Давр нафаси      Бош саҳифа

Қалбимиз саломатмисиз?

Виждони бор, ақли соғлом ва иймонли ҳар қандай кишининг қалбини ларзага келтирадиган ҳолат ҳақида биласизми?

Қалбимиз саломатмисиз?

Ғаразли кимсалар томонидан ўзгаларга озор беришда тилнинг имконияти катта бўлгани учун унинг воситасида қилинадиган улкан гуноҳлардан бири ғийбатдир. Инсонларнинг обрўиззатларини сақлаш мақсадида Ислом дини ғийбатни ҳаром қилди. Чунки ғийбат одамларнинг яширин айбларини ошкор қилиш ва уларнинг обрўларини тўкишдан иборат ёмон иллатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажидаги хутбаларида ҳам буни алоҳида таъкидлаб, шундай деганлар: «Албатта, сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир-бирларингизга ҳаромдир. Шу ойда, шу шаҳарда ушбу арафа кунининг ҳурматини сақлагандек, уларнинг ҳам ҳурматини сақланглар!» (Муттафақун алайҳ).

Демак, бировнинг молини зулм билан ейиш қандай ёмон иш бўлса, унинг обрўсига тажовуз қилиш ҳам шундай манфур амаллардандир.

Ғийбатнинг таърифи ҳақида шундай ҳадис ривоят қилинган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат нима эканини биласизларми?» деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир», деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат бир биродарингнинг орқасидан ўзи эшитса, ёмон кўрадиган сифат билан гапиришингдир», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар. Демак, бировнинг айбини ошкор қилувчи сўзни, агар тўғри бўлса ҳам, айтиш жоиз эмас экан. Чунки бу билан ғийбат қилинган бўлади. Агар ёлғон бўлса, туҳмат ва бўҳтон бўлгани учун гуноҳи ҳам икки ҳисса бўлади.

Аллоҳ таоло ғийбатнинг ҳақиқий моҳиятини Қуръони каримда баён этиб, инсонларга шундай хитоб қилади: «...(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳмли Зотдир» (Ҳужурот сураси,12-оят).

Қуръони каримда ҳеч бир гуноҳ бунчалик ёмон ташбеҳ билан зикр қилинмаган. Биламизки, инсон ҳеч қачон ўлимтик ҳайвон гўштини емайди. Агар гўшт инсонники бўлса, ундан янада жирканади. Ўз туғишган биродарининг ўлган ҳолатида гўштини ейиш эса мутлақо инсониятга номуносиб ва ақлдан узоқ ишдир. Ғийбат шундай қабиҳ ҳолатга қиёсланмоқда. Бу эса виждони бор, ақли соғлом ва иймонли ҳар қандай кишининг қалбини ларзага келтиради. Бундай мудҳиш гуноҳнинг жазоси ҳам, шубҳасиз, даҳшатлидир. Бунга Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ҳам мисол бўла олади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида бир қавмнинг олдидан ўтдилар. Уларнинг тирноқлари қўрғошиндан бўлиб, ўзларининг юзларини ва куракларини тирнаётган эдилар. Буни кўриб, ажабланган Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Жаброил алайҳиссалом, булар ким?» деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: «Булар одамларнинг гўштини ейдиган ва уларнинг обрўларини тўкадиган кишилар», деб жавоб бердилар» (Абу Довуд ривояти).

Ғийбат сўзларга қулоқ солиб турган киши ҳам ғийбатчининг гуноҳига шерик бўлади. Зеро, ҳадисларда ғийбат эшитувчи ҳам ғийбатчиларнинг бири экани баён қилинган. Шунинг учун ҳар бир мусулмон бошқа мусулмон биродарининг обрўсини ҳимоя қилиши ва ғийбатни тўхтатишга ҳаракат қилиши лозим. Бунинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки бир биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг юзидан дўзахни даф қилади» (Имом Термизий ривояти).

Демак, ғийбатчининг ғийбатини тўхтатиб, мусулмон биродарини ҳимоя қилишнинг мукофоти жаннат бўлса, суҳбатга қўшилиб, ғийбатга шерик бўлишнинг оқибати аламли азобдир.

Ривоятларда келтирилишича, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ушбу сўзларни ваҳий қилди: «Кимки ғийбатдан тавба қилган ҳолда вафот этган бўлса, ўша одам жаннатга энг охири кирувчи кишидир. Кимки ғийбатда давом этиб, (тавба қилмасдан) вафот этган бўлса, ўша одам дўзахга биринчи кирувчи кишидир».

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳни зикр қилинглар, чунки бу даводир. Лекин одамларни зикр қилиб гапиришдан (яъни ғийбатдан) сақланинглар, чунки бу дарддир», деганлар.

Ғийбатнинг каффорати икки қисмдир. Афсус-надомат ва тавба қилса, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилган бўлади. Кейин эса ғийбат қилинган одамни кўрганда ундан кечирим сўраши шарт. У кишининг ҳаққига доимо истиғфор айтиб юриши лозим бўлади. Чунки бу муомала охиратга қолса, оқибати оғир бўлади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни мана шу нарсадан огоҳлантириб, шундай деганлар: «Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳаққи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган (қиёмат) куни келишидан олдин ҳаққини адо қилсин. Чунки у кунда бунинг яхшиликлари ҳақдорга олиб берилади. Агар яхшиликлари бўлмаса, биродарининг гуноҳлари унинг гуноҳларига қўшиб қўйилади» (Муттафақун алйҳ).

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбатдан ва унинг ёмон оқибатларидан асраб, роҳи ростга бошласин.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,  «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби




Ўхшаш мақолалар

КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

🕔14:09, 10.05.2021 ✔103

Чунки низо илмсизликдан, фаросатсизликдан, адолатсизликдан, ҳасаддан, энг ёмони, ўжарлик ва қитмирликдан келиб чиқади. Жиззакилик ана шунинг оқибати, негаки бу тоифа одамларда сабр, қаноат бўлмайди.

Батафсил
АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

🕔16:43, 07.05.2021 ✔280

Кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари учун янги давр бошлангани барчага маълум. Айниқса, ўтган 2020 йил судлар фаолияти учун тарихий ўзгаришларга бой бўлди.

Батафсил
Яна тил ҳимояси ҳақида

Яна тил ҳимояси ҳақида

🕔23:55, 01.05.2021 ✔206

Биз томондан тил борасида ҳеч қандай ён беришлар бўлмаслиги шарт! Ён бериш, келишиш, муроса қилиш сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, тижорий масалаларда мумкин ва керак. Лекин тил масаласида эмас!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

    КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

    Чунки низо илмсизликдан, фаросатсизликдан, адолатсизликдан, ҳасаддан, энг ёмони, ўжарлик ва қитмирликдан келиб чиқади. Жиззакилик ана шунинг оқибати, негаки бу тоифа одамларда сабр, қаноат бўлмайди.

    ✔ 103    🕔 14:09, 10.05.2021
  • АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

    АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

    Кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари учун янги давр бошлангани барчага маълум. Айниқса, ўтган 2020 йил судлар фаолияти учун тарихий ўзгаришларга бой бўлди.

    ✔ 280    🕔 16:43, 07.05.2021
  • Яна тил ҳимояси ҳақида

    Яна тил ҳимояси ҳақида

    Биз томондан тил борасида ҳеч қандай ён беришлар бўлмаслиги шарт! Ён бериш, келишиш, муроса қилиш сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, тижорий масалаларда мумкин ва керак. Лекин тил масаласида эмас!

    ✔ 206    🕔 23:55, 01.05.2021
  • Таҳририят ва газетхон ўртасидаги «ШЛАКБАУМ» ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?

    Таҳририят ва газетхон ўртасидаги «ШЛАКБАУМ» ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?

    Гоҳида муштарийлар обуна учун пулни бир йил олдин тўлаб қўядию, умрбод кутишга маҳкум этилади...

    ✔ 229    🕔 23:55, 01.05.2021
  • Қалбимиз саломатмисиз?

    Қалбимиз саломатмисиз?

    Виждони бор, ақли соғлом ва иймонли ҳар қандай кишининг қалбини ларзага келтирадиган ҳолат ҳақида биласизми?

    ✔ 528    🕔 14:51, 17.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар