Давр нафаси      Бош саҳифа

Таҳририят ва газетхон ўртасидаги «ШЛАКБАУМ» ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?

Гоҳида муштарийлар обуна учун пулни бир йил олдин тўлаб қўядию, умрбод кутишга маҳкум этилади...

Таҳририят ва газетхон ўртасидаги «ШЛАКБАУМ» ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?

Юртимиз газеталарида чоп этилган бирон-бир мақолани ўқишим керак, деб қидириб қолсангиз таассуфлар бўлсинки, топа олмайсиз. Рўзнома жамоаси меҳнат қилиб, газетани чоп этсаю муштарийлар қўлига етиб бормаса. Баъзилар «одамлар газета ўқимай қўйди», деб нолийди. Яна кимлардир «газетанинг энди кераги йўқ», деб ҳисоблайди. Ҳатто жамиятимизда газета ўқимаслигини айтиб, мақтанадиганлар ҳам топилади.

Айрим ўқирманлар рўзнома етиб келмаслигига таҳририят сабабчи деб ўйлашади. Аксинча, бу ишда таҳририятнинг алоқаси йўқ. Таҳририят газетани нашрга тайёрлайди, таҳрир қилади, қизиқ мақолалар билан тўлдиради ва чоп этади. Энг асосийси, бу – даврий нашрларни тарқатувчи, муштарийга етказиб берувчи тизимдир. Матбуотни обрўсизлантираётган ҳам, ривожига тўсиқ бўлаётган ҳам айнан мана шу тизимдир.

Бир пайтлар ўқувчи-ёшларнинг севимли нашри бўлган «Ғунча» ва «Гулхан» журналларининг аҳволи ҳавас қиларли даражада эмас. Юртимизда 10 мингдан зиёд умумий ўрта таълим мактаби бор. Мактабларда 502 минг 42 нафар ўқитувчи 6 миллион 168 минг 198 нафар ўқувчига таълим-тарбия беришади. Бугун давлат бюджетининг жуда катта қисми ушбу соҳага йўналтирилиб, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам айни ҳақиқат. Лекин… Минг афсуски, мамлакатимиздаги бошқа нуфузли газета-журналлар ўз йўлигаку-я, Халқ таълими вазирлигининг ўзи муассис бўлган нашрлар ададига қараб, бугун ҳам бу борада бирор ёруғ сўз дейишга ожизмиз.

Мана, эътибор қилинг. 2021 йил бошида: «Маърифат» газетаси — 7681 та. «Учитель Узбекистана» газетаси — 1 987 та. «Гулхан» журнали — 1 900 та. «Тонг юлдузи» газетаси — 2 013 та. «Ғунча» журнали — 3 000 та.

Юқоридаги газета-журналлар жами ададини ҳисоблаганда, ҳаммаси 17 мингга етмайди. Бундан англашиладики, ҳар 372 минг нафар болага, ҳар 30 минг ўқитувчига ёки ҳар 30 минг бошланғич синф ўқувчисига бор-йўғи бир дона нашр тўғри келади, – дея ёзган Ҳикматилло Қодиров.

Дарҳақиқат, ўқиладиган газеталарнинг адади жуда ҳам кам, лекин ўқилади. Муштарийлар интизор кутади, излаб топади. Кўп нусхада чиқаётган айрим газеталар хорижга экспорт қилинаётган помидорларнинг тагига таглик вазифасини ўтамоқда. Ҳақиқатлар ёзиладиган, халқ манфаатларини ўйлайдиган газеталар негадир ўқувчилар қўлига етиб бормайди. «Тафаккур», «Шарқ юлдузи», «Ҳуррият», «Ишонч», «Маърифат», «Оила даврасида», «Ўзбекистон адабиёти ва саънати» каби нашрларни матбуот дўконларидан кундузи чироқ ёқиб ҳам топа олмайсиз. Вилоятлардаги матбуот тарқатувчи киоскалар газета тарқатишни четга суриб, озиқ-овқат, ичимликлар, нос-тамаки сотиш бизнесини йўлга қўйишган. Бу иш учун тегишли ташкилотлар масъулларига саволларим бисёр, лекин улар билан боғланишнинг умуман имкони бўлмади. Ижтимоий тармоқда ўқитувчи ёхуд шифокорнинг биргина хатоси бўлса ҳам шов-шув кўтариладию, ойлаб, йиллаб обуначисини сарсон қилганлар ҳақида ҳеч жойда ёзилмайди!

Ижтимоий-сиёсий газеталарнинг чакана савдоси йил сайин камайиб бормоқда. Сабаби, матбуот дўконларида бу турдаги нашрларнинг сотуви буюртма асосида йўлга қўйилган. Дейлик, мижоз келиб, матбуот дўконидан бирор сиёсий нашрни сўраса, «Бир йил мобайнида, доимий сотиб оламан десангиз, буюртма бериб, олиб келамиз, бир-иккитагина сонини олиб келолмаймиз», дейди. Бу эса, давлатимиз сиёсатини тарғиб этадиган муҳим минбар – ижтимоий-сиёсий нашрлар сотувини тобора камайтирмоқда. Матбуот киосклари газетани сотишдан эмас, сотмасликдан манфаатдордек туюлади. (Чунки таҳририят газетасини чакана савдога чиқариб, сотилмаганини қайтариб олганда ҳам газета нархининг 20 фоизи миқдорида ҳақ тўлайди!) Нашрларни тарқатувчи ва етказиб берувчилар обуна мавсумида худди депутатларимиз каби бир уйғонади, бизнинг корхона орқали севимли газетангизга обуна бўлинг, деб ўз хизматини таклиф қилади. Иши битгач эса, қорасини кўрсатмайди.

Муслимбек ЙЎЛДОШЕВ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, «Олтин қалам» Миллий мукофоти совриндори:

– Шаҳримиздаги кўплаб матбуот дўконлари аксарият бу марказий газеталарни сотмайди, сотса бир-икки дона бўлгани учун зумда тугаб қолади. Баъзан ўзим севиб ва кутиб ўқийдиган «Ўз бекистон адабиёти ва санъати» газетасини қидириб қоламан. Шунда атрофдаги анча жойни айланиб, матбуот дўконларини суриштириб чиқаман. Йўқ! Дўкон ичидан: «Ўзи бир дона келади, кечанинг ўзида сотилиб кетган», деган гап эшитилади. Ҳеч чора топмаганимдан кейин таҳририятга газета сўраб бораман...

Одамлар газета ўқимайди, журнал мутолаа қилмайди, деймизу, аммо саноқлигина муштарийлар учун ҳам улардан баҳраманд бўлишга имкон қолдирмаймиз. Ҳамма нарсани ўйлаб топамиз. Инновациялар ҳақида гапирамиз, ёзамиз, даъват қиламизу, оддий газета-журнал тарқатиш ишини бир тизимга солиб қўя олмаймиз. Арзимаган уч-тўрт юз сўм турган газеталаримизни минглаб сўмларга сотиб олишга оғринса ҳам, излаган, ўқишни истаган, янгиликлардан хабардор бўлгиси келган ва замон билан ҳамнафас бўлишни хоҳлаган муштарийларни ўйламаймиз. Аслида кимдир бунга жиддийроқ қарайдиган бўлса, унчалик қийин бўлмаса керак бу иш. Ҳамма ҳам электрон газеталарни ўқишнинг имконини қилолмаса, хоҳласа ҳам эплолмаса, газета тополмаса...

Дадахон ҲАСАН  —

Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти совриндори, шоир ва ҳофиз:

– Газета инсоннинг тафаккурини чархловчи ноёб қуролдир. Ватанда газета бўлиши керак, журнал бўлиши керак, албатта. Энди ҳозир интернет чиқиб, айрим инсонлар газета керак эмас, ҳамма нарса интернетда, деб бонг уришяпти. Газета керак эмас,  деб фикрлайдиганлар – нодонлардир. Бугунги ҳаётимизда кўпчилик «босма нашрларнинг мавқеи йўқолди, энди газета ўқиш учун вақт сарфлаш керак эмас», – деб ўйлашади. Газета айнан шу ҳаётни қамраб олади. Лекин ҳозирги матбуотимизнинг шашти пасайган. Ҳозирги «Ўзбекистон адабиёти ва саънати» газетаси 1980 йилда бир миллион обуначига эга эди. Матбуот дўконлари олдида турнақатор навбатда турардик.

Матбуот киоскаларига чиқиб тураман, айрим газеталарни, дарҳақиқат, топа олмайман. «Йўқ, келмай қўйган», «чиқмаяпти», дейишади. Почта хизматлари ўз вазифасини сидқидилдан бажарса – олам гулистон!

Иброҳим РИХСИБОЕВ –

китобхон:

– Кўчалардаги матбуот расталаридан ўқувчиларга керакли адабий нашрларни топа олмаймиз. Мисол учун «Тафаккур», «Шарқ юлдузи», «Маърифат»га ўхшаш нашрларга кўзимиз тушмаяпти. «Бунинг сабаби нимада?» қабилидаги саволлар бугунги газетхон-журналхонларимизда жуда кўплаб пайдо бўляпти. Ёки диний мавзудаги нашрлар, яъни «Ҳидоят», «Ислом нури» номли нашрлар ҳам кўринмайди. Ёшларимиз севиб мутолаа қиладиган «Тонг юлдузи», «Гулхан», «Ёшлик» каби нашрларни тополмаётган ёшларимиз кўпаймоқда. Менинг фикримча, бу муаммонинг асл сабаби обунани йўққа чиқарганимиз бўлса керак.

Матбуотни эскирди, деб аташга шошилмаслик керак назаримда. Америкада интернет тармоқлари буткул такомиллашган бўлса-да, у ердагилар ҳеч қачон оммавий нашрлардан воз кечишмаган. Бу гапим кимларгадир эриш туюлаётган бўлса, уларга тасвирга олинган кинофильмларни томоша қилишларини тавсия этаман. Матбуот тарқатувчилари мудом уй эгаларига газета ташлаб кетаётган саҳналарга кўзингиз тушади.

Феруза НАЗРУЛЛАЕВА –

матбуот дўкони сотувчиси:

 – Жуда кўп газета ва журналларни сўраб келишади. Айрим инсонлар бир газет ани сўраб, бир кунда бир неча бор келиб кетишади. Узоқ қидириб топган газетасини ёки севимли газетасининг янги сонини қўлига олгандаги қувончини кўриб хурсанд бўламан. Бир инсон бор. Кўчаларни супуради, меҳнатдан қайтмайди. Озроқ пул топади. Лекин ўқишга, илм-маърифатга жуда қизиқади. Кунда топган пулидан газета олиб қайтади уйига.

Кўнгилочар нашрларни эмас, балки таҳлилий-танқидий мақолалар бериладиган газеталарни кўпроқ сўрашади. Айрим газеталарнинг ёпилишига бутунлай қаршиман. Ҳар бир нашрнинг ўз мухлиси бор. Ўқийдиган инсонлар кўп. Чекка қишлоқларда айрим жойларда ҳатто телефонда гаплашиш учун алоқа яхши ишламайди. Ўша ерларга газета етиб борса, албатта ўқилишига ишонаман.

Азизбек АБДУМАЛИК




Ўхшаш мақолалар

КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

🕔14:09, 10.05.2021 ✔103

Чунки низо илмсизликдан, фаросатсизликдан, адолатсизликдан, ҳасаддан, энг ёмони, ўжарлик ва қитмирликдан келиб чиқади. Жиззакилик ана шунинг оқибати, негаки бу тоифа одамларда сабр, қаноат бўлмайди.

Батафсил
АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

🕔16:43, 07.05.2021 ✔280

Кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари учун янги давр бошлангани барчага маълум. Айниқса, ўтган 2020 йил судлар фаолияти учун тарихий ўзгаришларга бой бўлди.

Батафсил
Яна тил ҳимояси ҳақида

Яна тил ҳимояси ҳақида

🕔23:55, 01.05.2021 ✔206

Биз томондан тил борасида ҳеч қандай ён беришлар бўлмаслиги шарт! Ён бериш, келишиш, муроса қилиш сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, тижорий масалаларда мумкин ва керак. Лекин тил масаласида эмас!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

    КЎНГИЛДАГИ НИЗО оилани, маҳаллани, турмушни ҳам бузади

    Чунки низо илмсизликдан, фаросатсизликдан, адолатсизликдан, ҳасаддан, энг ёмони, ўжарлик ва қитмирликдан келиб чиқади. Жиззакилик ана шунинг оқибати, негаки бу тоифа одамларда сабр, қаноат бўлмайди.

    ✔ 103    🕔 14:09, 10.05.2021
  • АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

    АЙБГА ИҚРОРЛИК Жиноий жазодан озод этадими?

    Кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари учун янги давр бошлангани барчага маълум. Айниқса, ўтган 2020 йил судлар фаолияти учун тарихий ўзгаришларга бой бўлди.

    ✔ 280    🕔 16:43, 07.05.2021
  • Яна тил ҳимояси ҳақида

    Яна тил ҳимояси ҳақида

    Биз томондан тил борасида ҳеч қандай ён беришлар бўлмаслиги шарт! Ён бериш, келишиш, муроса қилиш сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, тижорий масалаларда мумкин ва керак. Лекин тил масаласида эмас!

    ✔ 206    🕔 23:55, 01.05.2021
  • Таҳририят ва газетхон ўртасидаги «ШЛАКБАУМ» ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?

    Таҳририят ва газетхон ўртасидаги «ШЛАКБАУМ» ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?

    Гоҳида муштарийлар обуна учун пулни бир йил олдин тўлаб қўядию, умрбод кутишга маҳкум этилади...

    ✔ 229    🕔 23:55, 01.05.2021
  • Қалбимиз саломатмисиз?

    Қалбимиз саломатмисиз?

    Виждони бор, ақли соғлом ва иймонли ҳар қандай кишининг қалбини ларзага келтирадиган ҳолат ҳақида биласизми?

    ✔ 527    🕔 14:51, 17.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар