Инсон ўзинг      Бош саҳифа

АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

Болалигимдан адабиётга қизиққаним сабабли Анвар Обиджон асарларини ўқиб катта бўлганман. 1980 йилларда «Энг ёруғ кун» номли қиссаси босилиб чиққан эди.

АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

Гарчи бу китобни илк бор ўқиганимда ёш бўлганим учунми, билмадим, шунчаки қизиқарли асар деб ўйлаганман. Узоқ Шарқда ҳарбий хизматда юрганимда олижаноб устоз Турсунбой Адашбоев юборган китоблар ичида бу асарнинг борлиги мени қувонтирган. Ўшанда уни иккинчи қайта ўқиб чиқдим. Ана шундан сўнггина асар ғояси мағзини чаққандек бўлдим.

Ўзбекистон 1990 йил кузида Мустақиллик декларациясини қабул қилиб, озодлик сари дадил қадам ташлаб, шўролар салтанати инқирозга юз тутаётган бир даврда Анвар Обиджоннинг «Энг ёруғ кун» қиссасини такроран ўқиш жараёнида унинг замирида Ват ан озодлигига чорлов акс этганини англаб етгандек бўлдим. Болалигимда Ўзбекистондай заминнинг мустамлака давлат экани хаёлимга ҳам келмаган. Бироқ қирчиллама йигит ёшимда туғилибўсган юртимдан олис бир минтақада ҳарбий хизматни ўтарканман, она Ватанимиз Ўзбекистоннинг мустақилликка интилаётгани борасидаги муждалар руҳимни тетиклаштириб юборарди. Шунда «Энг ёруғ кун» асаридаги ғояларни янгича талқин этишга ҳаракат қилдим.

Устоз Анвар Обиджоннинг мазкур асаридаги бош қаҳрамон Аламазон зулмат чўккан, фуқаролари чиркин сиёсат таъсиридан қабиҳ одамларга айланиб бўлган қоронғу ғорга тасодиф туфайли тушиб қолади. Қоронғулик салтанати, яъни Юлдузистон подшоси Исқирт Биринчи ҳам калтафаҳм, бадният ва бетавфиқ бола бўлади. Муаллиф болалар тилига мос равишда яратган бу асарида кучли ҳажвга урғу берган ҳолда бу ернинг кишиларига хос иллатларни фош этиб беради. Юлдузистон фуқаролари иккиюзламачи, ўзлигини унутган, ювиқсиз шахслар деб кўрсатилади. Улар учун поклик ва эзгулик ёт нарса. Кимки ювинса, покланса, жазо олиши муқаррар. Лаганбардор шоирлари фақат ифлосликни мадҳ этишади. Шоир Дуторий:

Ҳаммомингга кирмайман, виждоним бордир,

Ўлдирсанг ҳам кўнмайман, имоним бордир.

Кечиб совун-лунгидан менман бахтиёр,

Эй, Дуторий, ажойиб замоним бордир,

деб аъшорлар битиб, мукофотлар олиб юради. Аммо тиканзор орасида тўтиё битганидек, бу заминнинг ҳам адолатпеша, ҳалол инсонлари ҳам бор эди. Улар бу ерда бижиб ётган чиркинликка қарши курашгиси, адолат ўрнатгиси келади...

Мен асар баёни билан қанчалик вақтингизни ўғирламай, барибир уни ўзингиз ўқиб чиққанингизга етмайди. Анвар Обиджоннинг бу асарида улуғ бир ишора – мустақиллик ғояси тепамизда қизил империя зуғумлари авж олган турғунлик даври, яъни 1980 йилларда илгари сурилади.

Ёзувчининг мазкур асаридан ташқари «Даҳшатли мешполвон» китобида ҳам озодлик ғояси ўша шўролар даврида дадиллик билан қаламга олинган. Ундаги Мешполвоннинг ота-онасини тутқунликка гирифтор этган Қаҳратония подшоҳи билан курашиб, уни енгиб банди қилинган ватандошларини қулликдан қутқариб қайтиши бугунги эркин, тинч ва фаровон турмушимизга бўлган умидни акс эттирган эди.

Дарҳақиқат адабиёт кечаги кундан кўра бугуннинг ва келажак борасидаги ўй-хаёл, орзу-умид, фикр-мушоҳадаларнинг тимсоли бўлса, яна-да қудратли бўлади. Кўнгил истагини ўз вақтида акс эттиролган адиблар энг бахтли истеъдод соҳибларидир. Қўлига қалам тутган қобилият эгаси адабиёт олдидаги ўз бурчи нималардан иборат эканини чуқур ҳис этмоғи лозим.

Фикрни ўз вақтида айтмоғи, ғояни ўз вақтида илгари сурмоғи зарур. Билъакс, Дуторий сингари маддоҳлар тилидан тушмаган ғализ ва сийқаси чиққан тўтинамо оҳанглар кўпаяди.

Шуларни ўйларканман, 1991 йилнинг октябрь ойи бошларида Узоқ Шарқдан ҳарбий хизматни тамомлаб қайтишда самолёт Тошкентга қўнган заҳотиёқ «Юлдузча» нашриётига йўл олдим. Бу ерда Анвар Обиджон, Ҳамза Имонбердиев, Абдураҳмон Акбарлар мени жуда яхши кутиб олишди. Турсунбой ака қаергадир иш билан кетган экан, туш пайти келиб қолдилар. Анвар ака хонасида ўтириб учовимиз роса мириқиб суҳбатлашган эдик.

Ёзда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетига кириш ҳаракатида юрганимда пойтахтдаги Матбуотчилар кўчасида йўлиқишиб қолдик. Устоз ҳол-аҳвол сўрашаркан: – Ўқишлар нима бўляпти? – деб сўради. Мен ҳужжат топшираётганимни айтганимда эрт ага ишхонасига ўтишимни тайинлаб, йўлланма ёзиб қўйишни айтиб қолди. Гўёки университетга ўқишга киришимга кафолат хати берилгандек жуда қувониб кетдим. Турсунбой ака Ўшга кетган экан, Анвар ака ишхонасида эмингина ишлаб ўтирарди. Эшикдан кириб борганим заҳоти тайёрлаб қўйган йўлланмани қўлимга тутқазди. Ўша даврларда бундай ҳужжатларга аҳамият берилар эди.

Талаба бўлгач, Турсунбой ака ва Анвар акалар билан тез-тез учрашиб турардим. Улар мени аҳён-аҳёнда ўзаро гап-гаштакларига олиб ҳам борган. Бир куни болалар шоирлари ўзаро ўтириш қилаётган экан, Турсунбой ака Анвар Обиджоннинг уйига ўтишимни тайинлаб қолди. Борсам, тараддуд айни авжида. Каминага гуруч тозалаш вазифаси юклатилди. Аста ишга киришдим, Анвар ака Хоразмда девзира етиштириладими ёки йўқлигини сўради. Жавоб берарканман, устозга кўпдан буён беролмай юрган саволни беришга журъат этдим:

– «Энг ёруғ кун» қисс ангизни қайси матонат билан китоб қилиб чиқартиргансиз? Ахир қандай ғояни илгари сурганингизни билиб қолсалар, бошингиз омон қолмасди-ку?!

Анвар ака мийиғида кулдилар ва бу асарининг муҳокамаси ҳақида гапириб бердилар. Ўшанда Ёзувчилар уюшмасида ҳамма бир овоздан бу асарни китоб қилиб чиқариш мақсадга мувофиқ, деб турган бир пайтда отахон шоирлардан бири: «Ахир бу ас арда жонажон совет диёримизга қарши ғоявий бузуқлик бор-ку», деб қолган экан. Шунда Одил Ёқубов: «Қўйинг, оға, Анваржоннинг бу қиссасида ғоявий тузуклик бор», деб оғзига урган экан. Бошқалар ҳам мазкур қисс ани ғоятда пишиқ ёзилганини эътироф қилган.

Шулар ҳақидаги ҳикояларни эшитарканман, устозга изма-из саволлар берардим. Қозонда думба ёғини жиз қилаётган Турсунбой ака билағонга айланиб қолганимдан бошини чайқаб, кулиб қўярди.

Ғоятда зўр ўтириш бўлганди. Ҳеч эсимдан чиқмайди. Қанчалик Анвар Обиджон шахсидан қаҳрамон ясашга уринмай, уни қанчалик матонатли, журъатли ижодкор эканини таъкидламай, ғоятда камтарлик билан мушоҳада юритиб ўтирарди. Ўшанда устознинг айтган бир гапи ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. «Мен деярли барча йирик асарларимни 30 ёшимгача ёзиб бўлганман. Ўттиз ёшдан сўнг уларни қайта таҳрир қилиб, эълон қилиш билан шуғуллана бошладим, холос», деган эди устоз Анвар Обиджон. Бу дегани ёшлик ғанимат эканини айтиш баробарида кўпроқ меҳнат қилиш лозимлигини таъкидлашдан иборат эди.

Чорсуга яқин маҳаллада Турсунали Акбаров деган жўмард дўстим билан ижрада турардик. Анвар ака ва Турсунбой акалар биз турган ҳовлига т ашриф буюриб, ҳол-аҳволимизни сўрашиб, гурунг бериб кетар, бундан роса бошимиз осмонга етар эди. Фақат ижод ва меҳнат ҳақидаги гурунгларнинг тоти ҳамон юрагимга ҳаловат бағишлаётгандек гўё.

Анвар ака вафотидан икки ой олдин менга телефон қилиб узоқ гурунглашди ва бир пайтлари оғзимдан қочирган гап ҳақида сўради: – Бир қисса ёзяпман дегандингиз, нима бўлди? Бу ҳақда Турсунбой ака ҳам жуда кўп гапирганди. Ёки Турсунбой ака айтганидек, ростдан ҳам туя гўштини еганми?

Мен асарни ёзиб тугатганим ва қайта кўриб чиқаётганим ҳақида гапирдим ва қўлёзмани у кишига жўнатмоқчилигимни айтдим. Бу янги асарим билан устознинг ишончини қозонарман, олқишини, дуосини оларман деб умид қилгандим. Афсуски, бешафқат тақдир Анвар Обиджондек беназир инсон, истеъдодли шоирни кутилмаганда орамиздан олиб кетди.

Анвар Обиджон ўзбек болалар адабиётида туб бурулиш ясаган ижодкор саналади. Унгача болалар адабиёти фақат насиҳатбозликдан иборат бўлгани ҳаммага маълум. Ўн тўрт ёшимда Турсунбой Адашбоевга йўллаган бир хатимда бу ҳақда ёзган эканман: «...Қисқача хатимнинг мазмуни шундан иборатки, мен болалар адабиётига қизиқаман, ўзим ҳам шеърлар машқ қиламан. Мен кўпроқ ўзбек болалар адабиёти жонкуярл аридан Анвар Обиджон, Рустам Назар ва Сизнинг шеърларингизни севиб ўқийман. Мен болалар шоирининг олдида тургун масъулиятнинг қандайлигини яхши англайман. Болаларга атаб «сизга осмондаги ойни олиб бераман», деб шеър битишдан олдин шоир бу ишни бажара оладими, йўқми бир ўйлаб кўрмоғи лозим...

Менинг ҳали шеърларим район газетасидан бошқа газетанинг юзини кўрмади. Мен ёзганларимнинг келажакда тегирмонга солинганда болани ухлатиб қўядиган баъзи бир асарлар каби «чиқит»га чиқиб кетишини истамайман. Машқларим агар Сизга маъқул келса, бир мураббийим сифатида ўз фикрларингизни билдирарсиз деган умиддаман. Эҳтиром ила Хоразмдан Пўлат».

Турсунбой ака ушбу хатим ҳақида ҳамма вақт гапириб юрар ва уни Анвар Обиджонга ўқиб берганини ҳам айтарди. Ўсмирлигимда ижодига нисбатан пайдо бўлган иштиёқ бора-бора унинг ўзига нисбатан чинакам ҳурмат ва эҳтиромга айланди. Қалбимдаги бу самимий туйғу устозини отаси қаби муҳт арам с анаган бир оддий шогирд қа лбининг маҳсули бўлиб, у ҳамиша такомилда. Анвар Обиджонни ҳеч қачон унутолмайман.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

🕔23:39, 01.05.2021 ✔283

Болалигимдан адабиётга қизиққаним сабабли Анвар Обиджон асарларини ўқиб катта бўлганман. 1980 йилларда «Энг ёруғ кун» номли қиссаси босилиб чиққан эди.

Батафсил
ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

🕔23:37, 01.05.2021 ✔204

Динимиз инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомала қилишга буюрар экан, уларнинг муносабатлари беғараз, самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган.

Батафсил
ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

🕔23:31, 01.05.2021 ✔201

Отам қазо қилган йиллар эди. Отам борлигида ҳеч биримизнинг бошимизда рўзғор ташвиши йўқ эди, қаердан нима келиб, қаёққа кетаётганини билмас, ҳамма ёқ тўкинсочинчилик эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

    АНВАР ОБИДЖОН БАШОРАТЛАРИ

    Болалигимдан адабиётга қизиққаним сабабли Анвар Обиджон асарларини ўқиб катта бўлганман. 1980 йилларда «Энг ёруғ кун» номли қиссаси босилиб чиққан эди.

    ✔ 283    🕔 23:39, 01.05.2021
  • ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

    ДЎСТЛИКНИ ҚАДРИ

    Динимиз инсонларни доимо бир-бирлари билан яхши муомала қилишга буюрар экан, уларнинг муносабатлари беғараз, самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган.

    ✔ 204    🕔 23:37, 01.05.2021
  • ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

    ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

    Отам қазо қилган йиллар эди. Отам борлигида ҳеч биримизнинг бошимизда рўзғор ташвиши йўқ эди, қаердан нима келиб, қаёққа кетаётганини билмас, ҳамма ёқ тўкинсочинчилик эди.

    ✔ 201    🕔 23:31, 01.05.2021
  • Ўлганман, оёқда турганим ёлғон

    Ўлганман, оёқда турганим ёлғон

    ёхуд «Дилдаги доғ» спектакли томошасидан сўнгги ўйлар

    ✔ 780    🕔 13:18, 24.03.2021
  • ЮЗ ФОИЗЛИ МУҲАББАТ...

    ЮЗ ФОИЗЛИ МУҲАББАТ...

    Муҳаббатнинг ҳам фоизи бўладими, дерсиз. Бўлар экан. Лекин бу ҳақида сал кейинроқ.

    ✔ 620    🕔 13:12, 24.03.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар