Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.

НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

Биз ҳам мана шундай муҳитда улғайганмиз, кўникканмиз. Келгусида оила қуришда ҳам ўзимиздек фикрлайдиган, албатта ўзбекона турмушда муносиб ҳаёт кечирадиган инсон билан тақдиримизни боғлаш мақсади туради.

Биласизми бунинг замирида нима бор? Минг йиллар давомида ота-боболаримиз, момоларимиз маҳкам тутиб келаётган ҳаёт тутуми бор бунинг моҳиятида. Миллатнинг асл тийнати бор бунинг пойдеворида. Бутун эл доим ҳавас қилган мана шундай оила фарзандларига.

Бироқ бугунги кунда содир бўлаётган ажралишлар, турли оилавий парокандаликларни кўриб, ниманинг таъсирида бундай аҳволга келиб қолаётганимиз ҳақида ўйлаймиз. Ачинамиз. Тошкентга келганимдан буён бир танишимнинг бўш турган ҳовлисида яшайман. У танишим қишлоқдаги қўшнимиз. Пойтахтда ишлаганлиги туфайли оиласи билан кўчиб келишган эди. Бироқ қишлоқ ҳаётига кўниккан болалари, аёли бу ерга мослаша олмагач туғилган масканига қайтишди. Табиийки орадан ҳеч қанча вақт ўтмай оила бошлиғи ҳам ўз ишини вилоятга кўчирди.

Мен бу ерга келганимда ҳовлининг бир хонасида бир оила, яна бирида турмушдан ажраган ёши каттароқ келин икки боласи билан ижарада турар экан. Уларнинг болалари мендан хабар олиб, суҳбатлашгани чиқиб туришарди. Бирмунча вақтдан кейин анча яқин бўлиб қолдик. Билишимча турмушидан ажраган келин асли Жиззах вилоятидан экан. Турмуш ўртоғи билан бир-бирига мос келишмаганмиш. Орада икки нафар фарзанд туғилиб, мактабни битирай деб қолган. Келинойимиз очиқроқ гапиришни истамаса-да менинг кўпроқ билгим келарди. Кўп ўтмай барибир ҳаммасини билиб олдим.

Жиззахдан Тошкентга бир неча йиллар илгари ишлаш учун келган қиз бир йигит билан танишиб, ишқий муносабатда бўлади. Ҳаммамиз англаб турганимиздек алданади. Туғилган жойига, ота-онаси олдига қайтишга юзи чидамай оила қуриш учун ҳеч қандай шароит ва имконияти йўқ йигит билан шаръий никоҳдан ўтишади. Кўряпсизми, сохта, ишончсиз ва шубҳа-гумонларга лиммо-лим «муҳаббат» устига қурилган оила узоққа бормади. Оқибатда икки фарзанд тирик етимга айланиб, айни ўйнаб-куладиган, ор зулар оғушида яшайдиган вақтида бировларга сиғинди бўлиб дарбадар ҳаёт кечиряпти...

Энди буни қўйиб турайлик. Ҳикояни менинг кўзимга бахтлидек кўринган кейинги хонадаги оила ҳаёти билан давом эттирсак. Бу оиланинг ҳам икки нафар фарзанди бор. Катта фарзанди қиз, 20 ёш. Кейингиси ўғил, 18 ёш экан. Бу оила аввал қаерда яшаган билмадим, лекин бу ерга келганларига беш ой бўлибди. Қизини турмушга узатишган, бироқ у ҳам бир боласи билан онасининг олдига қайтиб келиб ўтирибди. Онаси эса икки марта турмуш қурган. Иккиси билан ҳам узоқ яшамай ажрашган, ҳозиргиси эса учинчи турмуш ўртоғи, ўзидан олти ёш кичик экан. Менга бу гапларни айтиб бераётган 10-синфда ўқийдиган ўғлининг ҳеч бир ҳиссиётсиз сўзлашини кўриб раҳмим келишини ҳам, эътибор бермасликни ҳам билмай қолдим.

Наҳот, юртдошларимизнинг ичида ҳам қайсидир миллат кишиларидек оилани ўйин қилиш оддий нарсага айланиб улгурган бўлса?! Ишонгим келмайди. Аммо ўз кўзим билан кўриб турганим учун, эссиз умр дейман. Билмадиму мен таниган одамларнинг барчаси болалигидан чиройли оила қуришни, ширин турмуш кечиришни орзу қилишади. Наҳот, юқоридаги оилаларда шундай мақсад бўлмаган бўлса?! «Онасини кўриб, қизини ол» деганлари ҳақ гап эканлигига эрдан ажраб онасининг учинчи эри олдида яшаётган қизни кўриб янада амин бўляпман. Бу оиланинг қолган фарзандларидан жамиятимиз учун қандай кишилар етишиб чиқади? Ота-онасининг хатосини тушуниб, кечирган қийинчиликларидан тўғри хулоса чиқарса бошқа гап. Бунга кўпчилик умид қилади. Аммо...

Мулоҳазаларимни курсдошим Диёрбекка айтганимда ногаҳон бир фикр билдириб қолди: «Эҳ, дўстим нимасини айтасан. Бундай оилаларни кўриб, оила қуришга ҳам қўрқиб қоларкан киши. Рўзғорга тайёрманми? Оилани муносиб бошқара оламанми, деган фикрлар асло тинчлик бермайди. Мана 26 ёшга киряпман, лекин ҳали-бери оила масъулиятини елкамга олишга ўзимни тайёр, деб ҳисоблай олмайман».

Ҳа, дўстим ҳақ гапни айтди. Бугун инсон ҳуқуқларини рўкач қилиб (аслида у инсон ҳуқуқлари эмас, айрим кимсаларнинг ҳакалак отган нафси дейиш керак) дунёда одамлар қандай жирканчликларни қилмаяпти. Тасодифан интернетда ўқиб қолдим. Европаликлар ёзишяпти. Никоҳ қуриш инсон манфаатларини чеклаш эмиш. Уларнинг бу гапидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, одамлар никоҳ қурмай хоҳлаган кишиси билан эркин ҳар қандай муносабатда юраверса. Ахир бунда инсониятнинг ёввойи ҳайвондан нима фарқи қолади? Биз ўта маданиятли деб биладиган ва ёшларимиз айрим телеюлдузларига тақлид қилиб юрадиган Европада шу каби иллатларга эркинлик, деб қаралса буни қандай тушуниш мумкин?

Шу сўзларни ёзяпману хаёлимга янги келин тушган оиладаги нонушта манзаралари келяпти. Ўзимизнинг миллий ўзбек оилаларига нима етсин. Кеч бўлсада, олий ўқув юртини тугатиб, яхши ишларга жойлашиб, оилавий ҳаётни қадрига етадиган, ҳаётда доим елкадош бўладиган оқила қиз билан тақдиримизни боғлашимиз тўғри эмасми?

Тўғриси, юқоридаги оилалар ҳаёти менга катта ибрат бўлди. Сиз ҳам қандай хулоса чиқарган бўлсангиз, марҳамат таҳририятга ёзиб юборинг!

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

🕔17:34, 23.04.2021 ✔333

Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида 120 ёшни тўлдириб 121 ёшга қадам қўйган Ўғилжон момо Эшёзова умргузаронлик қилади. Момо вилоятимиздагина эмас, балки Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсонлардан бўлса ажаб эмас.

Батафсил
УНИ ОНА ДЕРЛАР...

УНИ ОНА ДЕРЛАР...

🕔17:33, 23.04.2021 ✔329

Халқимиз қариси бор уйнинг париси бор дейди. Дарҳақиқат, хонадонларимиз тўрида ўтирган нуроний инсонлар бизларнинг беқиёс бойлигимиздир. Улар ҳаётимиз ҳикмати, умримиз мазмунидир.

Батафсил
ҲИКМАТ

ҲИКМАТ

🕔17:32, 23.04.2021 ✔331

Турмуш қурганлар учун ҳам, қурмаганлар учун ҳам, турмуш қуриш арафасида турганлар учун ҳам ибратли воқеа.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

    120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

    Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида 120 ёшни тўлдириб 121 ёшга қадам қўйган Ўғилжон момо Эшёзова умргузаронлик қилади. Момо вилоятимиздагина эмас, балки Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсонлардан бўлса ажаб эмас.

    ✔ 333    🕔 17:34, 23.04.2021
  • УНИ ОНА ДЕРЛАР...

    УНИ ОНА ДЕРЛАР...

    Халқимиз қариси бор уйнинг париси бор дейди. Дарҳақиқат, хонадонларимиз тўрида ўтирган нуроний инсонлар бизларнинг беқиёс бойлигимиздир. Улар ҳаётимиз ҳикмати, умримиз мазмунидир.

    ✔ 329    🕔 17:33, 23.04.2021
  • ҲИКМАТ

    ҲИКМАТ

    Турмуш қурганлар учун ҳам, қурмаганлар учун ҳам, турмуш қуриш арафасида турганлар учун ҳам ибратли воқеа.

    ✔ 331    🕔 17:32, 23.04.2021
  • НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.

    ✔ 888    🕔 16:35, 01.04.2021
  • Муҳаббатнинг иқлим ўзгаришлари

    Муҳаббатнинг иқлим ўзгаришлари

    Умр йўлдоши танлашда адашмадингиз, аслида хатолар ўзингизда!

    ✔ 505    🕔 13:18, 24.03.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар