Оила хуржун      Бош саҳифа

Тилим қурсин...

Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

Тилим қурсин...

Ахир кўз олдингда ноҳақлик қилиб, оқни қора, қорани оқ деб туришса қандай чидаб туриш мумкин?! Шу пайт ичимда «гапир, гапир» деган нидо келади. Гапирмасам бўлмайди. Гапирсам бошим ғалвадан чиқмайди. Ана шунақа.

Қишлоқдаги кичикроқ бир мактабнинг директориман. Ишларим яхши кетаётувди. Кунларнинг бирида туман халқ таълими бўлими мудири директорларни фавқулодда йиғилишга чақириб қолди. Йиғилишга айтилган пайтда бордик. Мудир босиқлик билан гап бошлади. – Ҳурматли директорлар бу йилги ўқув йилидан ўқувчиларимиз мана шу дафтарга ёзишади. Дафтарни юқоридан олдириб қўйибман. Тумандаги ҳар бир ўқувчига 3-4 тадан етади. Бу дафтар ҳам сифатли, ҳам арзон, – деди қўлидаги дафтарларни кўрсатиб. – Қанчадан экан, – деди кексароқ директорлардан бири. – Донаси 1000 сўмдан...

Шу пайт тилим қичиб қолса денг. Индамасдан ўтираверсам бўлмасмиди. – Ёшулли, бозорда дафтарнинг яхшиси 700 сўмдан-ку, – деганимни биламан мудир менга кўз тагидан еб қўйгудек қараб қўйди. – Етти юз сўмлик дафтарнинг муқоваси юпқа, тез йиртилиб кетади. Ёшулли олиб келган дафтар қалин муқовада, – деди директорлардан бири луқма ташлаб. – Ҳа, тўғри-тўғри... – тасдиқлади яна бири.

Хуллас калом дафтарлар тарқатилди. Аммо менинг ёшуллига ёмон кўринганим қолди. Бунинг эвазига шу, бир ой ичида мактабимга беш марта текширувчи келдиёв. Англадимки, бу тилимнинг касофати орқасидан. «Етти юз сўмлик дафтар муқоваси юпқа», деган директор кўтарилиб мудирга ўринбосар бўлди.

Шуларни ўйлаб, таъсирим қочиб ўтирган кунларнинг бирида бошлиқ яна йиғилишга чақириб қолди. Дафтардан яхшигина «соққа» қилган шекилли, энди кундалик дафтар олиб келибди. Ўзи ўқув йилининг ярими ўтиб бўлди. Ҳамма ўқувчилар кундалик дафтар олиб бўлган. Бу кундалик дафтар энди кимга керак, дейдиган одам йўқ.

Бошлиқ кундалик дафтари ва унинг афзаллиги ҳақида анча гапириб, янги олиб келган кундалик дафтари ҳақида оғиз очди. Ёшулли залга қараб гапирар экан, икки кўзини мендан узмади. «Гапирасанми, қани гапириб кўрчи, тавбанга таянтираман», деётгандай эди гўё. Ичимда бир «туғён» жўш уриб турган бўлса-да, сукут сақлаб жим ўтирдим. Шу пайт бошлиқ мени ўрнимдан турғазди: – Мана, Болтаевдан сўранглар кундалик дафтар қандай эканлигини, – деб қолди. Мен нима дейишимни ҳам билмай қолдим. Ахийри: – Кундалик дафтарга гап йўқ. Пулига арзийди, – деб юборсам бўладими.

Бир-икки директорлар пиқ этиб кулди. Ёшулли ялт этиб залга қаради. Ҳамма бирдан жиддийлашди. Кулган одамни аниқлай олмади шекилли, яна сўзида давом этди...

Хуллас, кундалик дафтарни олиб мактабларимизга қайтдик. Уч кундан кейин яна йиғилиш. Бу сафар эшитишимча ручка савдоси бўладиган бўлиб турибди.

Болтабой Муҳаммад ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Тилим қурсин...

Тилим қурсин...

🕔18:11, 09.04.2021 ✔578

Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

Батафсил
КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

🕔13:11, 24.03.2021 ✔801

Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

Батафсил
КУНДА ЭМАС, КУНИДА

КУНДА ЭМАС, КУНИДА

🕔13:10, 24.03.2021 ✔778

Одамларнинг кўп иши тушадиган бир ташкилотда ёнғин рўй берди. У ердаги энг масъул ходим Ўт ўчириш хизматига телефон қилди. – Тез етиб келинглар, казо-казо идора ёняпти! – Бир дақиқа шошманг, сизни мутахассис билан улайман...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тилим қурсин...

    Тилим қурсин...

    Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

    ✔ 578    🕔 18:11, 09.04.2021
  • КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

    ✔ 801    🕔 13:11, 24.03.2021
  • КУНДА ЭМАС, КУНИДА

    КУНДА ЭМАС, КУНИДА

    Одамларнинг кўп иши тушадиган бир ташкилотда ёнғин рўй берди. У ердаги энг масъул ходим Ўт ўчириш хизматига телефон қилди. – Тез етиб келинглар, казо-казо идора ёняпти! – Бир дақиқа шошманг, сизни мутахассис билан улайман...

    ✔ 778    🕔 13:10, 24.03.2021
  • Ғафур Ғулом бир куни...

    Ғафур Ғулом бир куни...

    Ҳатто,  санай  олмасди  ўн  бармоқни  мукаммал...

    Лабидан  кулгу-табассум аримайдиган Ғафур Ғуломнинг бу сафар негадир шашти пастроқ эди. Аёли бунинг сабабини замоннинг нотинчлигига йўйди. Охири сабри чидамади.

    ✔ 787    🕔 13:07, 24.03.2021
  • ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

    ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

    Қўшнимиз Қарлибой билан бир йўлакда турамиз. Уйимизнинг эшиклари қарама-қарши бўлгани учун муносабатларимизнинг мазаси йўқ, гапларимиз ҳам унчалик қовушмайди.

    ✔ 775    🕔 20:21, 21.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар