Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Шахсга йўналтирилган таълим

ўқитувчини ҳам, ўқувчини ҳам фикрлашга ва изланишга ундайди

Шахсга йўналтирилган таълим

Замонавий шароитда таълим самарадорлигини оширишнинг энг мақбул йўли – бу машғулотларни интерфаол методлар ёрдамида ташкил этиш ҳисобланади. Хўш, интерфаол методларнинг ўзи нима? Улар ўқувчи билимини оширишда қанчалик самарали?

Маълумки, интерфаол таълим ўқувчининг билим, кўникма ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатини ташкил этишга асосланади. Дарсни дебатлар асосида ташкил этиш ана шундай интерфаол усуллардан бири ҳисобланади. Дебатлар ўқувчиларда муҳокама қилиш, изланувчанлик, фикр билдира олиш, мустақил фикрини шакллантириш ва ўз фикрини ҳимоя қила олиш каби муҳим кўникмаларни ўзлаштиришда алоҳида аҳамиятга эга.

Дебатлар – бу қарама-қарши нуқтаи назарларнинг ўзаро баҳси. Дебатлар илк бор қадимги Грецияда яратилган. Дебат – ўқувчиларни танқидий фикрлашга, турли масалаларни ўрганиш ва ўзлари ҳақ эканига бошқаларни ишонтиришга ўргатади. Ўқувчилар билан дебат ўтказганда қуйидаги тамойилларга амал қилиш керак:

Биринчидан. Дебат ўтказишдан асосий мақсад фақат ғалаба қозониш эмас, балки янги билимларни эгаллаш, муносабат билдира олиш ва эшита олиш эканини унутмаслик; Иккинчидан. Жараёнда фаол иштирок этиш ва муҳокамадаги масалага виждонан ёндашиш. Бу тамойил дебатнинг ўзаги бўлиб, нотўғри аргумент келтириш ва саволларга жавоб беришда мантиқан нотўғри йўлдан кетишнинг олдини олади.

Учинчидан. Ўзаро ҳурматни сақлаш. Дебат иштирокчиларининг шахсига, қасддан тескари алоқага киришмаслик, ўзга ўқувчи томонидан айтилган назария ёки фикрга қарши фикр бўлса, унинг обрўсини тўкмаслик. Чунки дебат – фикр ва ғоялар тўқнашувидан иборат. Бинобарин ҳар бир фикр ёки ғоя нисбий бўлиб, унга қўшилиш ёки қўшилмаслик мумкин.

Дебатда асосан иккита жамоа иштирок этади ва улардан бири ҳар доим тасдиқловчи ёки инкор этувчи бўлади.

Ўтказиладиган дебатнинг мавзуси аниқ, тугалланган фикр шаклида бўлиши керак. Тасдиқловчи томон спикерлари ҳакамларни ўз нуқтаи назарларининг тўғрилигига ишонтиришга ҳаракат қилади. Инкор этувчи томон спикерлари тасдиқловчи томон нуқтаи назарининг нотўғри эканига ҳакамларни ишонтиришга ҳаракат қилиши керак.

Аргументлаш орқали ҳар иккала томон ҳакамларни ўз нуқтаи назари тўғри эканига ишонтириши зарур. Аргументлар суст ёки кучли, ишонарли ёки ишончсиз бўлиши мумкин. Шунинг учун дебат иштирокчилари ўз нуқтаи назарларини мустаҳкамловчи далиллар тақдим қилиш орқали баён этишга ҳаракат қилишади.

Албатта, дебат ҳам шахсга йўналтирилган таълимнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, ўқувчининг фикрлаш ва ҳа ракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади. Бу турдаги таълим ўқувчи ёшларда мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарлик каби сифатлар, шунингдек, мустақил, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятини тарбиялайди.

Ўқитувчи эса бу жараёнда ҳар бир ўқувчига имкон қадар индивидуал ёндашиши, унинг шахсини ҳурмат қилиши, унга ишонч билдириши керак. Қолаверса, шахсга йўналтирилган таълим ўқитиш жараёнининг иштирокчилари педагог-ўқувчи ёки ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқувчилар гуруҳи тарзида ўзаро ҳамкорликда билим олиш, шахс сифатида камол топтириш учун қулай педагогик усуллардан биридир.

Ирода ЖАЛОЛОВА, Мирзо Улуғбек тумани 211-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

🕔14:08, 10.05.2021 ✔107

Инсон ғалабага эришади. Мағлубиятга эса учрайди. Яъни, гап бўлаги сифатида мазкур икки эгага нисбатан одатда ана шу икки кесим ишлатилади.

Батафсил
«ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

«ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

🕔23:52, 01.05.2021 ✔332

Маълумотларга кўра, битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф-муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағни тежайди.

Батафсил
ИНДИГО БОЛАЛАРИ

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

🕔23:46, 01.05.2021 ✔335

Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

    БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

    Инсон ғалабага эришади. Мағлубиятга эса учрайди. Яъни, гап бўлаги сифатида мазкур икки эгага нисбатан одатда ана шу икки кесим ишлатилади.

    ✔ 107    🕔 14:08, 10.05.2021
  • «ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

    «ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

    Маълумотларга кўра, битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф-муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағни тежайди.

    ✔ 332    🕔 23:52, 01.05.2021
  • ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

    ✔ 335    🕔 23:46, 01.05.2021
  • Шахсга йўналтирилган таълим

    Шахсга йўналтирилган таълим

    ўқитувчини ҳам, ўқувчини ҳам фикрлашга ва изланишга ундайди

    ✔ 332    🕔 23:41, 01.05.2021
  • «ЮВИШ» НИ ҚАЧОН БАС ҚИЛАМИЗ?

    «ЮВИШ» НИ ҚАЧОН БАС ҚИЛАМИЗ?

    ёхуд мустамлакачилар олиб кирган машъум сиёсат

    Мақолани ёзиш учун узоқ ўйландим. Қўлимга тушган маълумотларни қайта-қайта ўқидим. Махтумқули айтганидек, дунё ясаниб, ўзини кўз-кўз қилиб, қалбимга соя ташлайверди, ташлайверди.

    ✔ 508    🕔 17:36, 23.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар