шоирга хос идиллик лирика таъми ва фалсафасини туйиш имкони йўқ эмас.

Ушбу шеър ҳажман кичик, мазмунига кўра кундалик турмушимизга доир жўнгина воқеани баён этганига қарамасдан, мазмуни ва фалсафаси билан умуммиллий, умуминсоний моҳият касб этади. Халқоналик, миллийлик эса идиллиявий лириканинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади.

Ушбу шеър «Оила» деб номланган:

Каттаси кетганди балиқ овига,

Чўмилиб-нетмасин ишқилиб.

Турли тасаввурлар олар довига,

Кампирнинг нафаси келар тиқилиб.

–  Ҳой, сиз ҳам болани ўйлангда бундоқ...

Кампир эрк берганча пуч хаёлига,

Капгирни қайгадир илиб ўша чоқ

Танбеҳ бера бошлар чолига.

Чолчи, кўзойнагин артганча бот-бот

Китоб варақлайди: Бедилми, Машраб...

Мошинда кетувди кенжаси шаддод,

Юрсинда, ишқилиб, кўзига қараб...

Кун ҳам эрта ботди, билмадим, кузми,

Биттаси кечкида ўқийди.

– Сен ҳам ўйлагинда анави қизни!

Чол ҳам кампирини нуқийди.

Ҳеч қайда ҳеч гап йўқ шундоқ икковлон

Бир-бирин бесабаб койир, турткилар.

Лекин иккиси ҳам билади пинҳон:

Болаларни ўйлайди улар.

Сўнгра бир маҳалда узун-қисқа бўлиб

Болалар ҳам келар галма-гал.

Дастурхон атрофи боради тўлиб,

Хайрият, ҳаммаси жам, тугал.

Кампир: Шукур, –  дейди қимтиниб лаби,

Чол ҳам жилмаяди: Тушунар...

Дунёда ҳеч бир гап бўлмаган каби.

Болалар овқатни туширар.

Кўпчилик идиллия ёки идиллиявийлик термини остида жўнгина қишлоқ турмуши, сокин ҳаёт тарзи ва буларнинг содда тасвирини тушунади. Идиллияга нисбатан бундай қараш замирида оламни индустриясиз тасаввур қила олмаслик, ижтимоий нуқтаи назарнинг гегемонлиги, айниқса, собиқ советлар мафкурасининг социал умумлаштириш принциплари туради. Идиллия эса айни қарашларга зид равишда башариятга хос илк одам, илк оила, инсон кўнгли, индивидуа л ва маиший ҳиссиётни талқин этади. Ундаги соддалик остида теранлик, оддийлик остида буюклик, миллий мазмун остида улуғвор фалсафа туради. Абдулла Орифнинг идиллиявий талқинга молик барча шеърлари, хусусан, «Оила» шеъри моҳиятини ҳам шундай бадиий-фалсафий ўзига хосликлар ташкил этади.

Шеър сюжети ниҳоятда содда. Унда муайян оила ҳаётида рўй берган одатдаги бир воқеа лирик тасвир этилган. Айни воқеа исталган ўзбек оиласи (ҳатто бошқа миллатларга мансуб оилаларда ҳам)да рўй бериши мумкин. Шунинг учун ушбу шеърда акс эттирилган воқеани идиллик сюжет қолипи тарзида қабул қилсак ҳам бўлади. Яъни ота-она, ўғил ва қизлардан таркиб топган бир оила. Болаларнинг барчаси, ҳатто кенжа ўғил ҳам (машинада чиқиб кетгани эътиборидан) ўз йўлини топиб кетган. Катта ўғил бирор кўл ёки дарё бўйига дам олгани (балиқ овига) йўл олган. Қиз фарзанд қайсидир олий ўқув юртининг кечки бўлимида таҳсил олади. У ўқишда. Шеър сюжетидаги барча лирик ҳолатлар тасвири чол ва кампир – ота-она билан боғлиқ. Улар эрталабдан кўчага чиқиб кетган болалари ҳақида ўйлайдилар, муҳокама юритадилар, хавотирга тушадилар. Бир-бирларини «нуқийди»лар. Кун тугаб, кечки овқат маҳали болаларнинг барчаси уйга қайтади. Чол-кампир дастурхон атрофида тўрткўз тугал жамланган болаларини кўриб хотиржам тортадилар. Яратганга шукрона келтирадилар. Аммо уларда кун бўйи кечган хавотир ҳисси, ўзаро мунозаралардан болалар бехабар. Чол-кампир буни ўз болаларига билдиришни ҳам исташмайди. Ўз шукроналарини эса фақат ишора билан баён этишади. Шеър сюжети шу билан якунланади.

Аввало, ота-она, ўғил-қиз – бу, мукаммал даражадаги оила дегани. Шеърдаги образларнинг тизимлилиги шундаки, Одам ато ва момо Ҳавво оиласидан бугунга қадар мукаммал оила таркибини шу тўрт тип ташкил этади. «Оила» шеъридаги болалар образи ниҳоятда пассив. Чунки лирик сюжет воқелиги умумоила яшайдиган хонадон ичидан туриб тасвирланяпти. Тасвир диапозонининг бу тарзда мутлақлаштирилиши шоир бадиий нияти билан боғлиқ. Айни пайтда болалар ҳам ўз маконларида – катта ўғил овда, кенжаси йўлда, қиз фарзанд эса ўқишда – фаол бўлишлари мумкин. Аммо шоир бадиий мақсади учун бундай фаоллик муҳим роль ўйнамайди. У мазкур воқелик воситасида умуман оилани, хусусан, ота-она психологиясини лирик асослашни кўзда тутган. Шунинг учун ҳам шеър сюжет тизимида ота-она образларигина фаол ҳаракатланади. Айни ҳаракатлар шеър ботинида ўй-хаёл, мулоҳаза-муҳокама, баҳс-мунозара тарзида ифодаланади.

Шуни алоҳида такидлаш ўринлики, бу қадар фаол бўлишларига қарамасдан асардаги на ота, на она образи индивидуал асосга эга эмас. Уларнинг ҳар иккаласи расмий, умумлашган, типиклашган образлардир. Типиклашгани боис ҳам уларни умуммиллий ёки умумбашарий ота-она образи дейишимиз мумкин. «Оила» шеъридаги ота-она образи учун ҳатто макон-замон муайянлиги ҳам хос эмас. Чунки бундай ҳолат Одам ато ва момо Ҳавволар билан ҳам рўй берган бўлиши мумкин (Ривоятларда келишича, ўз ўғилларини овга жўнатган Одам ато ҳам улар овдан қайтгунларича хавотирга тушар эканлар).

«Оила» шеърининг жон томирини тутиб турган, унга тириклик, жозиба, лириклик, инжа бадиият бағишлаб турган бадиий компонент ҳам аслида хавотир саналади. Бундаги хавотир тасвири ота-она образининг улканлашуви, типиклашуви, теранлашувини таъминлаши билан бирга, ботин драматизми, ички диалог, психологик ҳолатлар уйғунлиги ва маърифийлигини ҳам таъминлаган.

Доимий такрорланиб турувчи оддий бир кун. Ҳамма фарзандлар одатдаги машғулоти билан банд. Бу ўринда фавқулодда ёки новеллавий бирор ҳодиса йўқ. Болалар орасида ишкал чиқариши мумкин бўлган, ота-онани йўриғидан чиқадигани ҳам йўқ. Кенжа ўғилнинг «шаддод»лиги ҳам табиий, ўз йўлида (барча кенжалар сингари). Шунга қарамасдан, чол-кампирнинг кўнгли хотиржам эмас. Хаёллари чувалган, егани ичига тушмайди...

Хўш, унда бу хавотирнинг боиси нима?

Бу шундай бир ноёб хавотирки, унинг ҳеч қандай сабаби йўқ. Айни пайтда, бирор мантиққа бўйинсунмайдиган, тушунтириш, тушуниш қийин бўлган, енгиш, қутулиш мумкин бўлмаган абадий хавотир бу. Бу хавотир Одам ато ва момо Ҳавводан мерос умуминсоний хавотир. Унинг остида ота-онанинг фарзандга бўлган ботиний ва ҳеч қачон туганмас меҳри яширинган. Айни шундай улкан кўлами, мураккаблиги, ҳеч қандай психологик талқинга бўй бермаслиги билан ҳам у инсонга хос, азалий ва абадий хавотирнинг мукаммал лирик намунасидир.

Шеърда акс этган муносабатнинг ҳам илдизлари чуқур, ҳатто хавотир категорияси билан салкам тенгдош. Абдулла Ориф буни кичкина детал воситасида мукаммал ифодалай олган:

Кампир: Шукур, – дейди қимтиниб лаби,

Чол ҳам жилмаяди: Тушунар...

Дунёда ҳеч бир гап бўлмаган каби.

Болалар овқатни туширар.

Чол-кампир учун «узун-қисқа бўлиб» болаларнинг уйга қайтиши, дастурхон атрофида жамланиши юксак бир саодат. Улар бундай саодатга етишув учун ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқа изтироб чекишади. Кун охирида эса барча изтироблар унутилади. Шу нуқтадан вақтни тонгла яна қайта бошланадиган изтироб лаҳзаларига етказиш учун саодат онлари ҳаракатга тушади. Жараён Қиёмат қадар тўхт амайди. Ота-она вафотидан сўнг фарзандларга, сўнг невара, эвара, чевара, дувара, кабираларга мерос бўлиб ўтади. Бундай фидойилик – хавотирга йўғрилган покиза туйғуга муносабат ҳам сира ўзгармасдан давом этади: бепарволик, эътиборсизлик. Бундай бепарволик, эътиборсизлик учун болалар айбдор эмас. Ота-она буни яхши билишади. Билишгани боис ҳам дастурхон атрофида шукрона саодатини туйган онларини ишора остига яширишади. Яшириш асносида марҳум ота- оналарини эслашади, тушунишади. Ўз хаёлларида: «Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли далада» деб қўйишади. Зотан, бола кўнглининг далада бўлиши ҳам бир қонуният, муносабатни ташкил этувчи ўзгармас категориянинг айни ўзидир (Момолар таъбирича, «Одам ато ҳам отам-онам эмас, болам», деган эканлар. Чунки у Зот алайҳиссаломнинг ота-оналари бўлмаган экан).

«Оила» шеъри сюжети чол-кампир хонадонида рўй беришини юқорида таъкидлаб ўтдик. Бу маконда воқеалар абадий давом этади. Болалар кўчага йўл оладилар, чол-кампир (ота-она) эса уларни уйда кутади. Кетиш-кутиш бу макондаги нисбий ҳаракатни таъминлайди. Аммо ота ҳовлиси (ёки ота уйи, хонадони) эса ўзгармайди. Воқеалар такрорланиб турувчи турғун маконлигича қолаверади. Бу шеърдаги замон категорияси ҳам худди шундай. Ёнламасига (горизонтал) ёки юқорига (вертикал) қараб ҳаракатланмайди, балки церкульятив траектория бўйлаб такрорланиб туради. Ҳатто боболар, оталарнинг ўлими ҳам замоннинг бундай ҳаракатини ўзгартира олмайди. Авлодлар ҳаёти негизида такрорланишда давом этаверади. Такрорланувчи ташрифлар кутишдан кейинги қайтиш, бир дастурхон атрофида жамланишда намоён бўлади. Ота-она кутгани каби болалар ҳам уйдан чиқиб кетадилар, қайтиб келадилар. Бу жараён узлуксиз тўхтамайди. Кетиш муддати маълум вақтга чўзилиши, ота макондан узоқлашувнинг рўй бериши ҳам ушбу азалий қонуниятга путур етказа олмайди. Токи ер юзида ягона оила қолар экан, такрорланаверади.

Шеърнинг умуммиллий, умумбашарий кўлами, даражаси ва аҳамияти ундаги хулосада ўз аксини топган. Бу хулоса Яратган низомининг буюклиги, абадийлиги, башариятга оила бўлиб яшашни ихтиёр этганини эслатиш, таъкидлаш, тарғиб этишда намоён бўлади. Мана шундай буюк низом асосида яшаб келаётган оила феноменининг мукаммал бир намунасида шаклланган шоир ҳеч қандай сунъий зўриқишларсиз, табиий равишда «Оила» шеърини ўз ўқувчиларига тақдим этадики, бу муҳим жиҳат шеър абадияти ва бадииятини таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Шоир Абдулла Орифнинг «Оила» шеъри ўзбек халқи миллий ўзлигини мукаммал даражада сақлаб келаётганини кўрсатувчи улкан бадиий далилдир.

Узоқ ЖЎРАҚУЛОВ,

филология фанлари доктори, ТошДЎТАУ профессори




Ўхшаш мақолалар

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА  БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

«МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

🕔14:02, 10.05.2021 ✔62

Диний бағрикенглик ва радикализм: Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро ҳамкорлиги қандай кечмоқда?

Батафсил
МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

🕔14:01, 10.05.2021 ✔62

Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотира уйғонса гўзал дейишади. Ҳақ гап. Ўтганларни эслаш, уларнинг яхши сифатларини ёдга олиш, хақларига дуо қилиш билан хотира гўзалдир.

Батафсил
БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

🕔13:59, 10.05.2021 ✔104

ВАТАН... У нима ўзи? Яшаётган манзилми? Қариндош-уруғми? Балки дўст у биродарлардир? Мусофирликда умри ўтаётган ватандошлар нима учун «Ватан тупроғи»ни орзу қилади? Бобомиз Бобур Мирзо юртидаги нималарни соғинган ва умуман, хориж сафарлари чоғи «ватан соғинчи»деганда нима назарда тутилади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА  БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

    «МАЪРИФИЙ ИСЛОМ БУ БОРАДА ДУНЁГА НАМУНА БЎЛИШИМИЗГА ИШОНАМАН»

    Диний бағрикенглик ва радикализм: Ўзбекистонда давлат ва диннинг ўзаро ҳамкорлиги қандай кечмоқда?

    ✔ 62    🕔 14:02, 10.05.2021
  • МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

    МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

    Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотира уйғонса гўзал дейишади. Ҳақ гап. Ўтганларни эслаш, уларнинг яхши сифатларини ёдга олиш, хақларига дуо қилиш билан хотира гўзалдир.

    ✔ 62    🕔 14:01, 10.05.2021
  • БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

    БИР КУНИМИЗНИНГ ШИРИН ТАШВИШИ

    ВАТАН... У нима ўзи? Яшаётган манзилми? Қариндош-уруғми? Балки дўст у биродарлардир? Мусофирликда умри ўтаётган ватандошлар нима учун «Ватан тупроғи»ни орзу қилади? Бобомиз Бобур Мирзо юртидаги нималарни соғинган ва умуман, хориж сафарлари чоғи «ватан соғинчи»деганда нима назарда тутилади?

    ✔ 104    🕔 13:59, 10.05.2021
  • ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАНГ, ЖАНОБ!

    ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАНГ, ЖАНОБ!

    «Газетанинг замони ўтяпти».

    Бу – баъзи бўлмағур одамларнинг гапи! Ва баъзи маърифатдан узоқ раҳбарларга ёқаётган гап.

    ✔ 453    🕔 17:38, 23.04.2021
  • ТУРКИЙ КЕНГАШ

    ТУРКИЙ КЕНГАШ

    иқтисодиётимиз учун қандай «бонус»лар тақдим этади?

    Жорий йилнинг 31 март куни Туркистон шаҳри (Қозоғистон)да Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтди.

    ✔ 404    🕔 17:32, 23.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар