Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

Динимиз инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомала қилишга буюрар экан, уларнинг муносабатлари беғараз, самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган.

ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

Инсон жамиятдан ажралиб, алоҳида яшай олмайди. Шундай экан, мўмин киши барча ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлаши лозим. Қуръони каримда мўминлар ўзаро бир-бирларига дўсту биродар экани баён қилинади. Агар дўстлик Аллоҳ таоло учун бўлса, у яна ҳам мустаҳкам бўлади. Чунки Аллоҳ розилиги учун бўлган дўстликка ҳеч қандай ғараз аралашмайди. Бошқача қилиб айтганда, сан-манга бориб қолган тақдирда ҳам уларнинг дўстлигига путур етмайди. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Рас улуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳ таоло ҳеч қандай соя бўлмайдиган қиёмат кунида етти тоифа инсонларга Ўзининг арши соясидан жой беради. Улардан бири Аллоҳ таолонинг розилиги учун дўстлашган инсонлардир», – деганлар.

Бошқа бир ҳадисда эса: «Аллоҳ таоло йўлида дўстлашган инсонлар учун охиратда нурдан минбарлар барпо қилинади. Уларни кўриб ҳатто пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», – деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Дарҳақиқат, аҳли солиҳ кишилар билан ошно бўлган инсон ҳеч қачон панд емайди. Бундай кишилар билан дўстлашиш нафақат дунёда, балки охиратда ҳам фойда бериши Қуръони каримда баён қилинган.

Жоҳилият даврида одамларда ҳамият, ғурур, мутаассиблик, гина, адоват жуда кучли бўлган. Бир қабила кишиси бегона қабилага мансуб кишининг юзига бир тарсаки урса, бу ту н қабила оёққа туриб, то ўч олмагунча қўймас эди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбар бўлган вақтдан бошлаб Ул зотга иймон келтириб, суннатларига амал қилганларидан кейин мазкур ҳолат ижобий томонга ўзгарди. Гина, адоват, ҳасадгўйлик ўрнини Аллоҳ таоло йўлида дўстлашиш, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат эгаллади.

Авс билан Ҳазраж қабилалари ўртасида бир юз йигирма йиллик адоват сақланиб келар эди. Ислом дини шарофати билан улар дўсту биродарга айланишди.

Бетавфиқ, нодон инсонлар билан дўстлашиш дунёда шармандалик, охиратда эса ҳасрату надомат келтириши ҳам очиқ-равшан баён қилинган.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадисларида: «Сен ўзинг дўстлашаётган одамнинг хулқ-атвори, унинг қандай одам эканига эътибор бергин», – деб марҳамат қилганлар.

Халқимизда ҳам «Сен менга дўстларинг кимлигини айт, шунда мен сенга қандай одам эканингни айтаман», – деган бир гап бор.

Ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Қиёмат қоим бўлганида унинг даҳшатидан инсонлар яқинларидан қочади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Ўша куни киши ўз биродаридан қочади. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотин ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур» (Абаса сураси, 34-37 оятлар).

Бир банданинг амал дафтари тарозига тортилганда зарра миқдоридаги савоб камлик қилади ва жаннатга киришига етмай қолади. Шунда юқоридаги ояти каримада таъкидланганидек яқинларидан ёрдам сўрар экан. Нажот чиқмагач,  Аллоҳ таоло йўлида дўстлашган дўстини кўриб қолади. Дўсти ундан: «Нега ғамгинсан?», деб сўраса, у: «Жаннатга киришимга зарра миқдордаги савобим етмай қолди. Яқинларим ўзлари билан ўзлари овора бўлганлари учун мендан қочишди», дейди. Шунда дўсти унга: «Етмай қолган савобингга мен ўз савобимдан бераман», дея дўстига ўз савобидан беради.

Шу пайт Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталарни гувоҳ қилиш мақсадида фаришталаридан: «У банданинг амал дафтари тортилганми? У ўз савобидан бериб юборди», дея сўрайди. Фаришталар: «Йўқ», деб жавоб беришади. Аллоҳ таоло: «Ундай бўлса, ниманинг эвазига бундай қилди», деб яна сўраганида, улар: «Эй, Аллоҳ! Булар Сенинг йўлингда дўст тутинганлар», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар! Мен уларнинг иккисини ҳам гуноҳларини афв қилдим. Жаннатимга киритинглар!» дейди», дейилган.

Дарвоқе, бирор инсонга баҳо беришда унинг ёру биродарлари қандай одамлар эканига қаралади. Агар улар баобрў, диёнатли кишилар бўлса, ўзгалар назарида унинг ҳақида ҳам шундай фикр пайдо бўлади. Борди-ю, ошналари Худони танимайдиган, бировнинг ҳаққидан қўрқмайдиган, муттаҳам кишилар бўлса, уларнинг касофати туфайли биродари ҳам ёмон отлиқ бўлиши табиий. Шундай экан, мусулмон киши дунё ва охирати учун манфаатли бўлган инсонлар билан ошна бўлишга эътибор бермоғи лозим.

Аллоҳ йўлида бир-бирлари билан дўстлашган кишилар учун жаннатда ҳатто пайғамбарлар, шаҳидлар ўтирмайдиган тахтлар тайёрлаб қўйилгандир.

Жаҳонгир ЧОРИЕВ




Ўхшаш мақолалар

АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

🕔23:39, 01.05.2021 ✔282

Болалигимдан адабиётга қизиққаним сабабли Анвар Обиджон асарларини ўқиб катта бўлганман. 1980 йилларда «Энг ёруғ кун» номли қиссаси босилиб чиққан эди.

Батафсил
ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

🕔23:37, 01.05.2021 ✔204

Динимиз инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомала қилишга буюрар экан, уларнинг муносабатлари беғараз, самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган.

Батафсил
ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

🕔23:31, 01.05.2021 ✔201

Отам қазо қилган йиллар эди. Отам борлигида ҳеч биримизнинг бошимизда рўзғор ташвиши йўқ эди, қаердан нима келиб, қаёққа кетаётганини билмас, ҳамма ёқ тўкинсочинчилик эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

    АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

    Болалигимдан адабиётга қизиққаним сабабли Анвар Обиджон асарларини ўқиб катта бўлганман. 1980 йилларда «Энг ёруғ кун» номли қиссаси босилиб чиққан эди.

    ✔ 282    🕔 23:39, 01.05.2021
  • ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

    ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

    Динимиз инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомала қилишга буюрар экан, уларнинг муносабатлари беғараз, самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган.

    ✔ 204    🕔 23:37, 01.05.2021
  • ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

    ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

    Отам қазо қилган йиллар эди. Отам борлигида ҳеч биримизнинг бошимизда рўзғор ташвиши йўқ эди, қаердан нима келиб, қаёққа кетаётганини билмас, ҳамма ёқ тўкинсочинчилик эди.

    ✔ 201    🕔 23:31, 01.05.2021
  • Ўлганман, оёқда турганим ёлғон

    Ўлганман, оёқда турганим ёлғон

    ёхуд «Дилдаги доғ» спектакли томошасидан сўнгги ўйлар

    ✔ 780    🕔 13:18, 24.03.2021
  • ЮЗ ФОИЗЛИ МУҲАББАТ...

    ЮЗ ФОИЗЛИ МУҲАББАТ...

    Муҳаббатнинг ҳам фоизи бўладими, дерсиз. Бўлар экан. Лекин бу ҳақида сал кейинроқ.

    ✔ 619    🕔 13:12, 24.03.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар