Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Навоий билан танишув

Ҳазрат Навоий сиймоси баъзан ғайришуурий бўлиб кўринади. У зотнинг ёзган асарлари, қилган ишлари, намунали ҳаёти кўз илғамас ва қўл етмас баландлик экани ҳақиқат. Лекин бу каби маълумотларнинг воқеликка қай даражада уйғунлиги кўпчиликни жиддий мулоҳазага чорласа, ажаб эмас.

Навоий билан танишув

Навоий асарларини ўқиб-ўрганиш гоҳида махсус тайёргарлик талаб қилувчи бироз мураккаб жараён. Навоий асарлари тили, услуби, рамз ва тимсоллар доираси муаллиф маслаги моҳиятига яқинлашишда ўзига хос мураккабликка эга. Шу жиҳатдан, Навоий меросини ўрганишни у ҳақида яратилган тарихий асарлардан бошлаш зарурлигига алоҳида аҳамият қаратилади. Бундан асарларнинг энг салмоқлиси «Макоримул ахлоқ» китоби саналади.

Китоб муаллифи Алишер Навоийнинг замондоши ва шогирди Ғиёсиддин Хондамирдир. Хондамир Навоийнинг ҳомийлигида таълим-тарбия олган ва фаолият кўрсатган истеъдодли ёшлардан бири бўлган. Отаси тарихчи Мирхонднинг ишларини давом эттирган. Ўзи ҳам бир-биридан қимматли тарихий асарлар яратган. Унинг ижодида, айниқса, «Макорим ул-ахлоқ» катта ўрин тутади. Китобда муаллиф бевосита Навоий билан кечган суҳбатлардаги воқеалар, ўзи кўрган – гувоҳи бўлган ҳодисаларни қаламга олган. Шу жиҳатдан мазкур китоб Навоий шахсияти ҳақида анча кенг ва ишончли маълумот берувчи қимматли манбадир. Асар буюк адиб ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олгани билан эътиборлидир.

Мутолаа асносида биргина шахсиятнинг ҳатто бутун салтанатни тартибга солиб турувчи, жанг-жадалларнинг имкон қадар сулҳ йўли билан якун топишини ташкил этувчи, ҳукмдор – ота ва шаҳзода – фарзанд ўртасидаги муносабатларда ҳар икки тарафни муро сага келтира олувчи инсон сиймоси ўқувчи кўз олдида гавдаланади. Асарни ўқиш давомида ҳазрат Навоийнинг жуда содда ва оддий ҳаёт кечирганининг гувоҳи бўласиз. Ҳатто мамлакатда бош вазир лавозимида ишлаганда, ҳисобсиз эҳсонларни талабаларга улашганда, халқни бир йиллик солиқнинг ярмидан озод қилиб, уни ўз маблағидан адо этганда, халқ манфаати учун ўнлаб бино ва иншоотлар қурдирганда ўзи оддий бир кишига етарли маблағ билан кифоялангани баён қилинган. Муаллиф бундай ҳолатларни эслаб «...ҳеч қачон ул ҳазратнинг хазинасида йил давомида закот бериш вожиб бўларли миқдордаги маблағ тўпланиб турмасди», деб ёзади. Ҳазрат Навоийнинг муруввати нафақат фақиру мискинлар, талабалар ва бошқа илм аҳлига, балки барча жонзотга қаратилганини Хондамир алоҳида қаламга олган. Асарда муаллиф шундай воқелардан бирини келтириб ўтган. «Бир куни ҳидоят насабли Амир (Алишер Навоий) аср намозини адо қилгандан сўнг, кундалик одатига қарши, намозда бўлмаганларни суриштиришга киришмай, тез суръат билан ўзининг хусусий боқчасига қараб йўлланди ва бирор жойда тўхтамасдан етиб борди. У чоқда Амир олдида бўлган одамлар ҳайрон бўлишди. Олий ҳазрат улардаги бундай фикрни англаб, гавҳар сочувчи тил билан шундай деди: – Мен масжидга келаётганимда фалон жойда таҳорат олган эдим, намоз сафида турганимда елкамда бир чумоли кўрдим. Билдимки, таҳорат қилган жойда у менга илашган экан. Мабодо у менинг елкамдан тушиб, озор топса ва ўз уясининг йўлини тополмаса, шу сабабдан уволига қоларман, деб қўрқдим. Шунинг учун намоздан кейин тезлик билан таҳорат олган жойга бориб, уни уяси олдига қўйдим ва озор етказиш ташвишидан қутулдим.

Олий ҳазратнинг хизматидагилар бу ҳикояни эшитгач, унинг ғоят раҳмдиллигидан ҳайрат денгизига чўмдилар ва тилларини дуога ва раҳматлар айтишга очдилар».

Бу каби аниқ ва ҳаққоний воқеалар буюк адиб билан танишувимизда илк қадам бўлиши муқаррар. Ёш авлод, айниқса, фарзандларимиз қалбида буюк Навоий сиймосига қизиқиш, меҳр ва эҳтиром уйғота олсаккина бу улкан уммон жавоҳирларидан баҳраманд бўлиш мумкин. «Макорим ул-ахлоқ» мутолааси эса, бу йўлда бизга энг яқин ёрдамчи бўлиши шубҳасиз.

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

МУТОЛААНИНГ 10 ФОЙДАСИ

МУТОЛААНИНГ 10 ФОЙДАСИ

🕔14:43, 17.04.2021 ✔442

Олимлар ақл ва фикр тиниқлигини бир умр сақлаб қолишнинг йўлини аллақачон кашф қилиб бўлган – бунинг учун мияни муттасил равишда ривожлантириш, яъни ҳамиша «машқ қилдириб бориш» керак.

Батафсил
Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

🕔17:34, 12.04.2021 ✔522

Ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди

Батафсил
Зиёлининг кураш майдони

Зиёлининг кураш майдони

🕔17:34, 12.04.2021 ✔513

Бошқаларни билмадиму мен Достоевский асарларини ўзгача бир иштиёқ билан ўқийман. Унинг ҳар бир асаридан профессионаллик уфуриб туради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУТОЛААНИНГ 10 ФОЙДАСИ

    МУТОЛААНИНГ 10 ФОЙДАСИ

    Олимлар ақл ва фикр тиниқлигини бир умр сақлаб қолишнинг йўлини аллақачон кашф қилиб бўлган – бунинг учун мияни муттасил равишда ривожлантириш, яъни ҳамиша «машқ қилдириб бориш» керак.

    ✔ 442    🕔 14:43, 17.04.2021
  • Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

    Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

    Ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди

    ✔ 522    🕔 17:34, 12.04.2021
  • Зиёлининг кураш майдони

    Зиёлининг кураш майдони

    Бошқаларни билмадиму мен Достоевский асарларини ўзгача бир иштиёқ билан ўқийман. Унинг ҳар бир асаридан профессионаллик уфуриб туради.

    ✔ 513    🕔 17:34, 12.04.2021
  • Навоий билан танишув

    Навоий билан танишув

    Ҳазрат Навоий сиймоси баъзан ғайришуурий бўлиб кўринади. У зотнинг ёзган асарлари, қилган ишлари, намунали ҳаёти кўз илғамас ва қўл етмас баландлик экани ҳақиқат. Лекин бу каби маълумотларнинг воқеликка қай даражада уйғунлиги кўпчиликни жиддий мулоҳазага чорласа, ажаб эмас.

    ✔ 507    🕔 17:33, 12.04.2021
  • ЖОНДАН ҲАМ АФЗАЛ

    ЖОНДАН ҲАМ АФЗАЛ

    Бу асар ҳақида илк бор Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки» китобида ўқигандим. Шундан кейин бу асарга қизиқиш уйғонди. Тоҳир Малик Анна Каренина ва Кумушнинг ўлимини таққослаб, ўзбекларга хос бўлган ҳаё-ибо каби тушунчаларни юксакларга кўтаради.

    ✔ 291    🕔 16:34, 01.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар