Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

Бу ғайриоддий болалар ҳақида дастлаб ҳайрат ва хавотирга тушган ота-оналар сўз очишди. Тўғри, ота ёки она учун унинг фарзанди ҳамиша бошқалардан кўра энг зўр, энг ноёб, энг... энг... туюлади. Ота-оналарнинг овозига тарбиячилар ва мактаб ўқитувчиларининг ҳайрат ва хавотири ҳам қўшилганидан кейин, аён бўлдики: бу бекорчи гаплар эмас, онда-сонда учрайдиган феномен ҳам эмас ва, қолаверса, алоҳида таълим-тарбиянинг ҳосиласи ҳам эмас.

ФАКТ: САЙЁРАМИЗДА ЯНГИ ОДАМЛАР

Буни биргина биз сезганимиз йўқ, кўпчилик сезяпти: қандайдир бошқача янги авлод вояга етиб келмоқда. «Кейинги пайтларда болам менга ўлимга қандай муносабатда бўлишни ўргатяпти, ҳолбуки мен унга ўргатишим керак, – дейди биров. – Бу масалаларда у барқарор ишончга эга, мен эса шунча йил яшаб, ҳали бундай ишончга эга бўлолганим йўқ». Яна кимдир боласи ҳақида айтади: «Унинг фикри содда ва равшан – у ҳамма ўлганларнинг ортга қайтиб келишига ишонади. У бобосига таскин беради – ҳечқиси йўқ, ҳозир қариган бўлсангиз, кейин яна янги, ёш бўласиз. Ўлган итимизнинг қабрига қараб, йиғлас ам, мени хотиржам қилади – у қайтади, чирийди, жимирлайди, майса бўлиб кўкаради, янгиланади, дейди». «Ўғлим жуда ёмон гаплашади. Болагинам. Аммо баъзан шундай туюладики, у мени ва менинг ҳис-туйғуларимни очиқ-равшан кўриб турадигандай, – дейди учинчи бир одам. – Яна шундай туюладики, у биздан кўра кўпроқ нарсани англайди ва бу дунёга нега келганини, ўз вазифасини билади». Яна бир одам ҳайратланади: «Гоҳида бу гўдак менга тушунарсиз бўлган нарсаларни гапиради, билмадим, у буларни қайдан олган экан? Болалар боғчасида унга зўрға чидашади: у бақиришларига жавобан ҳайратланиб қараши ва: «Ўзи нима учун бақиряпсиз?» – деб сўраши мумкин. Турган гапки, тарбиячи довдираб қолади ва янада баттар қичқиради. Буни бола тушуна олмайди».

Ўқитувчилар ҳам ғалати болалар пайдо бўлганини таъкидлашмоқда. Оқил, ўзига ишонадиган, мавжуд ақидалар ва қоидаларни тан олмайдиган болалар. Андозаларга мос келмайдиган, бошқариб бўлмайдиган болалар.

Бу болалар гўё уларни ушлаб турган занжирларни узганга ўхшайди. Катталарнинг фикри билан ҳисоблашмайдилар, катталарнинг обрў-иззатига, меъёрларига парво қилмайдилар, шунчаки дарс ўртасида сўрамасдан ташқарига чиқиб кетаверишлари мумкин. Ўқитувчининг кўзига тик қараб, нотўғри ўқитаётганлигини ҳам айтиб кетаверадилар. Бундайлар жуда кўп.

«УЧ»ГА ЎҚИЙДИ,  АММО АҚЛЛИ

Ўтган асрнинг 80-йилларида бутун дунёдаги саломатлик марказлари ва психологик марказларда ташвишга тушган ота-оналар фарзандларининг хулқ-атворидан арз қилиб, мурожаат қила бошлашди. Ҳамма гап бир нарсага келиб тақалаётганди. Бола билан нормал муносабат ўрнатишнинг иложи йўқ. Ўқимайди, гапга кирмайди, тарбиявий чора-тадбирларга парво қилмайди. Бундан хавотирга тушадиган ҳеч нарса йўқдай эди: «муаммоли» болалар ҳамма замонларда ҳам бўлган. Уларни тўғри йўлга солиш учун ҳам ўқитувчилар, тарбиячилар, шифокорлар, психологлар бор. «Муаммоли» болаларни синчковлик билан текширишди. Ҳайратли ҳодиса маълум бўлди: бу болаларнинг заковат даражасини текшириш натижа лари ҳамиша юқори бўлиб чиқди, ҳолбуки уларнинг аксарияти мактабда зўрға «уч»га ўқишарди. Шундай қилиб, маълум бўлдики, бу болалар ақлли, ривожланган, аммо одатий хулқ-атвор кўникмаларига риоя қилишни истамайдилар – энди уларни нима қилиш керак?

Бундай болалар қандайдир ўзларининг қонунлари ва қоидаларига риоя қилаётгандай эдилар. «Янги» болаларни улар қизиқадиган ишдан ажратиб бўлмайди, қийинчиликлар уларни тўхтата олмайди, аксинча, улар бундан баттар ишга берилишади. Улар жуда тиришқоқ ҳамда, то қизиқишларини қондирмагунча ёки олдига қўйилган вазифасини бажармагунча, тинмай ўзи мўлжаллаган йўналишда ишлайверади. Асосий нарса маълум бўлди. Уларнинг номутаносиб хулқ-атвори касалликнинг натижаси эмас, уларга бўлган муносабатдан оғринганликлари туфайлидир. Болаларнинг исёни катталарнинг қутқулаши туфайлидир. Болалар эса ўзларининг ўзликларини сақлаш, ўз билганларича қолиш учун курашадилар, холос.

ЁНИНГИЗДАГИ ЁШ ИНСОНГА ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ!

Энди мақолани ўқишни тўхтатинг-да, ўғлингиз, қизингиз, жиянингиз ёки набирангизнинг олдига келинг. Унинг кўзларига қаранг. Агар унинг кўзларида донишманднинг хотиржам нигоҳини пайқасангиз ва у гўё сизни очиқ турган китобни ўқигандай ўқий бошласа – қаршингизда янги замон боласи турибди.

Бу – афсона ёки асоссиз шов-шув эмас. Бу хақда том-том китоблар ёзилмоқда. Индиго болалари муаммо си Бирлашган Миллатлар Ташкилотида алоҳида муҳокама қилинди, тадқиқотчиларнинг маъруза лари тингланди. Интернетда миллиардлаб саҳифа ёзилмоқда, биргина рус тилида икки ярим миллион саҳифа материал мавжуд. «Google» сингари қидирув сайтларидан бирида, «Indigo» сўзини киритиб, излаб кўришингиз мумкин. «Индиго болалари» номли машҳур бестселлернинг муаллифлари Ли Кэрол ва Ян Тоубер «янги» болаларнинг ўнта энг кўп тарқалган сифатини санашади.

1. Гўдак бу оламга ўзининг шоҳоналигини англаган ҳолда келади (ва кўпинча ўзини шунга муносиб тарзда тутади).

2. Бола сезадики, «бу дунёда бўлишга ҳаққи бор», бошқалар унинг бу фикрига қўшилмаганликларини кўрса, жуда ҳайратланади.

3. Бу болакай учун мутлақ обрў-иззатлилар йўқ, у ўз хатти-ҳаракатларини тушунтириб беришни истамайди ва ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам танлаш эркини тан олади.

4. Гўдак ўзининг аҳамиятга молик эканига шубҳа қилмайди ва кўпинча ота-онасига «кимнинг кимлиги»ни билдириб туради.

5. Болакай айрим нарсаларни умуман бажармайди (масалан, у навбат кутиб туришга тоқат қилолмайди).

6. Бундай болалар қатъий қоидалар устувор бўлган, ижодкорликка йўл бермайдиган консерватив тизимларга дуч келганда, ўзларини йўқотиб қўядилар.

7. Болакай мактабда ёки уйда нимадир ишни бажаришнинг янада оқилона усулларини топа олади, аммо атрофдагилар унинг бу хатти-ҳаракатини «қоидабузарлик» ва амалдаги тизимга итоат қилмаслик, деб баҳолашади.

8. Болакай бошқа тоифадагилар, бегоналар орасида одамови бўлиб туюлади.

9. Интизомни бузганлиги ҳақидаги айбловларга у жавоб бермайди.

10. Қаҳрамонимиз бирор нарсага эҳтиёж сезса, муҳтожлигини айтишдан тортинмайди.

Бундай болаларни номлаш учун расмий бир атама йўқ, бироқ бу йўналишда уринишлар бормоқда. Ҳамма таърифларнинг ҳам ўзига яраша асоси мавжуд. Мана, уларнинг айримлари. «Янги мингйиллик болалари» – улар ғайриодатий руҳий имкониятларга эга. «Ёруғлик болалари» – ёш қаҳрамонларимизнинг дунёқарашлари одатдаги қарашлардан фарқ қилади. «Қобилиятли болалар» – ҳар қандай синов уларнинг заковат даражаси ўрт ачадан юқори эканини кўрсатади (мактабдаги баҳолар билан адаштирманг!). Францияда ғайриодатий болаларни «тефлонона болалар» дейишади, чунки хулқ-атворнинг одатий меъёрларини уларга «ёпиштириб» бўлмайди, Америкада улар – «Индиго болалари». Уларнинг аурасидан таралаётган нурни экстрасеанс Ненси Энн Тепп шу рангда кўрган. Индиго – жуда очиқ, тўқ мовий рангдир. Шу охирги таъриф бизнинг мамлакатимизда ҳам оммалашмоқда.

НЕГА ИНДИГО?

Экстрасеансларнинг таъкидлашича, ҳар бир инсоннинг биомайдонида унинг бу Заминга нега келганини билдирувчи маълумот яшириндир. Бу гўё инсон кўнгли истайдиган ва инсон ердаги тирикликдаги ҳаёти мобайнида амалга ошириши керак бўлган бир дастурдир. Аксариятимиз бу моддий дунёнинг талотўпида ана шу дастуримизни унутиб қўямиз. Индиго болалари бунақа эмас! Уларнинг бошқа олам – БАТАМОМ МУҲАББАТ ва СЕВИНЧдан иборат бўлган руҳ олами ҳақидаги хотиралари ҳамиша уйғоқдир. Улар бизга маълум бўлмаган, биз кўникмаётган ҲАҚИҚАТдан хабардордирлар. Улар одамлар ўйлаб топган ўйин қоидаларини эмас, реал дунёнинг ҳаққоний манзараларини яхши биладилар. Улар одамларга эволюция поғоналаридан юқорига юксалишда ёрдам беришни истайдилар (ва ёрдам бериш қўлларидан келади). Индиго болаларининг ҳаётий вазифалари шундай. Ҳар бир инсон ўзининг бутун олам билан муштараклигини ҳис этиши керак, бу эса ҳар бир инсонни севиш ва тушунишдан бошланади.

Индиго болалари бизни хатоларимиз учун қоралашмайди. Улар шунчаки инсонга (инсониятга) муҳаббат оламига қайтишда ёрдам беришади. Моҳиятан,  уларнинг бош вазифаси – бизга хатоларимизни кўрсатиш ва ўзгаришимизда, ўзимизга ва атрофдаги оламга бошқача, янгича қарашда кўмаклашишдир.

Индиго болалари учун биз – очиқ турган китоб. Ҳеч қачон болани алдашга уринманг, у билан самимий муносабатда бўлинг. Масалан, агар жаҳлингиз чиқиб турган бўлса, дарғазаб бўлсангиз, шуни айтиб қўя қолинг: «Мен дам олишим, ўзимга келишим керак, кейин сен билан бирга ўйнаймиз». Сизнинг иккиюзламачилигингизни, ёлғонингизни Индиго тушунади ва кейин сиз билан ростгўй бўлиш-бўлмасликни ўзи ҳал қилади. Бундай болаларнинг аксариятида ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига нисбатан қандайдир самимий ва чуқур муносабат мавжуд. Бу ҳайратланарли болалар ҳақида яна кўп нарсаларни ҳикоя қилиб бериш мумкин, бироқ, келинглар, ўзимизга бир неча савол бериб кўрайлик. Нега бундай доно болалар билан муаммолар чиқади? Нима учун улар бизнинг талабларимизга бўйсунишга қаршилик қилишади? Нима сабабдан уларнинг айримлари одамови бўлиб қолишади? Нима учун улар жуда истеъдодли бўлишларига қарамасдан, ўзларига исён қилишга имкон берадилар?

Фалокат битта нарсада: биз уларни кўҳна йўлдан олиб бормоқчимиз, улар эса – янгилик уруғларидир. Ўзингизни бир нафас оқил, ўзига ишонган одамлар ичига тушиб қолган болакай ҳолида тасаввур қилинг. Катталар айтишади: «Биз мана бу йўлдан боришимиз керак, сен ҳам биз билан бирга борасан». Керак экан, майли. Сиз бирга боряпсиз, қўлингиздан маҳкам ушлаб олишган. Бирдан қаршингизда катта жарлик борлигини кўриб қоласиз. Гапирасиз: «Бу йўлдан бориб бўлмайди, бу хавфли... Бошқа йўл бор, келинглар, кўрсатаман». Аммо сизга қулоқ солишмайди, чунки чуқурни улар кўришмаяпти. Сиз қичқирасиз, қайнаб-тошиб кетасиз, улар сизни чуқурга томон судрашади ва жаҳл қилишади: «Бу бола бунчалар қўпол, қайсар. Биз уни етаклаб кетяпмиз, унга яхшилик истаймиз, у бўлса бизга қулоқ солмайди». Эҳтимол, Индиго болалари ҳам катта бўлгач, катталар ёнида туриб, заминдаги ҳаёт тажрибасини эгаллагач, ўзларини шундай тутишар. Биз шу пайтгача мавжуд хулқ-атворимиз стереотиплари, шу дунёқарашимиз ва тафаккуримиз билан на курраи Заминда, на қалбимизда осойишталик, гармония ўрнатолдик. Агар биз Индиго болаларини ҳам, бизни қандай тарбия қилишган бўлса, шундай вояга етказсак, бизга болалигимиздан сингдиришган хато ва камчиликлар уларда ҳам такрорланмайдими?

БОЛАЛАРНИНГ ҚАЛБИНИ ЭЪЗОЗЛАНГ!

1. Бола – тўлақонли шахс. Уни ўз хоҳиш-иродангизга бўйсундиришга интилманг, одатдагидай: «Мен каттаман, шунинг учун менинг гапимга киришинг керак!» деманг. Уни мажбурламанг, ўзи тажриба орттиришига кўмаклашинг.

2. Гўдакка танлаш имконини қолдиринг. Унга ҚАНДАЙ ўйлашни ўргатинг, аммо НИМАни ўйлаш кераклигини ўргатманг. Индиго болаларини алдаш ва уларга куч билан «тўғри фикр»ни сингдириш имконсиздир. Аммо улар билан вазиятни ёки хатти-ҳаракатни муҳокама қилиш орқали келишиб олиш осон.

3. Тенг мулоқот олиб боринг. Айни пайтда ўз хатти-ҳаракати, ўз танлаган йўли учун ЎЗИ жавобгар эканини бола англаб олсин.

4. Индиго болалари синчков бўладилар ва заиф жойларингиздан фойдаланган ҳолда, сизни бошқаришга уринадилар. Улар ҳамиша келишувларнинг чегараларини текшириб туришга уринадилар, шунинг учун сиз уларнинг келишувга риоя қилишларига эришинг.

5. Бола сабаб бўлган вазият ёки хатти-ҳаракатни уни камситмасдан муҳокама қилинг. Болага у қилган нотўғри ҳаракатни англашга имкон беринг.

БОЛАЛАРГА ИШОНИНГ!

1. Боланинг салоҳиятига ишонинг ва у буни билсин.

2. Индиго болалари жуда ҳалол бўладилар. Болага ёлғон сўзламанг, акс ҳолда унга ҳам жавоб тариқасида ёлғон гапириш ҳуқуқини берган бўласиз (одатда бу унинг сукут сақлашига ёки «ўз ичига беркиниб олиши»га олиб келади).

3. Бола ўзига олган мажбуриятларни қандай бажараётганини текшириб туринг. Бола ҳам Сизга нисбатан худди шундай қилиш ҳуқуқига эгадир.

4. Болага ўзини айбдор деб билиш ёки бошқаларни айблаш имконини берманг. Хато – бир эгалланган тажриба, ўйлаб кўриш ва ниманидир яхшилаш учун сабаб.

5. Бола маслаҳат сўраса, уни эшитинг ва масалани ҳал қилишда кўмаклашинг. Бир неча йўлларни кўрсатинг: «Агар бундай қилсанг, нима бўлади...», «Мен сенинг ўрнингда бўлганимда...», «Болалик пайтимда менда ҳам шундай бўлган... ва мен ўшанда...» Ўзингизнинг қарорингизни мажбурлаб тиқиштирманг, болани йўналтиринг.

6. Бу ҳаракатчан болаларга зерикиб қолиш имконини берманг. Ижодий озиқсиз уларнинг ақли очликка дучор бўлади. Улар билан имкон қадар кўпроқ гаплашинг, ўйнанг. Меҳрибон ва шафиқ бўлинг.

7. Бола ҳамиша хавфсиз эканини ҳамда орқасида сизнинг салоҳиятингиз, кўмагингиз ва иштирокингиз турганини сезиб турсин. Боланинг хатти-ҳаракати яхши ёки ёмон бўлиши мумкин. Аммо бола – ҳамиша азиз ва муҳтарамдир.

Индиго болаларини вояга етказишнинг энг оддий йўли – уларни ўз қаричимизда тарбияламаслик, аксинча, ниҳолни ўстиргандай ўстириш, МЕҲР-МУҲАББАТ суви билан суғориш, билим ва тажрибалар озиғи билан озиқлантириш лозим. У бизга ўзини, нозик вужудини ва доно ақлини, бокира қалбини ишониб топширди. Бу хазинани эҳтиёт қилинг!

(Давоми келгуси сонда)

Карим БАҲРИЕВ, журналист




Ўхшаш мақолалар

БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

🕔14:08, 10.05.2021 ✔107

Инсон ғалабага эришади. Мағлубиятга эса учрайди. Яъни, гап бўлаги сифатида мазкур икки эгага нисбатан одатда ана шу икки кесим ишлатилади.

Батафсил
«ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

«ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

🕔23:52, 01.05.2021 ✔332

Маълумотларга кўра, битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф-муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағни тежайди.

Батафсил
ИНДИГО БОЛАЛАРИ

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

🕔23:46, 01.05.2021 ✔336

Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

    БИЗ УЧРАГАН ҒАЛАБА

    Инсон ғалабага эришади. Мағлубиятга эса учрайди. Яъни, гап бўлаги сифатида мазкур икки эгага нисбатан одатда ана шу икки кесим ишлатилади.

    ✔ 107    🕔 14:08, 10.05.2021
  • «ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

    «ИЛДИЗИ БИЛАН ЧОПИНГЛАР, ДАРАХТЛАРИМИЗ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ...»

    Маълумотларга кўра, битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф-муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағни тежайди.

    ✔ 332    🕔 23:52, 01.05.2021
  • ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

    ✔ 336    🕔 23:46, 01.05.2021
  • Шахсга йўналтирилган таълим

    Шахсга йўналтирилган таълим

    ўқитувчини ҳам, ўқувчини ҳам фикрлашга ва изланишга ундайди

    ✔ 332    🕔 23:41, 01.05.2021
  • «ЮВИШ» НИ ҚАЧОН БАС ҚИЛАМИЗ?

    «ЮВИШ» НИ ҚАЧОН БАС ҚИЛАМИЗ?

    ёхуд мустамлакачилар олиб кирган машъум сиёсат

    Мақолани ёзиш учун узоқ ўйландим. Қўлимга тушган маълумотларни қайта-қайта ўқидим. Махтумқули айтганидек, дунё ясаниб, ўзини кўз-кўз қилиб, қалбимга соя ташлайверди, ташлайверди.

    ✔ 509    🕔 17:36, 23.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар